Станция кассаларида, шунингдек ташиш вақтида пуллар, ЭЙК, ТК, ва QR чипталарнинг сақланишини таъминлаш.
Касса хоналари бошқа хоналардан ажратилган бўлиши, бойликларнинг сақланишини таъминлаш бўйича барча талабларга жавоб бериши, қўриқлаш сигнализацияси, товуш сигнализацияси ва телефон алоқасига эга бўлиши лозим.
Касса хоналарининг эшиклари иккита ишчи ҳолатдаги қулфларга, кўриш тирқиши ва киришдан сақловчи занжирга эга бўлиши керак. Эшик билан биргаликда осма қулф билан жиҳозланган панжарали иккинчи эшикни ўрнатишга руҳсат этилади.
Станциянинг касса хоналарига кириш ҳуқуқига қуйидаги шахслар эга бўлишади:
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари – метрополитен бошлиғи ва унинг ўринбосари;
метрополитен бош муҳандиси;
Иқтисодиёт, молия ва меҳнатни ташкил қилиш хизмати бошлиғи;
метрополитен бош бухгалтери;
“Ҳаракат” хизмати бошлиғи;
“Ҳаракат” хизмати бошлиғининг тижорат иши бўйича ўринбосари;
“Ҳаракат” хизмати муҳандиси;
станция тижорат фаолияти сектори бошлиғи;
ССКД нозири (ўз навбатчилиги вақтида);
“Ҳаракат” хизмати масофаси бошлиғи;
станция бошлиғи;
станция бўйича ва марказлаштириш постибўйича навбатчилар (ўз навбатчилиги вақтида);
станция катта оператори ва оператор (ўз навбатчилиги вақтида);
ўқиш ёки стажировка вақтида оператор ўқувчиси ўқитаётган оператор ёки катта оператор иштирокида (ўз навбатчилиги вақтида);
АНП ва терминални даврий кўрикдан ўтказиш, созлаш ва таъмирлаш учун “Сигнализация ва алоқа” хизматининг куатта электрмеханиги ва механик;
фотосуратли шахсни тасдиқловчи гувоҳнома, пуд тушумини олиш ҳуқуқини берувчи ишончнома, ушбу станциянинг ташриф карточкаси ва қўш банк қопларини катта операторга кўрсатган ҳолда йиғувчи инкассатор.
Юқорида санаб ўтилган шахсларга кассага киришига руҳсат беришдан олдин, катта оператор бу ҳақда станция бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахсга хабар бериши лозим.
Бошқа барча мансабдор шахслар (шу жумладан метрополитенни қўриқлаш бўйича ИИБ махсус бўлими вакиллари томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида) касса хонасига фақат станция бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи мансабдор шахс иштирокида киришга йўл қўйилади.
Катта операторлар ва операторлар станция кассаларида бўлган банк қурилмалари, пуллар, ЭЙК, ТК ва барча моддий бойликларнинг бутунлиги ва сақланиши учун тўлиқ моддий жавобгарликка эга бўлади.
Катта оператор ва оператор ЭЙК, ТК, махсус жетонлар ёки пул воситаларини ёпиқ ҳолда, метрополитенни қўриқлаш бўйича ИИБ ходими ҳамроҳлигида бошқа жойга олиб ўтиши мумкин.
Катта операторлар ва операторларнинг барча иш жойлари маҳаллий товушли сигнализация, АНП эса – қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланиши зарур.
АНП ни электр токи билан таъминлайдиган электрхоналар, уларга бегона шахсларнинг киришини истисно қилувчи назорат остида бўлиши керак.
Ҳар бир АНП калитли қулфга эга бўлиши лозим. Ишчи калитлар катта операторда ёнмайдиган темир шкафда сақланади.
Пул маблағлари ва бошқа бойликларни сақлаш учун касса хоналарида шкаф ва сейфлар бўлиши зарур.
Ходимларнинг шахсий пуллари, уяли телефонлар ва станция ТК лари сейфда сақланиши керак.
Операторлар иш столларида фақат йўловчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун етарли бўлган кам миқдордаги ЭЙК, ТК ва пул купюраларига эга бўлиши мумкин. Қолган барча бойликлар катта оператор сейфида сақланади.
Ишламаётган касса дарчалари ёпиқ бўлиши зарур (жалюзилар билан).
Касса хоналарида аниқланган барча носозликлар ҳақида катта оператор дарҳол станция бошлиғи ёик унинг ўринин босувчи шахсга хабар беради.
Катта оператор, операторга йўл ҳақи ва юк ҳақини тўлаш билан боғлиқ бўлмаган станция кассалари орқали йўловчилар билан пул операцияларини ўтказиш таъқиқланади.