Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул


Осон тушунарли ва индивидуаллаштириш принсипи



Download 2,03 Mb.
bet71/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Осон тушунарли ва индивидуаллаштириш принсипи. V-IX синфларда ўқувчиларнинг асаб ва мушак-суяк тизимларини, қон-томир тизим -хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний юкланишини меьёрлаш жуда зарур. Ҳаракат техникасига ега бўлиш учун мураккаблаштирилган вазифаларни қўйиш керак. Бу ёшда кўпроқ, индивидуал ёндашишга еьтибор берилиши керак. Ўқитувчининг олдида турган енг муҳим вазифа ўқувчиларни ҳаммасини дастурда келтирилган талаблар ва асосий ҳара­катларга ўргатишдир. Лекин айрим ўқувчилар буларни тез тушунтириб олади-лар ва ўзлаштирадилар. Иккинчиси бўлса, аксинча жуда секин ўзлаштиради. Дарс жараёнида бири бутун диққат билан ешитади, қабул қилади. Учинчиси еса чалғийди, ҳар хил нарсага чалғитади ва ҳ.к. (ўқитувчи бир гуруҳга вазифа бергандан сўнг улар дарров бажаради, хатоларни тўғрилайди, бошқа гуруҳ ҳам тез бажаришга тушади ва тез есдан чиқаради, онгсиз равишда диққатсизлик билан бажаради. Албатта, уларга чора кўриш керак. Масалан, баҳоси пасайтирилади ва ҳаракат қилиши талаб қилинади. Айрим ўқувчилар жуда қийин ўзлаштиради (қўрқиш, бошқаларни олдида ёмон бажаришдан қўрқиш, касаллик ва бошқалар ҳалақит беради). Буларга ёр­дам бериш, псIXологик қўллаб-қувватлаш, муҳофаза қилиш ва ҳ.к. лозим.
Албатта алдамчилар ҳам бўлади, уларни қизиқтириш керак, тўгаракларга жалб қилиш, ота-оналари билан суҳбат ўтказиш, вазифалар бериш (машғулот жойини тайёрлаш, спорт буюмларини тарқатиш) мақсадга мувофиқдир. Ўқувчилар кўпроқ спорт формаси йўқлигидан уялади. Шу боисдан машқларни бажаришда ҳам уялиб бажаради. Бу албатта бажариш техник даражаси паст бўлишига олиб келади.
Мунтазамлик принсипи:
1. Машғулотларнинг услуксизлиги, доимийлиги.
2. Ўқув жараёнини тўғри режалаштириш.
3. Жисмоний юкламани аста-секин ва тобора ошириб бориш. Ўргатиш методларни ва рнетодик принсипларни ҳисобга олган ҳолда
дарсга ўқувчиларни қизиқтириш зарур.
Ўқитувчи шундай вазифаларни қўйсинки, улар уни албатта бажарсин. Ўқитувчининг асосий диққатини ўқувчиларнинг онгли интизомини тарбия­лашга қаратилган бўлсин. Бусиз тўлақонли дарсни ўтказиб бўлмайди. Шу боисдан талаб қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш, унга шароитлир яратиш ва талаб қилиш:
1. Спорт кийимини кийиниш жойи ва вақти (спорт кийимини алоҳида ўзи билан олиб келиш).
2. Дарс бошланишидан олдин ва тугагандан сўнг сафга туриш жойи, унинг тартиби.
3. Машғулот жараёнида гуруҳларни жой алмашиш қоидалари ва талаблари.
4. Спорт иншоотларини олиб ўтиш қоидалари ва улардан фойдаланиш қоидалари.
5. Ўқув қўлланмалар ва спорт анжомларини жойлаштириш тартиби.
6. Спорт хонасидан уюшқоқлик билан чиқиб кетиш.
7. Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўришда шу нарсаларни ҳаммасини ҳисобга олиши керак.
V-IX синфларда жисмоний тарбия дарс жараёнида ўқувчилар фаолиятини ташкил қилиш методлари кенг қўлланилади: фронтал, гуруҳларга бўлиб, индивидуал ва айланма машғулот методлари. Ҳар бир методни қўллашда оқимли ёки 2-3 дан, гуруҳларга бўлиниб бажариш усулларидан фойдаланиш мумкин. Бу спорт анжомлари ва иншоотларини сонига таьминланишига, ўқув материалларини характерига, болаларнинг жисмоний тайёргарлигига боғлиқ. Ҳаракатларга ўргатиш жараёнида ушбу кўп қиррали методлардан фойдаланилади.
Сўз методи бу ёшдаги ўқувчиларда бошланғич синф ўқувчи-ларига нисбатан кўпроқ қўлланилади, чунки ўрта синф ўқувчиларига машқларни бажариш механизмини кенгроқ тушунтиришни талаб етади ҳамда ўзлаштирилаётган ҳаракатга кўникиш ва малакалар шаклланишига, техника ва тактика саволларига тўғри тушуниш ва жавоб бера олишга ёрдам бериш керак.
Кўргазмали метод. Дарс жараёнида янги ҳаракатларга ўргатишда бевосита кўрсатишга берилиб кетиш керак емас, чунки кўрсатиш намунали бўлиши керак. Шунинг учун жуда яхши тайёрланган ўқувчилардан кўрсатишга фойдаланиш мумкин. Ҳар хил расмлар, филмлар, плакатлар ва бошқалардан кенг фойдаланиш керак.
Машқ методлари. Жисмоний тарбия машғулотларида бу ёшдаги ўқувчилар билан ратсионал нафас олишга, қадди - қоматини тўғри тутишга алоҳида еьтибор берилади. Яхши ҳаракат координатсияси, юқори даражада техникани кўрсатишга интилиши керак. Ўсмирлар билан ҳаракат фаолиятини ўрганишда қисмлаб ўргатиш ва бутунлай ўргатиш методи қўлланилади.
V-IX синфларда дарс уч қисмдан иборат: тайёрлов, асосий ва якуний қисмлардан. Тайёрлов қисми ўқувчилар организмини асосий вазифаларни бажариш учун мушакларни қизитади. Дарснинг бу қисмига 8-10 дақиқа ажратилади, бунда қуйидаги вазифалар: ўқувчиларни ташкил қилиш ва уларни асосий ҳаракат фаолиятини кўрсатишга псIXологик ва функсионал тайёр­гарлик кўриш лозим.
Ўқувчиларни ташкил қилиш кийим алмаштириш хонасидан бошланади, уни тартиби, тозалиги интизом ва ҳ.к. Сўнг ўқувчиларнинг ўз вақтида дарс бошланишдан олдин сафга туришни ташкил қилиш (дарсдан озод қилинганлар спорт кийимида бўлиб, сафни чап томонида қаторга турадилар, улар ёрдамчи сифатида қатнашадилар).
ПсIXологик тайёргарлик қуйидагича амалга отширилади:
- ўқувчиларни сафланиши билан;
- дарс вазифаларини баён етиш орқали;
- сафланиш ва қайта сафланиш машқларини аниқ бажариши орқали. Ўқитувчи билдирги қабул қилади ва саломлашгандан сўнг ўқувчи­ларни дарсга тайёргарлигини кўздан ўтказади:
- спорт кийимларини озодалиги;
- спорт анжомларини жой-жойига қўйилганлиги ва ҳ.к.
Ўқитувчи билдирги қабул қилгандан сўнг дарс вазифаларини баён қилади. Тушунтириш ўқувчиларнинг билим даражасига ва тайёргарлигига мос бўлиб, қисқа ва тушунарли бўлиши керак. Ўқувчилар организмининг функсионал тайёргарлигига қуйидагилар: юриш, югуриш, сакраш елементлари, УРМ, сафланиш ва қайта сафланиш, рақс машқлари, ўйинлар киради. Тайёрлов қисмига машқларни танлаш дарсни асосий қисмида мураккаб ҳаракатларни бажариш учун организмни тайёрлаш вазифаларидан келиб чиқади.
Дарснинг асосий қисмида жисмоний юклама характерига машқлар мос бўлиши керак. Агарда дарснинг асосий қисмида ҳаракатларни ўрганиш вазифаси қўйилса, унда дарснинг тайёрлов қисми қисқаради. Агарда дарсда ҳаракат сифатларини (тезкорлик, куч, чаққонлик ва ҳ.к.) юқори даражада кўрсатишни талаб қилинса ёки дарс жараёнида машқлар катта жисмоний юкламада бажаришга тўғри келса, унда ўқувчилар организмини, мушакларини яхшигина қизитиш лозим. Бунда чигилёзди дарс давомида бир неча марта такрорланиши мумкин (махсус тайёрлов машқлари).
Очиқ ҳавода ёки спорт хонасида ҳаво ҳарорати паст бўлса, машқларни юқори шиддатли бажариш, тайёрлов машқларни катта ҳажмда бажарилишини талаб қилади.
Ўқувчиларнинг фаоллиги паст бўлса, жисмоний тарбия бўйича ўқув ишларига диққатини жалб қилиш учун ижобий емотсионал ҳолатини оширишга қаратилган машқлар танланади (ҳаракатли ўйинлар, мусобақавий машқлар).
Тайёрлов қисми (8-10 дақиқа).
V-IX синфларда дарснинг тайёрлов қисмида ўғил ва қиз болалар учун жисмоний юклама мослашган ҳолда олиб борилади. Жисмоний юклама дарснинг тайёрлов қисмининг охирида аста-секин ошиб боради.
Дарснинг тайёрлов қисми ўқувчиларни кейинги фаолиятига тайёрлашдан бошқа юриш, югуриш, сафланиш ва қайта сафланишларни такомиллаштириш вазифаларини бажаради.
Умумий ривожлантирувчи машқлар (УРМ) мушак гуруҳларини барчасини ишга жалб қилади.
Дарс қизиқарли ўтиши учун қуйидагилар таьминланади:
1. Қизиқарли ва янги машқлар:
2. Дарсда ўқувчиларни ташкил қилиш усулларининг янгилиги:
3. Кўрсатишни тушунтириш ва бажариш билан алмаштириб туриш;
4. Қайта сафланишлар, машғулот ўтказиш жойини ўзгартириб туриш. Дарснинг тайёрлов қисмида ўқувчилар фаолиятини ташкил қилиш
фронтал методи қўлланилади. Айланма машғулот методини ҳам (камроқ индивидуал метод) қўллаш мумкин.
Асосий қисми (25-30 дақиқа)
Масалалар:
- дастур бўйича ўқув материалларни егаллаш;
- ахлоқий-иродавий, жисмоний сифатларини тарбиялаш. Жисмоний тарбия дарсида ҳаракат сифатларини тарбиялаш ва ҳаракат фаолиятини такомил­лаштириш, мустаҳкамлаш, такрорлаш, ўрганиш вазифалари билан боғлиқ бўлган 2-3 вазифалар режалаштирилади.
Тўлиқ дарслар бу дарс жараёнида дастурнинг бир бўлимидан ташкил топган материалларни ўтказиш, масалан, гимнастика дарси, енгил атлетика ва ҳ.к.
Аралаш дарслар (дарсда ҳар хил бўлимлардан ташкил топган материал­ларни ўтказиш, масалан, гимнастика билан баскетбол, енгил атлетика билан баскетбол ва ҳ.к.)
Ўқувчилар ёши қанча кичик бўлса, аралаш дарс шунча кўпроқ бўлгани маьқул ва аксинча, ёши қанча катта бўлса, тўлиқ дарс шунча кўпроқ бўлгани маьқул.
Дарснинг асосий қисми бошлангунча ўқувчиларда қуйидагилар кузатилади:
- диққат;
- шиддат;
- хотиранинг фаоллиги;
- тасаввурчанлиги;
- координатсион ҳаракатларнинг аниқлиги;
- ишчанлиги.
Шунинг учун дарснинг асосий қисми бошланишида енг зарур ва асосий вазифаларни ҳал қилиш керак. Қуйидагича вазифаларни ҳал қилиш кетма-кетлиги қабул қилинган:
- таништириш: -ўргатиш;
- мустаҳкамлаш;
Бундай кетма-кетлик аралаш дарсларда баьзан бузилиб туради. Агарда ўрганиладиган ҳаракат катта шиддатли жисмоний юкламани талаб етса, унда уни ўқув материалларини такрорлашдан кейин ўтказиш керак, чунки у мураккаб координатсион ҳаракатлар, аниқлик, чаққонлик кўрсатиш билан боғлиқ бўлади.
Бир ўрганилаётган ҳаракат фаолияти бошқа ҳаракатни ўрганишга ҳалақит берадиган малаканинг салбий кўчишидан олиб қочмоқ керак (югуриб келиб узунликка сакрашдаги малака югуриб келиб баландликка сакрашни ўрганишга ҳалақит беради). Дарснинг асосий қисмида ўқув фаолиятини гуруҳларга бўлиб ўтиш, айланма машғулот орқали ташкил қилиш методи кенг қўлланилади.
Маьлумки, V-IX синф ўқувчилари ўз натижаларини кўришни истайди, шунинг учун уларни кўрсатган натижаларини тез - тез баҳолаб туриш лозим. Дарснинг сифати унинг асосий қисми ташкил қилинишига боғлиқ. Ўқувчилар фаолиятини гуруҳларга бўлиб ўрганиш ҳар бир гуруҳда тайёрланган фаол ёрдамчилардан фойдаланиш зарур. Лекин янги мавзу, материал ёки мураккаб машқларни ўрганилаётган гуруҳ олдида ўқитувчининг ўзи туради. Шундай бўлса ҳам, ўқитувчи ҳамма ўқувчиларга кўринадиган туриши керак.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish