Таълими ходимларини қайта


Кўпайтириш ва бўлиш билан ечиладиган масалалар



Download 6,6 Mb.
bet73/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Кўпайтириш ва бўлиш билан ечиладиган масалалар.


а) Кўпайтириш ва бўлиш амалларининг конкрет мазмунини очувчи масалалар. Кўпайтириш амалининг конкрет мазмунини бир хил қўшилувчилар йиғиндисини (кўпайтмасини) топишга доир масалаларни ечишда очилади.
Бўлиш амалининг конкрет маъноси мазмунига кўра бўлиш ва тенг қисмларга бўлишга доир масалаларни ечишга оид масалаларни ечишда очилади. Кўпайтириш жадвалини тузиш ва ўрганишга ажратилган 30 та дарснинг ҳаммаси давомида бўлишга доир масалалар кўрсатмалиликка асосланиб ечилади.
  1. Мураккаб масалалар устида ишлаш.


а) Йиғинди ва қўшилувчилардан бири маълум бўлиб, қўшилувчиларни таққослашни талаб қиладиган масалалар.
Шуни таъкидлаб ўтамизки, бу хилдаги ҳар қандай масаланинг ҳам ечимини ифода ѐрдамида тасвирлаб бўлавермайди. Масаланинг бош саволини қўйишда биз ечимини алоҳида амаллар билан ѐзилишига мурожаат қилишимизга тўғри келади.
Айтилган фикрни тасдиқлаш учун бундай масалани қараймиз:
―Боғда 236 туп дарахт экишди, бунинг 127 тупи олма, қолганлари олча.
Қайси дарахтлардан кўп ва қанча кўп экишган?‖
Масалани таҳлил қилиб ўқувчилар 236–127 (туп) олча экишганини аниқлашади. Шундан кейин ўқувчилар қийинчиликка учрайдилар: масаланинг бош саволи шундай ифодаланганки, (236-127) айирманинг қийматини топмай туриб, 127 сонидан 236 ва 127 сонларининг айирмасини айириш керак ѐки керакмаслигини билиш қийин ва аксинча. Шу сабабли ечимни амалларни бажариш билан ѐзиш керак. Ечимни амаллар бўйича изоҳлаб ѐзиш ушбу кўринишда бўлади:

  1. 236–127=109 – боғ эккан олчалар сони.

  2. 127–109=18 – олчаларга қараганда ортиқ экилган олмалар сони.

б) ахб + с, а+б х с ва ҳ.к. кўринишдаги масалалар. (Кўпайтириш ва бўлишга оид содда масалаларни ўз ичига олган масалалар.) Бундай масалар билан ИИ синф ўқувчилари кўпайтириш жадвалини тузиш ва ўрганишга тайѐрланиш даврида биринчи марта танишадилар.
Биринчи бундай масалаларни расмлар билан иллюстрасиялаш фойдалидир. Масалан, ушбу масалани қараймиз: ― Вали ѐзда капалаклардан коллексия йиғди: учта қутида 6 тадан, битта қутида 4 та капалак бўлди. Валининг қанча капалаги бўлган?‖ Дарсликда бу масалага доир предмет расм берилган, аммо буни, қутини тўғри тўртбурчак, капалакни учбурчак билан тасвирлаб, схематик расмга айлантириш мумкин.
Кейинги масала шартини қисқача бундай ѐзиш мумкин: Қирқиб олишди – 2 харидорга 8 м дан.
Қолди – 7 м. Бор эди – ? ѐки бундай:
Қирқиб олишди – 2 харидорга 8 м дан Қолди – 7 м.
Чизма ѐки қисқа ѐзув жавобни қидиришга ѐрдам беради: 8х2+7=16+7=23 (м).
Жавоб: тўпда 23 м чит бўлган.

Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish