Ҳисобот топшириш
Ҳар куни ЭЙК, ТК ва QR чипталарнинг сотилиш натижалари, касса-ғаладонлардан олинган махсус жетонлар, сутка давомида топширилган тушум ҳақидаги маълумотларни топшириш. СПН (станциянинг поездлар бўйича навбатчиси) ёки МПСН (марказлаштириш пости бўйича станция навбатчиси) ва катта оператор имзолаган далолатноманинг иккала нусхаси ҳам текшириш учун Марказлаштирилган бухгалтерияга юборилади, сўнгра далолатноманинг иккинчи нусхаси станцияга қайтарилади.
Маълумотлар далолатномасида қуйидагилар акс эттирилади: нақд ва нақдсиз пулга сотилган ЭЙК, ТК ва QR чипталарнинг сони; банкга ортиқча ёки кам юборилган тушум; касса-ғаладонлардан олинган махсус жетонларнинг миқдори, ТК, ЭЙК лар қолдиғи; қайтимга қайтариладиган майда пул фонди қолдиғи.
Маълумотлар далолатномасининг тўғри тузилганини текшириш “Сотиш китоби”, “Пул қоплари ва нақд пуллар китоби”, “Пенсионерлар учун махсус ТК ни ҳисобга олиш китоби”, “Майда пуллар фонди китоби” даги қайдлар асосида амалга оширилади.
“Пул қоплари ва нақд пуллар китоби” бўйича сутка давомидаги нақд пул тушумининг умумий суммаси, Банкга топшириладиган илова ведомостида кўрсатилган пул суммасига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳар бир станцияда далолатномани рақамлаш ҳар йили 1 январнинг соат 00-01 дақиқасида, 1-чи рақамдан бошланади.
“Суткалик рапорт” – бу жамланма ҳужжат бўлиб, унда станциянинг сутка давомида олиб борилган тижорат ишларининг барча кўрсаткичлари акс эттирилади. Унинг графалари “Сотиш китоби”, “ЭЙК ни сотиш китоби”, “Пенсионерлар учун махсус ТК ни ҳисобга олиш китоби” даги қайдлар бўйича тўлдирилади.
“Суткалик рапорт”ни тўлдиришда сана, сотилган QR чипталар, ТК, ЭЙК, касса-ғаладондан олинган махсус жетонлар миқдори, алоҳида сатрда нақд пуллар ва тК юкланиши суммаси, терминла бўйича сумма, ЭЙК карточкалар миқдори ва номинали, банкга топшириладиган ва станция операторининг имзоси билан тасдиқланган нақд пулларнинг умумий суммаси кўрсатилади. Ойда икки марта “Суткалик рапорт”да ҳисобот тузилиб, унда ўтган давр учун барча моддий бойликларнинг натижалари акс эттирилади.
Ҳар ойнинг 15 ва 30 (31) санасига тунги сменанинг катта оператори 2 нусхадаги “Моддий бойликларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот” тузади ва ҳисобот станция бошлиғи (агар у бўлмаса, унинг вазифасини бажарувчи шахс) ва катта оператор имзолайди.
Ҳисоботни тузишда қуйидаги тартибга амал қилинади:
“Ҳисобот даври бошида ЭЙК, ТК қолдиғи” графаси ҳисоботдан олдинги ҳисобот даври учун берилган маълумотлар бўйича тўлдирилади;
“Сотиш китоби”дан станциялардан станцияларга келиб тушган, берилган ва топширилган (ЭЙК ва ТК) миқдори тўғрисидаги маълумотларнинг кирим қисми тўлдирилади ва ушбу ҳисобот даври учун накладнойлар билан таққосланади;
“Сотиш китоби”дан ЭЙК, ТК, QR чипталарнинг сотилиши ва юкланиши ва нақд пуллар суммаси, терминал орқали сутка давомида сотилган сумма ҳақидаги маълумотларнинг чиқим қисми тўлдирилади;
“Ҳисобот даври охирига ЭЙК ва ТК қолдиғи” графаси ҳисоботда ҳисобот даври бошига қолган қодиқни ҳисоблаш, киримни қўшиш ва чиқимни айириш орқали тўлдирилади.
Шу тарзда олинган натижа катта оператор ҳисоботи остида бўлган ЭЙК ва ТК нинг ҳақиқий қолдиғига мувофиқ бўлиши керак. Орқа томонида “Суткалик рапорт” маълумотлари асосида реестр тузилади.
Кассада мавжуд бўлган моддий бойликлар инвентаризацияси ҳар ойда, ойнинг 1-чи санаси ҳолатига, шунингдек метрополитенда юриш қийматининг тарифи ўзгарганда амалга оширилади.
Инвентаризацияни ўтказиш учун таркибида камида 3 нафар аъзодан иборат бўлган комиссия тузилади. Ҳар ойлик инвентарзиацияни ўтказиш комиссияси таркибига станция бўйича навбатчи, катта оператор ва станция оператори, тариф ўзгарганда эса – катта оператор, СТФС (станция тижорат фаолияти сектори) ва метрополитен бошлиғининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс киради. Инвентаризация ўтказилганга қадар катта оператор:
сменага якун ясаш бўйича барча ишларни бажаради (тушумни қайта ишлайди, кассани жамлайди, инкассаторлик қопини ёпади);
инвентаризация вақтида моддий бойликларнинг қолдиқларини чиқаради;
ҳақиқий мавжуд бўлган модддий бойликларнинг ҳисобга олинган маълумотлари билан таққослайди;
инвентаризация бўйича комиссия аъзоларига мавжуд бўлган ҳақиқий моддий бойликларни тақдим қилади ва улар билан биргаликда икки нусхадаги инвентаризация далолатномасини тузади ва имзолайди (4-илова). Далолатноманинг бир нусхаси станция йиғма жилдларига тикилиди, бошқа нусхаси эса станция тижорат фаолияти секторига топширилади;
агар инвентаризация ўтказиш вақтида тариф ўзгарганда комиссия ЭЙК, ТК, QR чипталар, махсус жетонлар, пул купюраларининг камомади ёки ортиқчаси аниқлаган тақдирда уларнинг текшириш далолатномаси тузилади.
Бойликлар кирим ва чиқим қилинадиган барча ҳужжатлар, шунингдек маълумотлар, далолатномалар, ҳисоботлар, илова ведомостлари, ревизия далолатномалари, буйруқ ва фармойишларнинг нусхалари алоҳида йиғма жилдларга тикилади ва улар 5 йил давомида авайлаб сақланади (мисол: 01.01.2015 йилдан 01.01.2020 йилгача); терминал бўйича тўлов чеклари шаклланган кундан бошлаб бир йил давомида сақланади ва бунга ҳуқуқи бўлган шахсларнинг талаби билан тақдим қилинади.
Тижорат ҳужжатларидаги қайдлар фақат кўк рангдаги шарикли ручка ёрдамида эҳтиёткорлик билан аниқ ва равшан, тузатишларсиз, ўчирмасдан киритилади, штрих ёрдамида ёки елимлаш орқали тузатишлар таъқиқланади.
Китобда ёзув нотўғри киритилганда қуйидаги тарзда тузатиш киритилади:
нотўғри ёзилган ёзувлар, рақамлар чизғич ёрдамида тўғри чизиқ билан ўчирилади, тўғри ёзув эса унинг устидан ёзилади, барча тузатишлар холисларнинг имзолари билан тасдиқланади.
Ҳисобот далолатномаларида тузатишлар киритиш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |