Операцион тизимлар ва утилиталар ҳақида асосий маълумотлар. Операцион тизим (OT) - бу ЭҲМ захираларини бошқариш, амалий дастурларни чақириш ва уларнинг ташқи қурилмалар, бошқа дастурлар билан ўзаро алоқасини амалга оширувчи, шунингдек, фойдаланувчининг компьютер билан мулоқотини таъминловчи дастурий воситалар йиғиндисидир.
ЭҲМнинг исталган компонентлари ва уларга бериладиган имкониятлар: марказий процессор, тезкор ва ташқи хотира, ташқи қурилмалар, дастурлар ва бошқалар-заҳира бўлиб хизмат қилади. ОТ фойдаланувчига ҳисоблаш тизими билан қулай мулоқот қилиш усулини (интерфейс) тақдим этади. Бунда интерфейс дастурий ва фойдаланиладиган бўлиши мумкин.
Дастурий интерфейс - ҳисоблаш тизими доирасида қурилма ва дастурлар ўзаро таъсирини таъминловчи воситалар йиғиндисндир.
Фойдаланувчн интерфейси - фойдаланувчининг дастурий ёки ЭҲМ билан ўзаро таъсирдаги дастурий ва аппарат воситаларидир.
Ўз навбатида фойдаланувчи интерфейси буйруқли ёки обьектлн-йўналтирилган бўлиши мумкин. Буйруқли интерфейс компьютер захираларини бошқариш бўйича ҳаракатларни бажаришда фойдаланувчи томонидан буйруқларни клавиатурадан киритишни кўзда тутади.
Объектга - йўналтирилган интерфейс - файллар, каталоглар, дисководлар, дастурлар, хужжатлар ва бошқаларни тақдим этувчи объектлар устидан операцияларни амалга ошириш воситасида ҳисоблаш тизимлари заҳираларини бошқаришдир.
Ҳар бир компьютер албатта операцион тизим туркумига эга бўлади, уларнинг ҳар бири учун амалий дастурларнииг ўз туркуми яратилади.
Кўпгина операцион тизимлар хатоларни тузатиш ва янги имкониятларни киритиш йўналишида модификацияланади ва такомиллашади. Ворисликни сақлаш мақсадларида операцион тизимнинг янги модификацияси қайта номланмайди, балки версиялар (таҳлил) номини олади.
Операцион тизимларнинг компьютер қурилмалари орасидаги боғлиқлиги ва фойдаланувчи томонидан берилган буйруқларнинг аксланишини расмда кўриш мумкин. Операцион тизимларнинг 8, 16, 32, 64 разрядлиларга бўлинади. Бунда операцион тизим разрядлилиги микропроцессор разрядлилигидан ошиб кетмаслиги тушунилади.
Операцион тизимлар куйидаги омиллар буйича таснифланади:
бир вақтда ишлайдиган фойдаланувчилар: бир (киши) фойдаланувчи, кўп (киши) фойлаланувчи;
тизим бошқаруви остида бир вақтда фойдаланувчи жараёнлар: бир вазифали, кўп вазифалилар сонига кўра;
қўллаб-қувватловчи жараёнлар: бир процессорли, кўп процессорлилар сонига кўра;
интерфейс тури: буйруқли (матнли) ва объектли йўналтирилан (график) лигига кўра;
фойдаланувчининг ЭҲМ га кириши тури: пакетли қайта ишлаш, вақт билан бўлиниши, реал вақтга кўра;
заҳиралардан фойдаланиш тури: тармоқли, маҳаллийлилига кўра.
Таснифнинг биринчи белгисига мувофиқ кўп (киши) фойдаланувчи ОТ лар бир (киши) фойдаланувчи ОТ лардан фарқли равишда турли терминаллардан бир неча фойдаланувчилар ЭҲМ нинг бир вақтдаги ишини қўллаб-қувватлайди.
Иккинчи белги: ОТ ни кўп вазифали ва бир вазифалига бўлишни кўзда тутади. Кўп вазифалилик тушунчаси бир ҳисоблаш тизими доирасида, бир вақтнинг ўзида мавжуд бир неча дастурларни паралел бажаришни қўллаб-қувватлашни англатади.
Учинчи белгига мувофиқ кўп процессорли ОТ лар у ёки бу вазифани ҳал этиш учун бир неча процессорлар захиралари режимини тақсимлашни қўллаб-қувватлайди.
Тўртинчи белги ОТ ларни 8, 16, 32, 64 разрядлиларга бўлади. Бунда операцион тизим разрядлилиги процессор разрядлилигидан ошиб кетмаслиги тушунилади.
Бешинчи белгига мувофиқ ОТ фойдаланувчи интерфейс турига кўра обьектли йўналтирилган ва буйруқлига бўлинади.
Олтинчи белгига кўра ОТ қуйидагиларга ажралади:
- пакетли қайта ишлаш, уларда бажаришга тегишли дастурлардан ЭҲМ га киритиладиган ва навбатчилик тартибида, устиворлик ҳисобга олинган ҳолда, бажариладиган пакетлар шакллантирилади;
- вақтни бўлиш (TSR) , унда ЭҲМ га бир неча фойдаланувчиларнинг турли терминалларида киритишнинг бир-вақтли мулоқотли (интерфаол) режими таъминланади, бундай дастурларга навбати билан машина захиралари ажратилади.
Еттинчи белгига мувофик ОТ тармоқли ва маҳаллийга бўлинади. Тармоқли ОТ маълумотлардан биргаликда фойдаланиш мақсадида тармоқларга бирлаштирилган компьютерлар захираларини бошқариш учун мўлжалланган ва бутунлиги ҳамда сақланганлигини таъминлаш доирасида маълумотларга киришни чеклашнинг кучли воситалари, шунингдек, тармоқ воситаларидан фойдаланишнинг кўплаб сервис имкониятларнни ўзида намоён этади. Операцион тизим фойдаланувчи томонидан дастурий восита томонидан киритилган буйруқларни машина тилига ўгириб, микропоцессорда ишлов беради ва қурулмаларга сўров жўнатади. Қурилмалар томонидан қайтарилган натижаларни фойдаланувчига етказади ёки уларни қайта ишлайди. Фойдаланувчига ЭҲМнинг аппарат воситалари натижаларини қайтариш схемаси расмда келтирилган.
Дастур таъминоти томонидан бажариладиган функцияларга боғлиқ ҳолда, уни икки гуруҳга: тизимли дастурий таъминот ва амалий дастурий таъминотга бўлиш мумкин.
Тизимли дастурий таъминот компьютерда ахборотни қайта ишлаш жараёнини ташкил этади ва амалий дастурлар учун меъёрдаги иш муҳитини таъминлайди. Тизимли дастурий таъминот аппарат воситалари билан шу қадар яқин алоқадаки, уни баъзида компъютернинг бир қисми деб ҳисоблайдилар.
Тизимли дастур таъминоти ўз ичига қуйидагиларни олади:
1. Операцион тизимлар
Бир вазифали, бир пайтда ягона фойдаланувчига мўлжалланган
Кўп вазифали, бир пайтда кўп фойдаланувчига мўлжалланган
Операцион тизимлар (ОТ) ахборотни қайта ишлаш жараёнини бошқаради ва аппарат воситалар билан фойдаланувчилар орасидаги ўзаро алоқани таъминлайди. Операцион тизимнинг асосий вазифаларидан бири ахборотларии киритиш - чиқариш жараёнини автоматлаштириш, фойдаланувчи ҳал этадиган амалий вазифаларни бошқаришдир. Операцион тизим керакли ахборотни ЭҲМ хотирасига киритади ва унинг бажарилишии кузатади; турли ҳисоблашларга халақит берувчи вазифаларни таҳлил қилади, кийинчиликлар пайдо бўлганда уларни ечиш йўллари ҳақида кўрсатма беради. Бажарадиган вазифаларидан келиб чиқиб, операцион тизимларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
бир вазифали (бир пайтда ягона фойдаланувчига мўлжалланган)
кўп вазифали (бир пайтда ягона фойдаланувчига мўлжалланган)
тармоқли
Бир вазифали ОТ бир фойдаланувчининг ҳар бир аниқ пайтда аниқ бир вазифани бажариш учун мўлжалланган.
Кўп вазифали ОТ вақтни мульти дастур режимида тақсимлашда ЭҲМ дан жамоа бўлиб фойдаланишни таъминлайди.
Тармоқли операцион тизимлар локал ва глобал тармоқларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ ва фойдаланувчининг ҳисоблаш тармоқлари барча ресурсларига (захираларига) киришини таъминлаш учун мўлжалланган.
Сервис дастурий таъминот - фойдаланувчига компьютер билан ишлашда қўшимча хизматлар тақдим этувчи ва операцион тизимлар имкониятларини оширувчи дастурий махсулотлар мажмуидан иборат. Сервис дастурлар асосан компьютер ва операцион тизимнинг ишлаши, хавфсизлиги ва узоқ хизмат кўрсатишини таъминлашга қаратилган.
Бироқ, фунционал имкониятларига кўра, сервис воситаларини қуйидагича бўлиш мумкин:
- фойдаланувчи интерфейсини яхшиловчилар;
- маълумотларни бузиш ва қоидасиз киритишлардан ҳимоя қилувчилар;
- маълумотни қайта ишловчилар;
- диск ва тезкор хотира қурилмаси ўртасида маълумот алмашувини тезлаштирувчилар;
- вирусга қарши воситалар.
- маълумотларни архивлаш воситалари.
Ташкил этиш ва амалга ошириш усулига кўра сервис воситалар қобиқли утилиталар ва мустақил дастур кўринишида тақдим этилиши мумкин. Қобиқлар ва утилиталар орасидаги фарқ кўпроқ фақат биринчисининг универсиаллиги ва иккинчисининг ихтисослашганлигида ифодаланади.
Операцион тизимларнинг созловчиси бўлган қобиқ дастурларлар операцион қобиқлар деб аталади. Қобиқлар операцион тизимнинг айрим вазифаларини тезкор амалга оширишни таъминлайди. Утилиталар ва автоном дастурлар тор ихтисосли бўлиб, ҳар бири ўз вазифасини бажаради. Бироқ, утилиталар автоном дастурлардан фарқли равишда тегишли қобиқлар муҳитида бажарилади. Қобиқ дастур фойдаланувчига сифат жиҳатидан янги интерфейс тақдим этади.
Утилиталар - фойдаланувчига қушимча хизматларни (махсус дастурлар ишлаб чиқишни талаб этмайдиган), асосан дисклар ва файлли тизимлар бўйича хизмат кўрсатиш кўринишида тақдим этади. Утилиталарнинг асосий вазифаси тизим ва фойдаланувчи муҳитнинг созланмаларини бошқариш имконини яратишни ифодалайди.
Утилиталар кўпинча қуйидаги вазифаларни бажаришга мўлжалланган:
Бугунги кунда ишлаб чиқилаётган айрим дастурий воситалар ўзида ҳам сервис хам утилита вазифаларни бажариши билан уларнинг технологик луғавий маъноси бир-бирига яқинлашиб қолаяпти. Вирусга қарши ҳимоя дастурий воситалар вирусларни топиш ва даволашни таъминлайди. Вирус атамаси билан турли номаъқул ҳаракатларни амалга ошириб, бошқа дастурларга кириб олган ҳолда кўпайишга қодир бўлган дастур тушунилади.
Дастурлаш тили транслятори деб - дастурлаш тилидан ёзилган дастур матнини машина кодига таржима қилишни амалга оширувчи дастурга айтилади.
Дастурлашнинг кириш тили, транслятор, машина тили, стандарт дастурлар кутубхонаси, трансляция қилинган дастурларни созлаш ва бир бутунликка жамлаш воситаларини ўз ичига олган воситалар мажмуи дастурлаш тизими деб аталади.
Дастурлаш тизимида, транслятор дастурлашнинг кириш тилида ёзилган дастурни аниқ бир ЭҲМнинг машина буйруғи тилига таржима қилади.
Кириш тилидан таржима қилиш усулига боғлиқ ҳолда трансляторлар компилятор ва интерпретаторларга бўлинади.
Техник хизмат кўрсатиш дастурлари деганда компьютер иши жараёни ёки умуман ҳисоблаш тизимида диагностика ва хатоларни топиш учун дастурий аппарат воситаларининг мажмуаси тушунилади. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
ЭҲМ ва унинг айрим қисмлари ишининг туғрилиги диагностик ва тест назорати воситалари ахборот тизими, ҳисоблаш мухитини диагностика ва назорат қилишнинг махсус дастурлари.