Таълими ходимларини қайта



Download 6,6 Mb.
bet43/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Бошланғич синф математикасидан дарс турлари. Дарсда индивидуал ва гуруҳли ишлар олиб бориш

    1. Мустақил иш дарслари.

Дарсда олдинги амалга оширилган барча ишлар ўқитувчининг мустақил равишда янги баѐн қилинган қоида-қонунлари асосида мисол-масала ечишга қаратилмоги керак. Ўқувчилар билан янги мавзуга тааллуқли мустақил иш бажариш ўқитувчига янги мавзуни ўқувчилар қандай ўзлаштирганлиги, ўқувчилар билимида қандай камчиликлар борлиги тўғрисида маълумот беради. Бу вақтда ўқувчилар ўзларининг билимларини мустаҳкамлайди, баъзи малакалар ҳосил қилади, уй вазифасини бажаришга тайѐрлайди, янги мавзуни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни енгади. Мустақил иш текшириш ва умумлаштирувчи хулосани такрорлаш билан якунланади.
Уйга вазифа. Уй вавзифасининг мазмуни бир томондан дарсда ўрганилган янги материални мустаҳкамлашга қаратилган бўлса, иккинчи томондан кейинги дарсга тайѐрлашга қаратилмоги керак.
Мисол тарзида.
1-синф ўқувчиларини янги материал билан таништириш дарсини қараймиз.
Дарснинг мавзуси: 4 ни қўшиш ва айириш.
Дарснинг мақсади. Бирликлар группаси билан 4 ни айириш ва қўшиш амаллари билан биринчи бор таништириш, малака ва кўникмаларни мустаҳкамлаш.
Кўргазмали қурол: ҳисоблаш учун дидактик материаллар, ҳисоб чўплари, квадратчалар.
Дарс режаси: 1) уй вазифасини текшириш ва ўқувчиларни янги материални ўзлаштиришга тайѐрлаш, учни бирликларга бўлиб қўшиш ва айиришни такрорлаш;

  1. мавзуни эълон қилиш ва дарснинг мақсади;




  1. янги мавзуни баѐн қилиш: ўқувчилар билан предметлар тўплами устида

4 ни қўшиш ва айиришга
қаратилган мисол ва масалаларни ўқитувчи
раҳбарлигида ечиш.
Ўқувчиларни қандай қилиб 4
ни қўшиш мумкин ва қандай
қилиб 4 ни айириш мумкин деган умумлаштирувчи хулосага олиб келиш;

  1. янги материални мустаҳкамлаш: чиқарилган хулосаларни мустақил равишда мисол ва масалалар ечишга қўллаш. Ўқувчиларнинг ўзларига

мисол ва масалалар туздириш.

  1. уйга вазифа бериш;

  2. дарсни хулосалаш.

    1. Ҳар хил машқларни қўллаш ѐрдамида янги билим, малака ва кўникмаларни

мустаҳкамлаш дарси.
Юқорида айтганимиздек ҳар бир дарсда ўқувчилар олға қараб силжийдилар, лекин дарслар орасида шундайи ҳам борки, бундай дарснинг асосий қисми олдиндан олган билимларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлади.
Дарслар системасида мустаҳкамлаш дарснинг ҳар хил босқичларида ва ҳар хил даражаларида ўтказилади. Агар дарснинг олдига кўникма ишлаб чиқиш ва биринчи малакаларни ҳосил қилишдек дидактик мақсад қўйилган бўлса, унинг натижасида автоматлаштирилган малакалар ишлаб чиқилади.
Бу эса дарснинг структурасида, мазмунида ва унинг устида ишлаш методларида акс эттирилиши лозим. Мустаҳкамлаш ва олинган билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш учун дарснинг структураси ҳар хил бўлиши мумкин. Бундай дарснинг струтурасига қуйидагилар киради: уй вазифасини
текшириш, мавзуни ва дарснинг мақсадини эълон қилиш, оғзаки ҳисоблаш, ифодаларнинг қийматларини ҳисоблаш ва масалалар ечиш машқлари натижасини мустақил текшириш ва материални мустақил умумлаштириш, ўқувчиларнинг ўзлари мустақил равишда ифодалар ва масалалар тузиш, ўлчаш ва график ишларини бажариш ва ҳ.к.
Бундай дарсга 3-синфдан мисол келтирамиз. Дарснинг мавзуси. 1000 сони ичида ѐзма айириш.
Дарснинг мақсади: Ёзма айириш амалларини мустаҳкамлаш.
Дарснинг режаси: 1) уй вазифасини текшириш; ўқувчилар синф доскасида ѐзилган уй вазифасининг жавоби билан дафтарда ишланган жавобни солиштирадилар. Чақирилган ўқувчилар масалани ечиш йўлларини айтиб беради;

  1. оғзаки ҳисоблаш;

  2. ўқитувчининг бевосита раҳбарлигида 960-156, 741-237 ва бошқа мисолларни ѐзма ечадилар;

  3. айиришга доир мисоллар ва масалаларни ўқувчилар мустақил ечадилар;

  4. мустақил ишларни текшириш;

  5. уйга вазифа бериш;

  6. дарсни якунлаш.

    1. Ўтилган материални такрорлаш дарси.

Бошланғич синфларда математикадан ҳар қандай дарсда қандайдир даражада ўтилган материаллар такрорланади ва мустаҳкамланади. Такрорлаш вазифаси фақатгина билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш билангина чегараланмай, балки бу билим, кўникма ва малакаларни тўлдириш, чуқурлаштириш ва системалаштиришни ҳам ўз ичига олиши керак.
Такрорлаш ўқитишнинг ҳар хил босқичларида олиб борилади: ўқув йили бошидаги такрорлаш дарси, кундалик такрорлаш, мавзу юзасидан умумлаштирувчи такрорлаш дарси ва якуний такрорлаш дарсларини бир- биридан фарқ қилиш керак.
Барча синфларда тахминан биринчи икки ҳафта давомида ўқувчилар олган билим, кўникма ва малакаларни тиклаш мақсадида такрорлаш ўтказилади.
Мавзу бўйича умумлаштирувчи ва якунловчи такрорлаш дарслари ўқувчилар олган билимларни мустаҳкамлаш ва системалаштириш мақсадини амалга оширади. Умумлаштирувчи ва системалаштирувчи такрорлаш дарсининг структурасига ҳар хил машқлар, савол-жавоблар, суҳбатлар киради, улар билимларни системага солиш ва умумлаштириш мақсадини амалга оширади.
Умумлаштирувчи ва такрорлаш дарсининг тузилиши қуйидагича бўлиши мумкин:

  1. Уй вазифасини текшириш.

  2. Доскада ѐзилган такрорлаш режаси билан ўқувчиларни таништириш.

  3. Ўтилган материални оғзаки ҳисоблаш ѐрдамида такрорлаш.

  4. Ҳар хил вазифаларни бажариш ѐрдамида такрорлаш: мисол ва масалаларни ечиш, олдин ечилган мисол ва масалаларни қараш ва олдинги ва кейинга мисол ва масалаларни ечиш усулларини таққослаш, дарсликдан матн ўқиш, ўлчаш, график ва схемалар чизиш, қоида ва хулосаларни қайта эсга олиш ва уларга тааллуқли мисол ва масалалар тузиш ва ҳ.к. Дарсда такрорланган мавзу материали бўйича умумлаштириш берилади.

  5. Уйга вазифа бериш.

  1. Кейинги ишлардаги хатоларнинг олдини олиш мақсадида билим, кўникма ва малакаларни текшириш дарси.

Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини текшириш учун алоҳида дарс бағишланади. Бундай дарсга мавзу ва бўлимни тугатгандан кейин ўтказиладиган ѐзма назорат иши дарси мисол бўлади. Масалан, 1) дарснинг мақсадини эълон қилиш назорат ишнинг мазмуни билан таништириш, уни бажариш тартиби ҳақида қисқача тушунча бериш;

  1. назорат ишини ўқувчиларнинг ҳар бири мустақил бажариши;

  2. ўқувчилар ишини йиғиш.

Ўқитувчи дарс тугашига 3-5 минут қолганда ўқувчиларни ишни тугатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиради, яъни улар ҳамма ѐзувларни ва ҳамма ишни текширишни эркин бажариб улгурсин. Берилган аниқ вақтда барча ўқувчилар ишни топширишлари зарур.
Ўқувчилар ишини текшириб бўлгандан кейин, иккинчи кун ўқитувчи назорат ишининг таҳлилини ўтказади, у ишнинг натижаси ҳақида сўзлаб беради, яхши ишларни ажратади, қўпол хатоларни айтиб ўтади.
Юқорида кўриб чиққан математика дарсининг турларида дарснинг мазмунига боғлиқ бўлган баъзи бир хусусиятлар келиб чиқади. Яъни математика дарси ўқувчиларнинг амалий ишларига ҳам қаратилиши мумкин: ўлчашга доир, геометрик фигура чизиш, предметларни тортиш, ўқитувчи томонидан кўрсатмалар (инструктурлашни) киритиш, ўқувчиларни звенолар бўйича ишларини ташкил қилиш, бажарилган ишларни ўқитувчи қабул қилиши ва бошқа ишларни амалга ошириши мумкин.
Бундай дастурнинг хусусияти шундан иборатки, бу ерда ўқувчилар фақатгина дарслик ва дафтар устида ишлаш билан шуғулланмай, балки ўлчаш, чизиш ва бошқа ўқув қуроллари билан ишлашга ўрганадилар.
Бундай амалий ишга боғлиқ бўлган дарслар қуйидаги бўлимларни ўз ичига олиши мумкин:

  • ўлчаш вақтида қўлланиладиган ўқув қуролларни кўрсатиш, унинг тузилишини қисқача баѐн қилиш;

  • уни қўллаш қоидасини айтиб бериш;

  • кесма, оғирлик ва бошқаларни ўлчаш усулларини тасаввур қилиш асосида ўқувчиларга алоҳида ўлчатиш;

  • лаборатория характеридаги мустақил ишлар, бу ишни текшириш ва ўз- ўзини текшириш, хулоса.

Амалий иш дарсларида тааллуқли ишни ҳар бир ўқувчи бажаришинии назорат қилиб бориш керак. Баъзан ишни бажаришда ўқувчилар гуруҳларга бўлинади. Бундай ҳолда звенонинг олдига вазифани шундай қўйиш керакки, ишда барча ўқувчилар фаол қатнашсин.

  1. Ўқувчиларнинг алоҳида ва гуруҳли ишлари.

Гуруҳли машғулотлар бутун гуруҳ билимидаги камчиликлар бир хил бўлгандагина ўтказилади.
Индивидуал ишларни ташкил қилишдан мақсад ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларидаги камчиликларни бартараф қилиш учун кураш, ўқувчиларниг ўзлаштирмаслик сабабларининг олдини олиш ва уни бартараф қилишдан иборат. Гуруҳли машғулотлари бутун синф ўқувчилари билимидаги камчиликлар бир хил бўлгандагина ўтказилади. Баъзан бундай машғулотлар индивидуал характерда бўлиши мумкин. Бундай машғулотларда муваффақиятга эришмоқ учун у ѐки бу ўқувчининг ўзлаштирмаслик сабабларини аниқ билиш, улар йўл қўядиган хатоларни аниқ ҳисобга олиш керак... бу ўқувчи қайси босқичда қоқилишини, нимани етарлича ўзлаштирмаганини аниқлашга ѐрдам беради.



Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish