Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул


ЧИДАМЛИЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ МЕТОДИКАСИ



Download 2,03 Mb.
bet48/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

ЧИДАМЛИЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ МЕТОДИКАСИ

Бирор бир фаолиятда чарчоққа қаршилик кўрсатиш қобилияти чидамлилик деб аталади. Агар киши бирор бир ишни бажараётган бўлса, у бирмунча вақтдан сўнг бу ишни бажариш тобора қийинлашиб бораётганини сезади. Четдан қараганда бу кишининг ҳолати анча ўзгарганлигини кўриш мумкин. Бу ўзгаришни мимика усуллари кучланишида, тер пайдо бўлишида кўриш мумкин. Айни вақтда унинг организмида бирмунча жиддий физиологик ўзгаришлар ҳам рўй беради.


Қийинчиликлар кўпайиб боришига қарамасдан, киши ирода кучи ҳисобига дастиабки ишнинг шиддатини бирмунча вақт сақлаб туриш мумкин. Бундай ҳолатни компенсатсияли чарчаш фазаси дейилади. Агар ирода кучи ортганига қарамай ишнинг шиддати пасайса, декомпенсатсияли чарчаш фазаси бошланади. Ишлаш натижасида киши ишлаш қобилиятининг вақтинчалик камайиши чарчаш деб аталади. Бу қийинчилик ортишида ёки ишни аввалгидек самарадор бажариш мумкин бўлмай қолишида ифодаланади. Агар бир неча кишига бир хил вазифани бажариш тавсия етилса, улар турли вақтдан сўнг чарчайдилар. Бунга сабаб шу кишилардаги чидамнинг хилма-хил бўлишидир (19-жадвал).
19-жадвал
Чаққонликни тарбиялаш жараёнида ҳаракат координатсияларини янада юқорироқ акс еттирувчи турли рнетодик усуллардан фойдаланилади. Улардан бири Л. П. Матвеев бўйича:

Методик усул мазмуни

Мисоллар

1. Одатланмаган дастлабки ҳолатнинг қўлланиши.
2. Машқларнинг кўзгусимон бажарилиши.
3. Тезликнинг ёки ҳаракат темпининг ўзгариши.
4. Машқлар бажарилаётганда фазовий чегараламинг ўзгариши.
5. Машқлар бажариш усулларнинг ўрин алмаштирилиши.
6. Қўшимча ҳаракатли машқларнинг қолдиқлари.
7. Гуруҳли ёки жуфт машқларда шуғулланувчиларининг қарама-қарши таьсирининг ўзгариши.
8. Топиш бўлган ҳаракатларни олдиндан номаьлум ҳолатларда бажариш.

1. Сакраш йўналишига нисбатан орқа билан туриб узунликка сакраш.
2. Дискни чап қўл билан ирғитиш.
3. Тезлаштирилган темпда машқларни бажариш.
4. Кичик доирадан дискни ирғитиш, ўйин майдонининг кичрайтирилиши.
5. Турли усуллар билан баландликка сакраш.
6. Ерга қўшимча бурилиш билан таяниб сакраш.
7. Ўйинларда турли тактика комбинатсияларини қоилаш; турли рақиблар билан учрашувлар ўтказиш. *
8. Аксинча спорт.

Фаолият турларининг махсус йўналишига қараб чарчашнинг бир неча типлари мавжуд. Булар ақлий, сенсор (ҳис-туйғу органларига тушадиган юклама билан боғлиқ), емотсионал ва жисмоний чарчашдан иборат. Жисмоний тарбия соҳасида мускул фаолияти туфайли ҳосил бўлган жисмоний чарчаш кўпроқ аҳамиятга ега, чунки чарчаш ҳолатидаги фаолият чидамлиликни тарбиялашга имконият яратади.
Киши фаолиятининг белгиланган шиддатни қачонгача сақлай олишини кўрсатадиган вақт чидамлиликнинг асосий ўлчовидир. Чидамлилик билвосита ва бевосита усуллар билан ўлчанади. Бевосита ўлчаш усулида текширилаётганларга бирор бир топшириқни бажариш (масалан, берилган тезликда югуриш) тавсия етилади ва иш қанча вақтгача берилган шиддатликда бажарилиши (тезлик пасая бошлангунга қадар) аниқланади. Чидамлиликни бевосита усулда ўлчаш амалда доимо қулай емас. Шунинг учун кўпинча билвосита усулдан фойдаланилади. Чунончи,
105
спорт амалиётида чидамлилик бирор бир узун масофани (масалан, 1000(1 метрга югуришда) ўтиш вақтига қараб аниқланади.
Ҳаракат омилидаги иш қобилияти кўпгина омилларга жумладан, кишининг тезлик ва куч қобилиятларига боғлиқ бўлганлиги учун, чидамлилик кўрсаткичининг икки типини еьтиборга олиш лозим: абсолут кўрсаткич (мазкур кишидаги куч) ва тезликнинг конкрет кўрсаткичлари ҳисобга олинмайдиган кўрсаткичлар. Юқорида келтирилган мисоллар чидамлиликка бундай баҳо беришга мисол бўла олади.
Кишининг ҳаракат фаолияти хилма-хилдир; чарчоқнинг характери ва механизмлари ҳам турли ҳолларда турлича бўлади. Масалан: бармоқ ергографида ишлаш туфайли чарчаш марафончи ёки боксчининг чарчашидан анча фарқ қилади. Фаолиятнинг бу турларидаги чарчоқ ҳам мувофиқ равишда хилма-хил бўлади. IXтисослашиш предмети сифатида танланган маьлум фаолиятга нисбатан чидамлилик махсус чидамлилик деб аталади. Масалан, югурувчи ва сакровчининг махсус чидамлилиги куч машқларидаги чидамлилик ҳақида шу маьнода гапирилади. Қисқа қилиб айтганда, махсус чидамлилик турлари жуда кўп бўлиши мумкин. Бироқ жисмоний чарчоқни баьзи бир белгилари асосида унча катта бўлмаган гумҳларга тақсимлаш мумкин. Аввало ишда қатнашадиган мускул қисмларининг ҳажмига қараб, бир жойдаги гуруҳ мускуллар чарчоқ ва умумий чарчоқ бўлиши мумкин. Локал бир жойдаги гуруҳ мускуллар иштирокидаги бажариладиган юрак-томир ва нафас олиш системаларининг анча активлашуви билан боғлиқ емас. Бундай ишда чарчоқнинг сабаби, асаб-мускул аппаратининг ҳаракат бажарилишини таьминлайдиган бўғин-ларидир. Гавда мускулларининг 2/3 қисмидан кўпроғи қатнашадиган ишда, одатда, енергия кўп сарф бўлади. Бу енергетик метоболизм тизимлари, жумладан, нафас олиш ва қон айланиш органларига катта талаблар қўяди. Кўпинча организмнинг айнан шу тизимдаги функсионал имкониятлари-нинг етарлича бўлмаслиги иш қобилиятини чеклаб қўяди.
Шунинг учун маьлум бир локал машқларда кўрсатадиган чидам­лилик барча мускулларга таьсир етадиган машқлардаги юксак чидамлилик-дан далолат бермайди. Масалан, бир оёқда жуда кўп марта (150-200) ўтириб турган ҳолда нисбатан ёмон чанғичи ёки югурувчи бўлиши мумкин.
Чидамлиликни тарбиялаш жараёнида организмнинг умумий чидамлиликни ва чидамлиликнинг махсус турларини белгилаб берадиган функсионал хусусиятларини ҳар томонлама ўстиришнинг бир қатор вазифаларини ҳал етиш талаб қилинади.
20-жадвал

Иш жараёнида чарчоқ пайдо бўлганига қарамай, машқни давом еттириш, албатта зарур бўладиган катта ҳажмдаги, анча зерикарли ва оғир ишни бажармай туриб, бу вазифаларни ҳал қилишни тасаwур етиш ҳам қийин. Шу муносабат билан иродавий фазилатларга алоҳида талаблар қўйилади. Чидамлиликни тарбиялаш меҳнатсеварликни, катта жисмоний юкламаларга ниҳоятда ҳорғинлик ҳиссига бардош беришга тайёр туришни тарбиялаш билан бирга олиб борилади. Чидамлиликни тарбиялашдаги жисмоний юклама қуйидаги 5 та асосий компонент билан нисбатан тўла характерланади:
1. Машқнинг абсолут шиддатлилиги (ҳаракат тезлиги);
2. Машқнинг давомийлиги;
3. Дам олиш интервалларининг давомийлиги;
4. Дам олиш характери;
5. Машқларнинг такрорланиш сони.
Кишининг чидамлиликни талаб қиладиган машқлардаги функсионал имкониятлари бир томондан, тегишли ҳаракат малакалари техникани егаллаш даражаси билан белгиланса, иккинчи томондан, организмнинг аероб ва анаероб имкониятлари билан белгиланади. Нафас олиш имкониятлари унча махсус емас, улар ҳаракатларнинг ташқи шаклига жуда ҳам боғлиқ бўлмайди. Шунинг учун агар киши машқлар ёрдамида, масалан, югуришда ўзининг аероб имкониятлари даражасини оширган бўлса, бу бошқа ҳаракатларни бажаришга - югуришга ёки чанғида югуришда ҳам таьсир етади.
Мазкур спортчи организмининг вегетатив тизимларининг ишлаш имкониятлари барча шунга ўхшаш ҳаракатларни бажаришда ҳам юқори бўлади. Шартли қилиб айтганда, вегетатив машқ кўрганликнинг умумлашган характери чидамлиликни кўчириш учун кенг миқёсда қулай шароитлар яратади. Бироқ ҳар бир айрим ҳолда кўчишнинг мавжудлиги ёки йўқлиги организмнинг енергетик имкониятларига ва ҳаракатларнинг барча хусусиятларига ега бўлган талаблар билангина емас, балки ҳаракат малакалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик характери билан ҳам белгиланади. Масалан, юриш ва югуришдаги ҳаракатларнинг координатсион тузулишлари ҳамда тезкор кучлилик характеристикалари кўп жиҳатдан бошқа бўлади. Шунинг учун югуриш тезлигини машқ қилдириш йўли билан оширилиши юришдаги максимум тезлика таьсир етмайди. Бунда тезкорлик кучаймайди. Айни вақтда узоқ масофаларда югуриш ва юриш ўртасида машқ кўрганликнинг ўсиши шубҳасиздир.
Иш қуввати қанча кам бўлса, иш натижаси ҳаракат малакаларининг мукаммаллик даражасига қанча кам боғлиқ бўлса, кишининг аероб имко­
ниятларига шунча кўп боғлиқ бўлади. Иш қуwати жуда кам бўлганда аероб имкониятларининг қиймати шунчалик катта бўладики, шунга ўх­шаш ишлардаги чидамлилик умумий характерда бўлиб қолади. Умумий чидамлилик барча мускул гуруҳларини ишга соладиган, ўртача интен-сивликда узоқ давом етадиган ишлардаги чидамлиликдир. Шунинг учун умумий чидамлиликларнинг физиологияси кишининг аероб имкониятларидир.
Чидамлиликни тарбиялаш жараёнида организмнинг умумий чидам­лиликни махсус турларини белгилаб берадиган функсионал хусусиятларини ҳар томонлама ўстиришнинг бир қатор вазифаларини ҳал етиш талаб қилинади. Иш жараёнида чарчоқ пайдо бўлганига қарамай, машқни давом еттириш албатта зарур бўладиган, катта ҳажмдаги, анчагина зерикарли ва оғир ишни бажармай туриб, бу вазифаларни ҳал қилишни тасаwур етиш ҳам қийин.
Шу муносабат билан иродавий фазилатларга алоҳида талаблар қўйилади. Чидамлиликни тарбиялаш, меҳнатсеварликни, катта жисмоний юкламаларга ва ниҳоятда ҳорғинлик ҳиссига бардош беришга тайёр туришни тарбия­лаш билан бирга олиб борилади.
Жисмоний тарбия жараёнида организмнинг аероб имкониятларига таьсир етиш орқали уч вазифа ҳал етилади: а) кислород истеьмол қилиш мак­симал даражасини ошириш; б) шу даражани узоқ вақтгача сақлаб туриш қобилиятини ривожлантириш; в) нафас олиш жараёнлари максимал миқдор-гача тезроқ етишини ошириш.
Юрак ва нафас олиш тизимларининг максимал равишда ишлашига еришиладиган ҳамда узоқ вақт мобайнида жуда кўп кислород истеьмол қилинишини таьминлайдиган машқлар нафас олиш имкониятларини ошириш воситалари жумласидандир. Булар орасида мумкин қадар кўпроқ мускуллар қатнашадиган машқлар самарадордир. Агар имкон бўлса, машғулотларни кислородга бой бўлган жойга кўчириш анча фойдали. Машқларни критик даражага яқин интенсивликда бажариш тавсия етилади.
Аероб имкониятларни оширишда бир меьёрда машқ қилиш методидан, шунингдек, такрорий ва ўзгарувчан машқ методларидан фойдаланилади. Бир меьёрда тўхтовсиз машқ қилиш умумий чидамлиликни тарбиялашни дастлабки босқичларида, айниқса, кенг қўлланилади. Бунинг сабаби шундаки, кислород истеьмол қилишини таьминлайдиган тартибларнинг ишидаги уйғунлик бевосита машқ жараёнида ошади. Агар машқлар организмга узоқ вақт таьсир етиб турса, бу ортиш янада кўпроқ бўлади. Баьзи бир органлар ва тизимларнинг функсионал имконияти унчалик тез бўлмаган, лекин узоқ давом етадиган ишлами бажаришда жадаллик билан ортиб боради. Бироқ тўхтовсиз ишлаганда максимал миқдорда кислород
истеьмол қилишни сақлаб туриш организм учун жуда қийин. Одатда, чегара даражада кислород истеьмол қилиб ишлаш 10-12 дақиқадан ошмайди.
Аероб имкониятларини оширишда - гарчи биринчи қарашда паро-даксал бўлиб кўринса ҳам - озгина дам олиш оралиқларига бўлинган қисқа муддатли такрорлаш тарзида бажарилаётган ишлар кўпроқ самара беради. Қисқа вақт ичида шиддатли ишлаш натижасида ҳосил бўладиган анаероб парчаланиш маҳсулотлари нафас олиш жараёнларининг кучли стимулятори бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун бундай иш бажаргандан сўнг биринчи 8-10 сония ичида кислород истеьмол қилиш ортади, юрак ишининг баьзи бир кўрсаткичлари ошиб боради - қоннинг уриш ҳажми кўпаяди.
Аероб имкониятларни ошириш учун такрорий ва Қьзгарувчан машқ методларидан фойдаланишда асосий вазифа ишлаш билан дам олишнинг енг яхши вариантим танлашдан иборат. Тахминан қуйидаги характеристикаларни кўрсатиш мумкин:
Ишнинг шиддати юқори даражадаги максимал шиддатлиликнинг тахми­нан 75-85% даражасида бўлиши керак. Ишнинг шиддати иш охирига бориб пулснинг частотаси етарлича юқори бўлади. Бўлакларнинг узунлиги иш­лаш вақти тахминан 1-15 дақиқадан ошмайдиган қилиб танланади. Лекин, бундай қилинганда, иш кислород етишмаслиги шароитида содир бўлади ва кислородни максимал истеьмол қилиш дам олиш даврига тўғри келади.
Дам олиш оралиқлари шундай бўлиши керакки, кейинги бўладиган ишлар олдинги ишдан кейин рўй берган қулай ўзгаришлар таьсирида содир бўлади. Дам олиш оралиғини унчалик тез бажарилмайдиган ишлар билан тўлдириш тавсия етилади. Бунинг бир қатор афзалликлари бор: дам олишдан иш ҳолатига ва аксинча иш ҳолатидан дам олиш ҳолатига ўтиш осонлашади, тикланиш жараёнлари бирмунча тезлашади ва ҳоказолар. Буларнинг ҳам-маси кўпроқ ҳажмда иш бажаришга, узоқ вақт барқарор ҳолатни сақлаб туришга имкон беради.
Такрорлаш сони шуғулланувчиларнинг барқарор ҳолатини тутиб туриш, яьни кислород истеьмол қилиш етарлича юксак даражада бўлган шароитда ишлаш имкониятлари билан аниқланади.
Чарчоқ пайдо бўла бошлаши билан кислород истеьмол қилиш даража­си пасаяди. Одатда, бу пасайиш ишни тўхтатиш учун сигнал бўлиб хиз­мат қилади. Кретинфосфат механизми такомиллаштирилишига қаратилган жисмоний юкламалар қуйидаги характеристикалар билан фарқ қилади:
Ишнинг шиддати - чегара даражадаги тезликка яқин, лекин бироз пастроқ бўлиши ҳам мумкин. Катта ҳажмдаги ишни чегара тезликда бажариш тезлик тўсиғи ҳосил бўлишга олиб келиши қайд қилинган еди.
Болаклар узунлиги - иш вақти тахминан 3-8 сония бўлишини ҳисобга олган ҳолда танланади.
Дам олиш оралиқлари - кислород етишмаслигининг алактат фраксияси жуда тез қопланишини ҳисобга олган ҳолда тахминан 2-3 дақиқага тенг бўлиши керак. Бироқ мускуллардаги креатинфосфат захиралари жуда кам бўлганлиги учун, машқ 3-4 марта такрорланганидан кейин фосфокреатин механизмининг имкониятлари тугайди. Дам олиш оралиқларини фақат такрорлаш сериялари орасидаги танаффус вақтидагина бошқа иш турлари билан тўлдириш фойдалидир. Марказий нерв боғланишларининг қўзғалувчанлиги камаймаслиги учун, асосий машқни бажаришда жисмоний юклама тушган гураҳларига шиддатлиги кам қўшимча ишлар бериш фойдалидир.
Такрорлашлар сони шуғуланувчиларнинг тайёр еканлик даражасига қараб белгиланади. Аслида қисқа бўлакларда сериялар билан бажариладиган бундай машқ тезликни пасайтирмай катта ҳажмдаги иш бажариш имконини беради.
Гликолитик механизмни такомиллаштиришда жисмоний юкламалар қуйидаги хусусиятлар билан характерланади.
Ишнинг шиддати машқ учун танланган масофанинг узунлиги билан белгиланади. Силжиш тезлиги мазкур масофадаги тезликка яқин бўлиши керак. Машқ бир неча марта такрорлангандан кейин, чарчай бошлаш натижасида тезлик сезиларли равишда пасайиши мумкин, лекин шу тезлик ҳам организмнинг шу вақтдаги ҳолати учун чегара тезликка яқин бўлиб қолаверади.
Бўлакларнинг узунлиги - иш вақти тахминан 20 сониядан 2 дақиқагача давом етадиган қилиб танланади. Дам олиш шиддатликлари гликолитик жараённинг диҳамикаси билан белгиланади. Бу ҳақда еса қондаги сут кислотасининг миқдорига қараб фикр юритилади. Юқоридагига ўхшаш ишларда иш тамом бўлгандан кейин қондаги лактатнинг максимум миқдори дарҳол емас, балки бир неча дақиқа ўтгач кузатилади. Шу билан бирга, машқ такрорланган сари максимумнинг вақти иш тамом бўлиш вақтига яқинлашиб келади. Шунинг учун бундай ҳолда дам олиш интервалларини аста-секин камайтириш лозим. Бундай ҳолда дам олиш интервалларини бошқа иш турлари билан тўлдириш керак емас. Фақат батамом ҳаракатсиз қолинмаса бас. ,
Дам олиш интерваллари камайиб борувчи ишларда такрорлашлар сони, чарчоқ тез ортиб боргани сабабли, унча кўп бўлмайди. Бунда 3-4 такрорлашга келиб қонда жуда кўп сут кислотаси йиғилиб қолади. Тасвирланган методикалар анаероб механизмлардан бирига таьсир етиш
мумкин бўлишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Амалда бу жисмоний юкламалар билан бирга бошқа бирмунча кенгроқ таьсир етадиган юклама ҳам қўлланиши керак.
Бу таьсирларни бирга қўшишнинг умумий схемаси қуйидагича: нафас олиш имкониятлари анаероб имкониятлами ўстириш учун асос, гликолитик механизм еса креатинфосфат механизмнинг ривожланиши учун асос бўлади.
Анаероб имкониятларнинг иккита ташкил етувчилари ҳам шундай: гликолитик жараён енергиясидан фойдаланиш қобилиятини тарбиялаш креа-тин фосфокиназ реаксия енергияси ҳисобига ишлаш қобилиятини тарбиялаш-дан олдин бўлиши керак. Чунки гликолитик енергия креатинфосфат тиклани-шининг биринчи фазасида ишлатилади.
Шундай қилиб, жисмоний тарбия жараёнида чидамлиликнинг хилма-хил томонларига кўпроқ таьсир етиш изчиллиги қуйидагича бўлиши керак: дастлаб нафас олиш имкониятларини, сўнгра гликолитик имкониятларини ва ниҳоят, креатинфосфокиназ реаксия енергиясидан фойдаланиш қобилияти билан белгиланадиган имкониятлами оширишга еьтибор берилади. Бу жисмоний тарбиянинг барча босқичларига тааллуқлидир.
Максимал интенсивликдаги ишларда чарчаш биологик жиҳатдан ана­ероб ресурсламинг тезда тамом бўлиши, шунингдек, нерв марказларининг фаоллашиши натижасида тормозланиши билан белгиланади. Шунинг учун бу хилдаги ишларда чидамлиликни тарбиялашда аввало қуйидаги вазифалар туради: а) анаероб имкониятлами ошириш; б) максимал интенсивликдаги махсус иш шароитларда нерв марказларини ишга яроқлигини ошириш.
Анаероб имкониятлами ошириш методикаси юқорида баён қилинган еди. Жккинчи вазифани ҳал қилиш учун мусобақа масофасини чегара тезликда ўтишдан фойдаланилади.
Субмаксимал ва катта интенсивликдаги бажариладиган ишларда махсус чидамлиликни тарбиялашдан танланган мусобақа масофасини нисбатан анча қисқартирилган бўлаклами қайта ўтишдан кенг фойдаланилади. Қисқа масофани бир марта ўтиш организмга жуда кам таьсир кўрсатганлиги учун ҳар бир алоҳида машғулотларда машғулот самараси юқори бўлишига интилиб, шу масофа ҳар хил томонлама кўп марта ўтиладиь. .
Субмаксимал катта ва ўртача интенсивлик билан бажариладиган ишларда чидамлиликни тарбиялашнинг хусусиятлари ҳар бир зонада организмга қўйиладиган талаблар спетсификаси билан белгиланади. Масофа қанча қисқа бўлса, анаероб имкониятлар шунчалик катта рол ўйнайди, ишларни кислород етишмаган шароитда бажариш қобилияти шунча муҳим бўлади. Аксинча масофа ортиши билан анаероб реаксияларнинг, юрак­
томир ва нафас олиш тизимларининг фаолияти аҳамияти кўпаяди. Бу зоналаминг ҳар бирида чидамлиликни тарбиялашда учта асосий вазифа бор: а) анаероб имкониятлами ошириш; б) анаероб имкониятлами яхшилаш, жумладан, юрак-томир ва нафас олиш тартибини, фаолиятини такомиллаштириш; в) қаттиқ ишлаш туфайли ҳосил бўлган ички муҳит ўзгаришларига барқарорликнинг физиологик ва псIXологик чегараларини кенгайтириш. Айрим ҳолларда асосий юклама тушадиган мускул гуруҳларининг локал чидам­лилик механизмларини ҳамда яна бошқа жиҳатлами такомиллаштириш ҳам муҳим аҳамиятга ега бўлади.
Малакали спортчиларнинг машғулотларида чидамлиликни тарбиялаш­да фойдаланадиган замонавий методлар бир машғулотда ҳам, машғу­лотларнинг йиллик сиклида ҳам катта ҳажмдаги ишларни бажариш билан боғлиқ. Масалан, баьзи бир юрувчи спортчилар машғулотларда 100 км гача йўл босганлар. Машҳур франсуз стаери Аллен Мимун спорт билан шуғул-ланган йиллари мобайнида 85000 км югуриб ўтган. Бу масофанинг қан-чалик катталиги кўз олдига келтириш учун ер шарининг екватор бўйлаб айланаси 40 000 км га тенглигини ҳамда ер шарини биринчи марта айланиб чиққан Мегеллан бунга 3 йил сарфланганини еслатиб ўтиш кифоядир.
Чидамлиликни тарбиялашда фақат масофанинг узун-қисқалигини емас, балки ўқувчиламинг индивидуал хусусиятларини, жумладан, уларнинг жисмо-нан тайёрлик даражаларини ҳам ҳисобга олиш лозим.
Бунда шуни есда тутиш керакки, бир масофа шуғулланувчиларнинг тайёрлик даражасига қараб, турлича қуwат зоналарига тааллуқли бўлиши мумкин. Масалан, 800 м.ни 1.45,0 дан тезроқ чопиб ўтадиган юқори даражадаги спорт устаси учун бу масофа спринтга яқин бўлса, шу масофани ўтишга 3-3,5 дақиқа сарфлайдиган янги шуғулланувчилар учун еса у узун масофаларга яқин бўлади.
Тахминан бўлса ҳам, ишнинг доимий интенсивлигини сақлаш яхши натижаларга еришишни осонлаштиради. Бироқ спортдаги кураш шароитлари кўпинча иш бажариш давомида унинг интенсивлигини ўзгартиришга мажбур етади. Бу организмдаги иш жараёнларининг вақтинча дискоординатсия-ланиши муносабати билан бир қатор физиологик ва псIXологик қийинчиликлар пайдо қилади. Буни ҳамма бирдек енга олмайди. Бундай қобилиятни махсус тарбиялаш лозим. «
Ўзгарувчан шиддатликдаги ишларда чидамлиликни тарбиялаш жара­ёнида физиологик функсияларнинг янги иш даражасига мослашиш тезлиги такомиллашади, барча орган ва жараёнларнинг янги ишга мослашиши кўпроқ бир вақтда бўлади. Бу мақсадда такрорий ўзгарувчан ва такрорий орта борувчи машқ методларини кўплаб масофани ўтишда интенсивлиги ва давом етиши жиҳатидан хилма-хил тезланишлардан фойдала­нилади. Иродавий фазилатларни ўстириш катта аҳамиятга ега бўлади: киши қийинчиликларга қарамасдан, ишни керакли шиддатликда давом еттиришга ўзини мажбур қила билиши керак.
Бирор бир куч машқларидаги чидамлилик, одатда, бу машқни мумкин бўлгунча такрорлашлар сони билан характерланади. Бошқа шунга ўхшаш барча ҳоллардаги каби бунда ҳам чидамлиликнинг абсолут ва порсиал кўрсаткичлари мавжуддир. Абсолут кўрсаткичлар кўпроқ кучга боғлиқ: кучлироқ кишилар, одатда, куч машқларини кўпроқ марта такрор-лашлари мумкин. Лекин бу боғлиқлик куч ишлатиш миқдори анча юқори: максимал куч даражасидан камида 25-30% бўлгандагина кузатилади.
Кичик оғирликлар билан машқ қилишда мумкин бўлган такрорлашлар сони жуда тез ўсиб боради ва амалда максимал кучга боғлиқ емас, бунинг устига кўпинча улар ўртасида манфий коррелатсия мавжуд деб ҳисоблайдилар. Айтилганларни қуйидаги мисолдан тушуниш мумкин: айтайлик, икки спортчидан бири 100 кг ли штангани, иккинчиси 60 кг ли штангани жим қилишда яхши натижага ега. 50 кг ли штангани биринчи спортчи кўпроқ марта жим қила олади, бу ерда унинг чидамлилигининг абсолут кўрсаткичлари иккинчи спортчиникидан юқори бўлади. Агар шу спортчиларнинг ўзига, масалан, 10 кг штангани жим қилиш таклиф етилса, уларнинг қайси бири чидамлироқ еканини олдиндан айтиш мумкин емас. Бундай ҳолда чидамлилик спортчилар кучи даражасига боғлиқ емас. Ниҳоят, ҳар икки спортчи ўзларининг максимал кучларини 50% тенг бўлган оғирликни жим қилсалар, бунда ҳам кимнинг чидамлироқ еканлиги маьлум емас. Бу ерда ҳам чидамлилик кучга боғлиқ бўлмайди. На кундалик ҳаётда, на спортда ҳеч қачон кишиларни уларнинг кучига қараб таққосланмагани сабабли, бизни чидамлиликнинг фақат абсолут кўрсаткичлари қизиқтиради.
Юқорида қайд қилинган кўрсаткичлар кучнинг даражасига боғлиқ: шу билан бирга, қанчалик кўп қаршиҳкни енгишга тўғри келса, бу боғлиқлик шунча кўп бўлади. Шунинг учун анчагина қаршиликларни такрор енгиш зарур бўлса, бу ҳолда чидамлилик кучнинг ортиши натижасида ёки автоматик равишда ривожланади. Камроқ қаршиликларда еса, ҳам кучни, ҳам чидамлиликни тарбиялашга махсус еьтибор беришга тўғри келади. Масалан, гимнастикачи 3 сония мобайнида халқада қўлларини ён томонга тираб тура олмаса, у ҳолда чидамлиликни емас, балки кучни ўстириш керак. Бироқ гимнастикачи бир комбинатсияда бир мартагина крест ҳосил қилса, икки ва ундан кўп марта бажара олмаса, унда чидамлиликни тарбиялаш керак.
Бундай ҳолда чидамлиликни тарбиялашда максимал қаршиликнинг 35-80% ташкил етадиган қаршиликдаги куч машқларини такрор бажаришдан фойдаланилади.
Кўпгина ҳолларда куч машқларидаги чидамлиликни тарбиялашнинг самарали ва амалда қулай методи узлуксиз ҳамда интервалли машқ типидаги айланма машғулот ҳисобланади.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish