в) Икки кўпайтманинг йиғиндисини (айирмасини); икки бўлинманинг айирмасини топишга доир масалалар.
―Қурувчилар ҳар бирида 6 тадан хонадон бўлган 8 та уй ва ҳар бирида 5 тадан хонадон бўлган 7 та уй қуришди. Бу уйларда ҳаммаси бўлиб қанча квартира бўлган?‖
Масаланинг шартини қисқача бундай ѐзиш мумкин:
8 та уй 6 тадан хон.
7 та уй 5 тадан хон. Жами – ? та хон.
Бундай масалаларни ифода тузиб ечиш мақсадга мувофиқдир: 6х8+5х7=83 (кв.)
Жавоб: 83 та хонадон.
―Минглик‖ мавзусида ўқувчилар янги масалаларга дуч келмайдилар. Бунда ҳам ―Юзлик‖ мавзусидаги масалалар қаралади. Фақат бундаги фарқ шундан иборатки, ушбу ҳолда бир хонали, икки хонали сонлар билангина эмас, балки уч хонали сонлар билан ҳам иш кўрилади. Шундай масалалардан биттасини кўриб чиқиш билан чегараланамиз: ―Бир бола учта китоб ўқиди. Уларнинг ҳаммаси 653 бетдан иборат. Биринчи китоб 256 бетли, иккинчиси ундан 58 бет кам. Учинчи китоб неча бетли?‖
Масала шартини бундай ѐзамиз:
к. – 256 бет
к. – ?, 58 бет кам III к. – ?
Ечилиши:
1) 256
2) + 256
3) _ 653
58
198
454
198 (бет)
454 (бет)
199 (бет)
Жавоб: учинчи китоб 199 бетли.
д) Нисбат усули билан ечиладиган бирликка келтиришга доир масалалар. Содда учлик қоидага доир масалалар ечишда нисбатлар усулининг моҳияти шундан иборатки, олдин бир сон иккинчисида неча марта борлигини (ѐки бир сон иккинчисидан неча марта катталигини) билиш керак, сўнгра иккинчи миқдорнинг маълум катталигини шунча марта орттириш ѐки камайтириш керак. Шуни таъкидлаб ўтамизки, қаралаѐтган масалаларни бу усул билан фақат битта миқдорнинг иккита қийматини ифодаловчи сонлар бир- бирига каррали бўлгандагина ечиш мумкин.
Нисбатлар усули билан ечиладиган содда учлик қоидага доир масалаларни ечишга ўқувчиларни тайѐрлаш учун уларга тахминан бундай машқларни таклиф қилиш фойдали: ―12 л да неча марта 4 л дан бор?‖, ―30 метрда неча марта 5 м дан бор?‖, ―36 сони 12 сонидан неча марта катта?‖ ва ҳоказо.
Тайѐргарлик машқларини бажарганларидан кейин ўқувчиларга содда учлик қоидага доир бундай масалани таклиф қилиш мумкин: ―Иккита бир хил кулча 12 тийин туради. Шундай 6 та кулча учун қанча тўлаш керак?‖ Олдин масала ўқувчиларга таниш усул - бирликка келтириш усули билан ечилади: 12 : 2 • 6 = 36 (тий). Шундан кейин ўқитувчи болаларга бундай масалаларни ечишнинг янги усули билан танишишларини айтади. Ўқувчиларни янги усулни тушунишларини осонлаштириш учун кўрсатмалиликдан фойдаланиш керак. Болаларнинг бир миқдорнинг қиймати қанча марта орттирилса, иккинчи миқдорнинг қиймати шунча марта орттирилиши кераклигини аниқлашга ѐрдам беради. Жумладан, қаралаѐтган масалада 2 та кулчага 12 тийин тўлангани маълум. Демак, 6 та кулча учун 2 та кулчага қараганда 6 сони 2 сонидан неча марта катта бўлса, шунча марта ортиқ тўлаш керак.
Масаланинг ечилиши ушбу кўринишда бўлади:
12 • (6 : 2) = 12 • 3 = 36 (тий.)
Масала ечишнинг янги усули (муносабатлар усули) олдин таниш бўлган усул билан таққосланади ва бу усулларнинг фарқи аниқланади.