Қуйидагиларни олиб юриш ва ташиш таъқиқланади:
ёнғин бўйича хавфли, санчиладиган ва кесадиган буюмлар;
тез ёнувчи, портловчи, заҳарловчи воситалар;
ўқ отар қуроллар;
маиший газ баллонлари;
ғилофсиз ёки тегишли қадоқсиз бўлган чанғи ва конькилар;
қутилар ва бочкачалар, шу жумладан қафасга солинмаган ҳайвон ва қушлар;
йўловчилар кийимини ифлослантириши мумкин бўлган юклар;
II боб
ПУЛ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ВА QR ЧИПТА, ЭЙК, ТК ВА МАХСУС ЖЕТОНЛАРНИ СОТИШ
Касса хўжалиги
Метрополитенда юришни тўлаш учун йўловчиларга QR чипта, ТК, ЭЙК ва махсус жетонларни сотиш, катта операторлар ва операторлар томонидан метрополитен станцияларининг кассалари орқали амалга оширилади.
Пул-ҳисоб машиналар, АНП, терминаллар ва валидаторларнинг ишлаши устидан назорат смена навбатчилигида турган катта операторлар ва операторлар томонидан амалга оширилади.
АНП га жорий хизмат кўрсатилишини “Сигналлаштириш ва алоқа” хизмати амалга оширади, “Тошкент метрополитени” УК тегишли лицезияг эга бўлган ташкилотлар билан терминал ва пул-ҳисоб машиналарини таъмирлаш учун шартномалар тузади.
QR чипта, ТК, ЭЙК ва махсус жетонларни станция кассалари орқали сотиш ва ҳисобга олиш тартиби
QR чипта, ТК, ЭЙК ва махсус жетонлар станция кассалари орқали нақд пул ва нақдсиз ҳисоб-китоб (пластик арточкалар) ёрдамида сотилади, шунингдек бошқарув раиси ўринбосари - “Тошкент метрополитени” УК бошлиғининг буйруғига кўра қўшимча хизматлар кўрсатилади.
Кассаларнинг иши йўловчиларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишга қаратилган бўлиши лозим.
QR чипта, ТК, ЭЙК ва махсус жетонларни белгиланмаган жойларда сотилиши таъқиқланади.
Иш тугагандан сўнг оператор катта операторга қуйидагиларни топшириши зарур: нақд пул тушуми, QR чипта, ТК, ЭЙК ва махсус жетонлар қолдиғи, терминал ва валидатор бўйича тўлов чеклари, “Сотиш китоби”нинг “Чиқим” қисмида расмийлаштирилади ва катта оператор ва операторнинг имзоси билан тасдиқланади.
Сотилмаган ТК, ЭЙК ва махсус жетонлар катта оператор ҳисоби остида турган ТК, ЭЙК ва махсус жетонлар қолидиғига қўшилади, “Сотиш китоби”нинг “Кирим” қисми бўйича сменани қабул қилаётган катта операторга топширилади ва катта операторларнинг имзоси билан тасдиқланади.
ЭЙК ва ТК “Ҳаракат” хизматининг иқтисодчиси томонидан тақсимланади ва расмийлаштирилади. ЭЙК нинг берилиши “Ҳаракат” хизматининг иқтисодчиси томонидан станциянинг маъсул шахси (станция бошлиғи, оператор)га рақам қўйилган уч нусхадаги накладной бўйича амалга оширилади.
Моддий жавобгар шахс накладной бўйича ЭЙК ва ТК ни станциянинг катта операторига топширади.
Ҳақиқий мавжуд бўлган ЭЙК ва ТК станциянинг катта оператори томонидан “Сотиш китоби” ва “ЭЙК ни сотиш китоби” нинг “Корим” бўлимида қайд қилинади, накладной рақами, барча ёзувлар станция катта оператори ва моддий жавобгар шахснинг имзолари билан тасдиқланади.
Зарур ҳолатларда, “Ҳаракат” хизмати бошлиғининг тижорат ишлари бўйича ўринбосарининг руҳсати билан ЭЙК ва ТК нинг станциядан станцияга топширилиши амалга оширилади. Накладной бойликларни топшираётган станция катта оператори томонидан “Сотиш китоби” бўйича рақамланади. Накладнойларнинг “Сотиш китоби” ва “ЭЙК ни сотиш китоби” да рақамланиши, ҳар бир йилнинг биринчи санаси ноль соатдан бошлаб биринчи рақам остида бошланади.
Станциядан станцияга ЭЙК, ТК ва махсус жетонларни узатиш вақтида улар “Сотиш китоби” ва “ЭЙК ни сотиш китоби” да рўйҳатга олиниб, унда 4 нусхадаги накладной рақами, ЭЙК, ТК ва махсус жетонларнинг сони кўрсатилади, станцияларнинг катта операторлари ва моддий жавобгар шахснинг имзолари билан тасдиқланади.
Тунги сменанинг катта оператори кассирнинг АИЖ (АРМ) (ҳисоблагич) маълумотларига мувофиқ сутка давомида (500 дан 0000гача ёки 600 дан 2300 гача) сотилган QR чипталар (статистика), ТК (куннинг ёпилиши) ва ЭЙК (нақд пул ва терминал орқали) нинг ҳисоб-китобини амалга оширади, қодиқларни ўз имзоси билан тасдиқлайди, шунингдек терминал бўйича жами йўл ҳужжатлар (сутка давомидаги якуний маълумотлар)нинг таққосланишини ўтказади.
Агар йўловчининг пластик карточкасидан терминал чеклари бўйича пул маблағларининг нотўғри ечилганлиги аниқланса, ушбу ортиқча бўлган маблағ алоҳида сатрда соат 0000 ҳолатига кўрсатилади, “Сотиш китоби” ва “Маълумотлар далолатномаси”да расмийлаштирилади.
Ҳисобот даврининг боши ва охирига келиб ЭЙК, ТК ва махсус жетонларнинг вужудга келган қолдиқлари “Сотиш китоби” ва “ЭЙК ни сотиш китоби”да бойликларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги ҳисоботни тузувчи катта операторнинг имзоси билан тасдиқланади.
Агар терминал билан ишлаш вақтида оператор (катта оператор) пластик карточкадан пул маблағини нотўғри ечилишига йўл қўйган ва маблағ маълум қилинган маблағдан ортиқ бўлса, йўловчи томонидан тегишли ҳужжатлар (йўловчи реквизитлари ва банк ходимининг имзоси ва муҳри қўйилган банк реквизитлари, йўловчининг метроплитен бошлиғи номига ёзилган аризаси) тақдим этилганда, ариза метрополитеннинг Марказий бухгалтериясига берилган санадан бошлаб уч банк куни давомида йўловчининг платик карточкасига пул маблағларини қайтариш амалга оширилади. Банкнинг қўшимча хизматлари учун харажатлар станциянинг айбдор оператори (катта оператори) иш ҳақидан ушлаб қолинади. Терминал бўйича ортиқча маблағлар “Сотиш китоби” ва суткалик маълумотлар далолатномасида расмийлаштирилади.
Техник носозликлар сабабли барча АНП ва QR чипталарни чиқариш тизимлари ишламаган вақтда касса ғаладон (ақчадон)лар ўрнатилади ва махсус жетонлар сотилиши амалга оширилади. Махсус жетонлар имзо орқали “Сотиш китоби”да қайд қилинади.
Электрон йўл картаси (ЭЙК) қатъий ҳисобдаги ҳужжат бўлиб, йўловчининг умумий фойдаланишдаги транспортда юриш имкониятни олиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |