Операторнинг назорат-ўтказиш пунктида мажбуриятлари.
Навбатчиликни қабул қилишда оператор қуйидагиларга мажбур:
катта опеарторга шахсий нақд пуллари, уяли телефон, пластик карточка (лар)ни “Шахсий пуллар пластик карточкалар ва уяли телефонларни топшириш китоби”да қайд қилган ҳолда имзо остида топшириш;
тўсиқлар, иш жойидага алоқа қурилмаларининг мавжудлиги ва созлигини текшириш, ташқи кузатиш орқали барча АНП ва валидаторларни кўрикдан ўтказиш;
Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1996 й. 278-1 сонли қонунидан кўчирмага мувофиқ “Пенсионерлар учун махсус ТК ни ҳисобга олиш китоби”да имзо остида имтиёзли фуқаролар учун махсус ТК ни олиш;
назорат пунктларининг ишини тратибга солувчи барча қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларни, йўловчиларнинг йўл ҳақини ва юк ҳақини тўлаш тартибини билиш.
Навбатчилик вақтида оператор қуйидагиларга мажбур:
иш жойида тозаликка риоя қилиш;
йўловчиларга метрополитенда ўрнатилган йўл ҳақини ва юк ташиш ҳақини тўлаш тартиби, шунингдек АНП ва метрополитендан фойдаланиш қоидаларини тушунтириш;
метрополитенда бепул юриш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатларни очилган ҳолатда текшириш;
назорат пунктидан ҳақиқий бўлмаган, яроқсиз ҳолатга келган ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқини бермайдиган йўл ҳужжатлари ёрдамида ўтишга ҳаракат қилаётган барча йўловчиларга ҳужжатларини қайтариб бериш;
аниқ қалбакилик белгиларига эга бўлган ва уларни тақдим этган шахсларга тегишли бўлмаган, шунингдек муддати ўтиб кетган йўл ҳужжатларини олиб қўйиш;
йўловчи билан шуғулланиш учун катта оператор, СН ёки ДСП ва метрополитенни ўқриқлаш бўйича ИИБ ходимини чақириш, комиссия иштирокида 2 нусхадаги далолатнома тузиш, унинг бир нусхаси йўловчига берилиши, иккинчи нусхаси станцияда олиб қолиниши лозим;
йўловчиларнинг АНП дан тўғри фойдаланиши ва тўғри ўтишни кўрсатиш, йўловчилар билан юзага келган тушунмовчиликларни жойида ҳал қилиш;
меъёрдаги ишнинг ҳар қандай бузилишлари ҳақида катта оператор, станция бошлиғи ёки унинг ўирнбосарига хабар қилиш ва зарур бўлса метроплитенни қўриқлаш бўйича милиция ходимларини дарҳол чақириш;
Сигнализация ва алоқа хизмати электрмеханикларини катта оператор ёки станция бошлиғининг, агар у бўлмаса станция навбатчисининг иштирокисиз АНП ни таъмирлаш ишларига руҳсат бермаслик;
йўловчилар томонидан “Метрополитендан фойдаланиш қоидалари”га риоя қилинишини хушмуомала ва қатъий оҳангда талаб қилиш, йўловчиларнинг шаҳарга чиқиш жойидан киришига йўл қўймаслик ва буни назорат қилиш;
АНП носоз бўлган тақдирда оператор йўловчининг ТК ни қўл валидаторига теккизган ҳолда унинг ўтказиб юборилишини амалга оширади;
шахсий пенсия гувоҳномаси кўрсатилган тақдирда, АНП олдида турган оператор махсус ТК ни АНП валидаторига теккизади ва пенсинерни ўтказиб юборади, АНП носоз бўлган тақдирда эса махсус тК ни қўл валидаторига теккизади;
Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1996 й. 278-1 сонли қонунидан Шаҳар йўловчи транспортида бепул фойдаланиш ҳуқуқи ҳақидаги кўчирмага мувофиқ шахсий гувоҳнома тақдим қилинганда, АНП олдидаги оператор махсус тК ни валидаторга теккизади (ўтказиб юбориш тўсиғини очиб бериш).
ишлар якунлангандан кейин оператор махсус ТК ларни “Пенсионерлар учун махсус ТК ни ҳисобга олиш китоби”да имзолаган ҳолда катта операторга топшириш.
Операторга қуйидагилар таъқиқланади:
автоматик назорат-ўтказиш пунктида йўловчиларнинг қўлидан йўл ва юк ҳақини, QR чиптани олиш;
иш жойида ишга алоқадор бўлмаган мавзуларда суҳбатлашиш ва адабиётларни ўқиш;
оператор лавозими учну имтиҳон топширган ёки смена бошлиғи, худ унинг ўрнини босувчи шахс билан алмашмасдан ёки унга сменани топширмасдан назорат-ўтказиш пунктини ташлаб кетиш;
назорат-ўтказиш пунктидан метрополитендан фойдаланиш қоидаларига кўра олиб ўтилиши таъқиқланган юк олиб ўтаётган, алкоголь ёки наркотик маст ҳолатда бўлган йўловчиларни ўтказиб юбориш;
йўловчини йўл ва юк ҳақи тўланмасдан ўтказиб юбориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |