Намуна сифатида
Ижобий фазилатлар
|
Салбий фазилатлар
|
Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижобий фазилатлари: муносабат, турли методлардан тўғри фойдаланиш, чиройли кўрсатиш ва тушунтириш, хатоларни ўз вақтида кўрсатиш ва ҳоказо.
|
Сафланиш 3 дақиқа кеч бош-ланди. Ўқитувчи уларга чора кўрмади.
|
170
Дарс жараёнида хронометраж ўтказиш
Ҳарбий талаба педагогик амалиёт вақтида жисмоний тарбия дарси жараёнида хронометраж ўтказишни билиши шарт. Дарс жараёнида хронометражларни ўтказиш талабага ўқув вақтидан дарс жараёнида унумли (ратсионал) фойдаланишга имконият яратади. Бу педагогик маҳоратни такомиллаштиришга кўмаклашади, дастур материалларини ўқувчилар томонидан чуқур ўзлаштирилишини таьминлайди, педагогик жараён сифатини яхшилайди.
Жисмоний тарбия дарси жараёнида ўқитувчининг ва ўқувчининг фаолиятини қуйидаги турлари бўйича ўтказилади:
1. Машқларнинг ўқувчилар томонидан бажарилиши.
2. Ўқитувчининг тушунтириш сўзларини ешитиш, машқлар бажарилиши кўрсатишини кузатиш.
3. Дам олиш, ўз навбатини кутиш.
4. Машғулот ўтиш учун жой тайёрлаш, спорт анжомлари ва иншо-отларни йиғиштириб олиш.
5. Ўқитувчининг хатоси билан кетган вақт.
Машқларни бажариш. Дарсда хронометраж ўтказиш жараёнида ўқувчилар томонидан машқларни бажариш вақтини аниқ олиниши керак, бу машқларга: саф машқларининг елементлари ва қайта сафланишлар; ўқувчилар диққатини жалб қилишга оид машқлар ва вазифалар қўйиш, юриш турлари; рақс машқлари, буюмларсиз ва буюмлар билан ўтказиладиган тайёрлов машқлари; спорт анжомларида бажариладиган машқлар; югуриш, сакрашлар, ирғитишлар, тирмашиб чиқишлар, акробатик машқлар ва бошқалар. Кузатиш одат бўйича бир фаол ўқувчи орқасидан олиб борилади. Лекин дарсни тайёрлов ва якуний қисмида бутун синф орқали кузатиш олиб борилиши мумкин.
Дарс жараёнида (ёки дарс қисмларида) машқларни бажаришга сарфланган вақтнинг жаьми мотор зичлиги деб аталади. (МЗ)
Ўқитувчи томонидан тушунтириш, ешитиш, машқлар бажарилишини кузатиш. Ўқитувчи томонидан барча кўрсатмалар, хатоларни тушунти-ришлар, кўрсатмалар, хатоларни тўғрилаш, машқлар, бажарилиш томонидан кўрсатилиши ва кузатишлар хронометраж ўтказишда, махсус ажратилган ҳисобот жадвалига ёзилади. Шуни ҳам айтиш керакки, жДьқитувчининг фаолияти ҳам доимо кузатиб борилиши лозим. Унинг ўзи еса педагогик жараённи бошқариб бориш бўйича ёзилиши керак.
Ўқувчи томонидан машқни бажариш учун навбатни кутиш, дам олиш - бу махсус жадвалга қисқа вақт дам олиш ва машқни бажариш учун ўз навбатини кутишга сарфланган вақт ёзилади шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бир хил ўқувчилар жуда пассив бўладилар, улар ҳатто бажариш навбатини ўтказиб юборадилар (яьни бажармайдилар). Бундай ўқувчиларни кузатиш учун танлаш керак емас.
Машғулот учун жой тайёрлаш ва уларни йиғиб олиш-ҳамма (ташкилий ишлар билан боғлиқ бўлган), машғулот жойини тайёрлаш, сўнг йиғиштириб олиш, турли спорт буюмларини тарқатиш ва йиғиб олишга сарфланган вақт махсус ажратилган жадвалга ёзилади. Буни тўғри тушунган талабаларга ўзи олиб борадиган дарсларни юқори сифатли даражада ўтказишга ҳамда дарслар зичлигини оширишга ёрдам беради.
Ўқитувчининг хатоси билан сарфланган вақт бу ҳисобот турига қуйидагича киритилади: дарс бошланишига залга кеч кириш; спорт анжом-ларни ва буюмларни тузатиш ва бошқалар. Саф машқларини такрор-такрор бажариш.
Дарс жараёнида хронометраж ўтказиш методикаси- дарсда ўқитувчи ва ўқувчилар фаолият вақтини аниқ тўғри ҳисобот олиб бориш секундомер орқали бажарилади. Дарсга кириш учун қўнғироқ чалиниши билан секундомер юргизилади ва ўқувчиларни тартиб билан зал (майдонча) дан чиқишда секундомер тўхтатилади. Хронометраж ўтказиш жараёнида вақт кўрсаткичлари ўзига тегишли ҳар бир муносабат бўлган жадвалга ёзилади. Хронометраж ўтказиш жараёнида фақат 1-2-3 жадвалга тўлдирилади.
Биринчи жадвалда дарс қисмлари ва мўлжалланган вақт ёзилади. Иккинчи жадвалда ўқитувчининг ва ўқувчининг фаолиятлари ёзилади: тушунтириш, кўрсатиш, тавсия етиш, хатоларни тўғрилаш, огоҳлантириш, машғулот жойини тайёрлашни бошқариш, спорт анжомларини йиғиштириш ва бошқалар. Ҳар бир машқларнинг номлари ёзилади, яьни бу жадваллар ҳақиқий ўқувчилар ва ўқитувчилар фаолиятларининг номлари ёзилади.
Учинчи жадвалда машқни бажарилиш вақти ёзилади, яьни ҳар бир машқни бажариш якуний вақти кейинги машқни бажаришда дастлабки бўлади.
Сарфланиш дарснинг бошланиши ҳисобланади. Хронометраж олиб борувчи биринчи жадвалга 1 рақам ёки тайёрлов қисми деб ёзади. Иккинчи жадвалда "Сафланиш ва билдирги - сўзларни ёзади. Сўнг ўқитувчининг вазифаларни баён етилиш вақтини белгилайди ва ҳ.к.
Агарда синф кеч қолиб келса, ўша келган вақти ёзилади. Масалан Г 30". Шундай қилиб, дарс тамом бўлгандан кейин ҳамма жадваллар тўлдирилади. Ҳар бир фаолиятга кетган вақтни аниқлаш учун секундомер кўрсатган вақтдан юқоридаги фаолият вақти айрилади. Сўнг ҳар жадвал биринчи дарс қисмлари сарфланган вақтнинг жаьми аниқланади.
Бундан кейинги қилинган иш - вақтлар ва фоиз бўйича дарс зичлигини аниқлаш. Дарсга сарфланган умумий вақт 100% ҳисобланади. Шунга нисбатан ҳамма ҳисоб-китоб бажарилади. Масалан, юқорида қайд етилган мисолда, ўқувчилар томонидан фақат машқларни бажаришга сарфланган вақт 16 дақиқага тўғри келади.
Демак, 45 -100%
16 - Х Х = 16х100/45 = 35,6%
Бу кўрсаткич АЗ (абсолут зичлиги) ёки мотор зичлиги (МЗ) дейилади. Бундан ташқари, умумий зичлигини чиқариш лозим (УЗ). Дарсларнинг умумий зичлигига бутун дарс жараёнида сарфланган вақт киради (машқ бажариш, ешитиш, жой тайёрлаш ва йиғиштириш ва бошқалар). Фақат ўқитувчининг хатоси билан сарфланган вақт кирмайди.
Жисмоний тарбия дарсида хронометраж ўтказиш баёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |