Ташкилий-методик кўрсатмалар
Ташкилий рнетодик кўрсатмалар жадвали ўқувчилар жисмоний тарбия вазифаларини самарали амалга ошириш жараёнида қўлланадиган жисмоний тарбия воситалари, методлари танланади. Уларни танлаш ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига, тайёргарлигига, дарсни вазифаларига ва ўтказиш жойига боғлиқдир.
Бу жадвалда дарсни ўтказиш шароитлари, енг самарадор методлар ва рнетодик услублар ҳамда дарсни қизиқарли ташкил етиш йўллари кўрсатилади. Ташкилий рнетодик кўрсатмалар жадвал матни ўрнида схематик равишда машқларни бажариш учун ўқувчиларни жойлашиш жойи, спорт анжомларни қўйиш жойлари кўрсатилади.
Ташкилий рнетодик кўрсатмалар бўлишини яхшироқ тушуниш учун қуйидаги ташкилий рнетодик гуруҳ кўрсатмаларини ажратиш мумкин:
1. Дарсни ташкил қилиш;
2. Дарсни ўтказиш методикаси:
3. Дарсни ўтказиш шароитлари:
4. Дарс ўтиш жараёнини назорат қилиш.
1. Дарсни ташкил қилиш. Бу кўрсатмада дарс жараёнида ташкил қилиш, шунингдек ҳар бир машқни бажаришда ҳамда ташкил қилиш усуллари ўрин егаллайди. Булардан ташқари бу кўрсатма бўлимида гуруҳларда ёрдам берувчи ва муҳофаза қилувчи ўқувчининг бажариладиган иши, иншоотларидан фойдаланиш тартиби, ўқувчиларни жойлаштириш ва машқларни бажариш усуллари ва ҳ.к. Масалан:
1. Жуфт-жуфт бўлиб машқларни бажариш.
2. Икки айланма олиб ўтиш.
3. Ўз ичида санаб машқларни мустақил бажариш.
4. Олдин бошлиқларни сайлаб ўқувчиларни 6 гуруҳга бўлиш.
5. Гимнастик ҳолда турник, параллел брусларда бир вақтда аралаш осилишни бажариш.
Иккинчи ташкилий кўрсатма гуруҳи дарс ўтказиш методикасига қаратилган. Бунда ўқитувчи қайси методдан фойдаланиб, машқларни кўрсатади, материални ўзлаштиришни аниқлашда қайси усулдан фойдаланади, ўқувчиларда қизиқишни уйғотиш учун жисмоний юкламани бошқариш учун, тартиб ва интизомни тиклаш учун, жамоатчилик-йўриқчи ва спорт бўйича ҳакамлик малакаларни шакллантириш учун қайси усуллардан фойдаланилади? Масалан:
1. Бўлиб-бўлиб ўргатиш.
2. Ҳаракат сурьатини секинлаштириб ўқитувчининг ўзи тушунтириши ва кўрсатиш.
3. Оёқни кескин тўғриланишига еьтиборини жалб қилган ҳолда грана-тани ирғитиш техникасини кўрсатиш. Ўқувчиларга буни гранатасиз кўрса-тишни таклиф қилиш.
- Номи айтилган машқни ўқувчиларга атамалар бўйича бажаришни тавсия қилиш.
- Ўқувчиларга нисбатан ён томони билан туриб кўрсатиш.
- Кўзни юмган ҳолда машқни бажариш.
- 4 марта машқни бажаргандан сўнг, ёнга бурилиб машқ бажаришни давом етиш.
- Ўйин жараёнида чарчаганлар дам олиш учун иккита катта бўлмаган айлана чизиш.
- Шовқинликни пасайтириш, шароитни яратиш учун ўйин натижасини секин овоз билан баён етиш.
- Кўк байроқча билан қўлни кўтариш
- Сигнал сифатида киритиш. Ушбу сигнал бўлиши билан ҳар бир ўқувчи катта сигнал тўғри келиб қолса, шу жойда тўхташ шарт.
- Ўқувчиларга ўз ўртоқларининг машқлар бажаришини кузатишни ва хатоларини кўрсатишни буюриш.
- Ҳар бир ўқувчи навбатма - навбат стартдан чиқиш. Учинчи ташкилий кўрсатма гуруҳи - Машғулотларнинг шароити:
- Машғулот жойини тайёрлаш бўйича ким ва қанақа ишни бажаради.
- Кейинги дарс учун нималарни кўзда тутиш керак.
- Ўқувчилар нималарни тайёрлаб қўйиши керак. .
- Кўнгилсиз воқеанинг олдини олиш учун ўқувчилар қандай чора-лар кўриши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |