Куч қобилиятини тарбиялаш методикаси



Download 27,42 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi27,42 Kb.
#171614
  1   2   3   4   5
Bog'liq
муст.иш Муминов


Куч қобилиятини тарбиялаш методикаси
Режа

  1. Жисмоний фиатларнининг ривожланиш тарихи.

  2. Куч ва унга таъриф

  3. Куч сифатларини ривожлантириш методикаси

Тарихан мавжуд бўлган жисмоний тарбия тизимларига инсоннинг жисмоний (ҳаракат) сифатларини тарбиялай олишига қараб баҳо берилган. Инсоннинг организмида турли даражада шаклланган куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик, тана бўғинлари ҳаракатчанлиги ва мускуллар эгилувчанлигини жисмоний сифатлар деб аташ қабул қилинган. Инсон организмининг шу сифатларини кандай намоён қила олишига қараб индивидга кучли, чаққон, тезкор ва ҳ.к. деб баҳо берганлар. Бу сифатлар ўлчовга эга, унинг кўрсаткичлари жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари деб аталади за кўрсаткичлар орқали индивиднинг ижодий меҳнатга ва ватан мудофаасига тайёрлиги аниқланади. Масалан, индивид 100 кг оғирликдаги штангани елкага олиб фақат 3 маротаба ўтириб тура олса, бошкаси шу вазн билан 5 маротабадан ортиқ ўтириб тура олиши мумкин. Шу машкни икки марта ортиқ бажарганлиги учун иккинчи ўртоқнинг куч сифати ривожланган деб баҳоланади. Бу сифат организмнинг суяк, мускул ва бошқа аъзоларининг тўқималари, ҳужайралари ва ҳоказоларнинг ривожланганлигигагина боғлиқ бўлмай, маънавий-руҳий фазилатларига ҳам боғлиқ. Шунинг учун ҳаракат сифатларини тарбиялаш маънавий-руҳий фазилатларни тарбиялаш иши билан чам барчас боғлик ва тарбиянинг шу йўналишига восита бўлиб хизмат қилади.


Ҳаракат сифатларини тарбиялашга интилиш инсониятнинг азалий орзуси. Меҳнат қуроллари, ҳарбий анжом ва аслаха билан муомала қилишнинг самарадорлиги табиат инсонга инъом этган ва уни тарбия жараёнида ривожлантириш мумкин бўлган жисмоний фазилатларга боғлик тарбиялаш лозимлиги масаласини кўндаланг кўяди.
Жисмонан баркамол, ахлоқан пок, эстетик дидли, эътикодли, садоқатли, техника илмининг замонавий асосларини пухта эгаллаган, ҳар тарафлама маънавий етук, жисмонан гармоник ривожланган кишини тарбиялаш ҳозирги кунгача давримизнинг асосий вазифатридан бири деб ҳисобланиб келинди. Ҳозир хам бу дастур ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. У мамлакатимизда амалга оширалаётган "соғлом авлод учун" дастурининг ўзагини ташкил этади.
Хулоса қилганда жисмоний тарбияни, хусусан, жисмоний сифатларни ривожлантиришни моҳиятининг юқорилиги ва салмоқлилиги кўзга яққол ташланиб турибди. Шуни қайд этиш керакки, жисмоний сифатларни ривожлантиришда уларнинг (куч, тезкорлик, чақконлик, чидамлилик ва ҳоказоларнинг) барчасини ўзаро узвий боғлаб олиб боришни тарбия жараёни таказо қилади. Лекин спортиинг маълум бир турида муайян фазилат кучлирок шаклланади, ривожланади ва у етакчи ҳаракат сифати тарзида номоён бўлади. Бошқа сифатлар ҳам нисбатан ривожланади, лекин улар ёрдамчи, кўмакчи ҳаракат сифати тарзида намоён бўлиши мумкин. Масалан, спорт ўйинларидан баскетболда асосан чаққонлик сифатини ривожлантиради деб ҳисобланса, тезлик ёрдамчи сифати тариқасида ривожланади. Лекин баскетбол чидамлиликни ҳам тарбиялашда асосий воситадир. Оғир атлетикачиларда куч жисмоний сифати етакчи фазилат саналади. "Силтаб кўтариш” (рывок) уни кўп машқ қилиш эса тезкорликни ривожлантиради. Амалиётда бу машклар орқали чидамлилик ва эгилувчанлик ҳам кўмакчи жисмоний сифат тарзида ривожланишини гувоҳимиз. Умуман, чаққон-ликни ривожлантириш учун кўпроқ ўйинлардан: волейбол, баскетбол, футбол, теннис, стол тенниси, гандбол, хоккей, регби ва бошқалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Аслида бу ўйинлар учун тезликнинг аҳамияти ҳам иккинчи даражали эмас. Чаққонликни ривожлантириш эса тез ўзгарувчан ўйин шароитига мослаша билишни, кузатувчанликни, мўлжалга тўғри олишни, қисқа фурсат ичида турли мураккаб вазиятда аник, тўхтамга келиш, уни ҳис килиш ва ўз ҳаракатларини шу вазиятга мослай олишдек ҳаётий-зарурий амалий ҳаракат малакаларни шакллантиради. Велосипед, ҳаракатли ўйинлар ҳам чакконликни ривожлантиради.
Ҳар қандай ҳаракат бирор-бир конкрект ҳаракат вазифаси деб аталадиган вазифани ҳал қилишга каратилади. Масалан, иложи борича баландроқ сакраш, тўпни илиб олиш, ракибни алдаб ўтиш, штангани кўтариш ва ҳоказо. Ҳаракат вазифасининг мураккаблиги, бир вақтда ва кетма-кет бажариладиган ҳаракатларнинг уйғунлигига бўлган талаблар, ҳаракатлар координациясини тарбиялайди.

Ҳар кайси индивид ташқи таъсир ёки қаршиликни енгиш учун ўз жисмидаги маълум сифатни намоён килади. Ташки таъсирт карши мускул зўрикиши ор.қаути ҳаракат фаолияти шахснинг кучи, унинг куч кобилияти деб аташ кабул килинган. Шуғулланувчи машғулот пайтида ўз танаси тинч турган ҳолдан спорт снарядига (улоқтиришда), ўз ганасини ҳаракатлантириш мақеадида (гимнастика машқлари ва бошкалар), айлантириш, силжитиш, кўтаришга интилса, айрим ҳолларда унинг тескариси, тананинг ўзи, ёки унк билагига ташқи куч таъсир этиши билан уы:нг статитик ҳолатини бузиб ўз гавдасини олдинги (дастлабки) ҳолатини ушдаб туришгэ уринади. Боксчининг рақиби муштикинг зарби, курашчини рақиби л'омонидан куч ишлатиб уни ганасини айрим бўлакларини эгишга дош бериши тана ҳолатини ўзгартирмасл.'.к оркали рўй беради. Бунда шуғулланувчи ва унинг рақиби маълум даражада каршиликларни, оғирликларни енгиш ва кўтаришда маълум даражада куч сифатини намоён килади.


Илмий тушунча тарзида куч имконияти борича ўзининг аник таърифкга эга бўлиши ва фарқланиши лозим:
1) харакатнинг механик характеристикаси сифатидаги куч О'танага «т» массасилаги «Ғ» кучининг таъсири...");
2) инсон жисмидаги жисмоний сифат тарзидаги куч (масалан, "ёшнинг улғайиши билан кучнинг ривожланиши; епортчи кучини спорт билан шуғулланмайдиганларга нисбатан кўп бўлиши..." ва ҳ.к.ў
Бу сифатнинг психофизик механизми мускул зўриқишининг бошкарилиши (регуляцияси) ва уларнинг иш тартиби (режими) билан алоқадор. Мускулнинг таранглашиши инсоннинг кучини намоён бўлишига олиб келади.
Руҳий озуқа олиши ва ҳаракатни маълум тизимда бажариш марказий ҳамда переферик нерв системаси, хусусан, нерв марказларидан мускулларга келаётган сигналларга ва мускулларнинг ўз хизмати ҳолатига боғлик. Умуман, мускул таранглиги — зўриқиши (куч намоён кила олиши) қуйидагиларга қараб аниқланади;
1) марказдан мускулларга келаётган қўзғалишларнинг частотасига (частота канча капа булса. мускул шунчалик зўр даражада ўзининг таранглигини оширади) кўра;
2) зўриқишга қўшилган ҳаракат бирлигининг сони билан;
3) мускулнинг қўзғалувчанлиги ва ундаги қувватнинг манбаи миқдорига қараб.
Мускул куч намоён қилиши уч хил режимда зўриқади:
а) ўзининг узунлигини ўзгартирмай (статик, изометрик режимда). Тананинг турлича ҳолатларда (позалар)да ушлаш ва ҳ.к.лар билан;
б) мускул узунлигини камайишига ҳисобига, бардош бериш билан (миометрик). Зўриқиш бирдай — ўзгармай туради, бундай режим циклик ва баластик ҳаракатлардаги мускул қисқариши фазалари эвазига содир бўлади;
в) мускулни чўзиш вақтида унинг узайиши ҳисобига (ён бериш, бўш келиш-плиометрик) куч юзага келади. Ўтириб туриш, улоктириш, депсинишда мускул кисқариши орқали шу куч намоён бўлади.

Download 27,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish