Тасдиқлайман: «Ўзбекистон темир йўллари» аж бошқарув раиси ўринбосари в б. «Тошкент метрополитени» ук бошлиғи



Download 106,29 Kb.
bet2/24
Sana03.06.2022
Hajmi106,29 Kb.
#633644
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Коммерческая инструкция узб

I боб
СТАНЦИЯНИНГ ТИЖОРАТ ИШИ



  1. Умумий қоидалар




    1. Станциянинг тижорат иши билан боғлиқ бўлган ходимларнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • йўловчилар томонидан станция кассалари орқали бир марталик чипталар (QR чипта), йўл ҳақини тўлаш учун алоқасиз транспорт карталари (бундан сўнг – ТК), метрополитендан фойдаланиш учун электрон йўл картаси (ЭЙК) ни харид қилиш учун шароитларни яратиш;

  • метрополитендан фойдаланувчи пенсионерларнинг пенсия гувоҳномасини кўрсатиш шарти билан соат 10-00 дан 16-00 гача бепул ҳаракатланиши учун шароитлар яратиш;

  • йўловчилар томонидан метрополитенда юриш ва юкларни ташиш учун тўлов тўлиқлигини таъминлаш;

  • моддий бойликлар, қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг бутун сақланишини таъминлаш;

  • келиб тушаётган тушумнинг кундалик ишлов берилиши ва унинг банкга ўз вақтида топширилиши;

  • моддий бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг тўғри ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъқиқлаш;

  • белгиланган муддатларда ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш;

  • автоматик назорат-ўтказиш пунктлари, ҳисоб-пул терминаллари ва валидаторларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

      1. Йўловчилар томонидан йўл ҳақи ва юкларни олиб юриш ҳақининг тўланишини назорат қилиш, шунингдек метрополитенда бепул юриш ҳуқуқини берувчи йўл ҳужжатлари мавжудлигини текшириш мақсадида ҳар бир станцияда зарур миқдордаги назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатилиши лозим.

      2. Пул маблағларининг бутунлиги, моддий бойликлар, қаьъий ҳисобдаги бланкалар, шунингдек ЭЙК, ТК, махсус жетонларнинг сақланишини таъминлаш учун ҳар бир станцияда сейф ва қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган махсус касса хоналари мавжуд бўлиши керак.

      3. Йўловчиларни ташиш бўйича китоблар ва тижорат ҳисобидаги бланкалар ҳисобга олувчи ва ҳисобот берувчига бўлинади:

а) ҳисобга олувчи:

  • “Майда пул фонди китоби”;

  • “Пул халталари, нақд пуллар китоби”;

  • “Сотиш китоби”;

  • “Шахсий пуллар, пластик карталар ва уяли телефонларни топшириш китоби”;

  • “АНП, валидатор ва терминалнинг бузилиши ва таъмирланиши китоби”;

  • “Пенсионерлар учун махсус ТК ни ҳисобга олиш китоби”;

  • “Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш китоби”;

  • “ЭЙК сотиш китоби”.

б) ҳисобот берувчи:

  • Моддий бойликларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги ҳисобот;

  • Инвентаризация ҳисоботи;

  • АНП ларининг тўхтаб туриши ҳақидаги ҳисобот;

  • Сутка рапорти ва ЭЙК нинг суткалик рапорти бўйича ҳисобот.

Уларнинг барчаси рақамланиши, тикилиши ва метрополитен Бош бухгалтерининг имзоси қўйилган китб охирида варақлар сони кўрсатилган ҳолда муҳр билан тасдқиланган бўлиши лозим.

      1. Станцияларни китоблар ва тижорат ҳисобидаги бланкалар, шу жумладан қатъий ҳисобдаги бланкалар билан таъминлаш беелгиланган тартибда амалга оширилади.

Бланкалар ҳақиқий эҳтиёждан колеб чиққан ҳолда берилиши зарур. Станциялариннг бошлиқлари бланкаларнинг тежамкор ва мақсадига кўра ишлатилиши устидан қатъий назоратни ўрнатишга мажбур.

      1. Ҳисоботларни топшириш муддатлари ҳар ойда 1 санадан 5 санагача қилиб белгиланади.

      2. ЭЙК, ТК ва QR чипта – бу шаҳар йўловчи транспортида юриш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.



  1. Download 106,29 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish