Дарснинг якуний қисми (3-5 дақиқа)
1. Аста-секин жисмоний юкламани пасайтириш, организмни нисбатан дастлабки ҳолатга олиб келиш. *
2. Аста-секин тинч ҳолатга ўтиш.
Юқорида қайд етилган вазифаларни амалга ошириш учун мураккаб бўлмаган таниш машқлардан фойдаланилади: саф машқлари, юриш, нафас
олиш машқлари, диққатга оид машқлар, кам ҳаракатли ўйинлар (масалан, «Ким келди», «Кимнинг овози?», «Маьп етилган ҳаракатлар»).
Дарсни якунлашда уй вазифасини еслатиб қўйиш лозим. Уйга бериладиган вазифалар ўқувчининг тайёргарлигига ва имкониятларига мос бўлиши керак. Вазифалар рўйхатига камчиликларини тўғрилаш, айрим ҳаракат елементларини, сифатларини тарбиялашга мўлжалланганлиги киради.
Педагогик назорат. Жисмоний тарбия дарсини таҳлил қилиш
Ҳар бир ўқитувчи ўзи ўтаётган дарсини ва бошқа ўқитувчилар дарсини таҳлил қила олиши керак, чунки дарсларини тўғри таҳлил қила билиш самарали методларини егаллаш ҳамда педагогик фикрлашнинг ривожланишига кўмаклашади.
Дарсни таҳлил қилишдан мақсад ўқитувчининг иши, тажрибалари билан танишиш, мактабда жисмоний тарбия ҳолати ва уни ўтказиш методикаси билан танишиш, ўқувчилар билимини аниқлаш, ўқувчилар билан ўқитувчилар орасидаги муносабатни ўрганиш, ўқитувчининг тажрибасини ўраниш ва тарғибот қилиш ва ҳоказо.
Булардан ташқари, дарсни ўтказиш методикаси, синф жамоа ишлари, ўқувчиларнинг тартиб-интизоми, ўқувчиларнинг жисмоний машқлар бажари-лишини баҳоланишига бўлган муносабати, дарснинг махсус псIXологик ва бошқа кўрсаткичларини таҳлил қилиш керак.
Педагогик кузатишлар, дарсларни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш ниҳоятда мураккаб жараён ҳисобланади.
Шунинг учун, ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва дарсни таҳлил қилишда ишлаб чиқилган тизимдан фойдаланилади. У дарсни таҳлил қилишда кетма-кетлигини йўқолмаслигига имконият яратади.
Дарсни таҳлил қилишда қуйидаги саволларга жавоб бериш керак: дарс баёни мавжудлиги, дарсга ўқитувчининг ва ўқувчининг тайёргарлиги, дарс баёнининг мазмунини баҳолашни, дарсни ўтказишни ҳар бир қисм-ларида ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан бўлган муносабатини, дарс тури ва тузилиши, дарс натижаларини аниқлаш ҳамда ўқувчиларга тавсиялар киритиш.
Ўқитувчининг дарсга жиддий тайёргарлик кўриши кўпинча унинг сифатини ошириш билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ўқитувчиларнинг дарс ўтказиш таҳлили билан тузган дарс баёнини ҳам баҳолаш лозим.
Дарс баёнини таҳлил қилиш ва уни баҳолашда қуйидагиларга еьтибор бериш лозим:
- дарс вазифаларини қўйилиши, уларнинг конкретлиги;
- жисмоний машқларни тақсимлашда уларнинг кетма-кетлиги, дарсни ўтказиш шароитига дарс вазифаларига машқларни мутаносиблиги;
- ўқувчиларнинг тайёргарлигига, мазмунига тўғри танланган ўргатиш ва тарбиялаш методларининг мутаносиблиги;
- дарсда ўқув вақти тақсимланишининг мувофиқлиги. Дарсни таҳлил қилишдан олдин синф тўғрисидаги педагогик тавсифнома билан танишиш лозим; ўқувчиларнинг интизоми ва ўзлаштириши, саломатлиги ва жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ва уни ёши билан танишиб чиқиш керак. Сўнг умумий маьлумотлар белгиланади-ёзилади ўқитувчининг фамилияси, исми, мактабда иш тажрибаси, махсус таьминот; мактаб, ўтказиш жойи ва куни; синф; рўйхат бўйича ўқувчилар сони ва дарсда қатнашувчилар (шу жумладан қиз ва ўғил болалар); чорак бошлани-шидан олдин жадвал бўйича дарс сони (№); дарс жараёнида мўлжалланган спорт анжомлари ва ишоотлар; санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши ва ҳоказо.
Ўқитувчини дарсга тайёргарлик кўриши тўғрисида унинг ташқи кўриниши, спорт кийимлари, спорт хонаси ёки майдонда ўтказиш жой шароити, спорт анжомлари ва майда иншоотлар билан таьминланганлиги, санитария - гигиена талабларига риоя қилиши: ўқитувчи ёрдамчиларининг фаоллиги ва уларга инструктаж бериш.
Ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлиги; спорт кийимларини кийиш ва ўз вақтида машғулот ўтиш жойида бўлиши. Албатта, дарс мазмуни ва ўйин ўтказиш жараёнида ўқитувчининг фаолияти ва ўқувчиларнинг фаолияти, уларнинг муносабати, ўқувчиларнинг қизиқиши, фаоллиги ва машқларни бажариш сифати тўғрисида маьлумот бериш керак.
Юқорида қайд етилганидек, ишлаб чиқилган тизим асосида дарсни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |