Таълими ходимларини қайта



Download 6,6 Mb.
bet44/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Назорат учун саволлар


  1. Элементар математик тасаввурларни шакллантиришга оид қандай кўргазмалардан фойдаланиш мумкин?

  2. Дидактик тамойилларнинг моҳияти ва мазмуни нимадан иборат?

  3. ДТСнинг мақсад ва вазифалари нимадан иборат?

  4. Ўқитиш методлари дейилганда нимани тушунасиз?

  5. Ўқитиш методларининг турларини айтинг?

  6. Бошланғич синфларда қандай оғзаки ўқитиш методлари ишлатилади?

  7. Индукция, дедукция ва аналогия методларининг моҳияти нимадан иборат?

  8. Бошланғич математика методикасининг предмети нимадан иборат?

  9. Математика методикасининг педагогика ва психология, педагогик технология билан алоқаси нимадан иборат?

  10. Математика методикаси бошланғич таълимнинг бошқа методлари билан алоқасини амалга ошириш учун предметлар алоқаларининг аҳамияти нимада?

  11. Ўқувчиларни мустақил ишлари дейилганда нимани тушунасиз?

  12. Математикага ихтисослаштирилган бошланғич синфларда ўқитиш қайси жиҳатлар билан фарқ қилади ?

2-МАВЗУ: УЛУШ ВА КАСР. ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА ҲИСОБЛАШ ВА ТАҚҚОСЛАШ УСУЛЛАРИ.


Режа:

  1. Улуш ва каср тушунчаси билан таништириш методикаси.

  2. Махражи 12 дан ошмаган касрларни таққослашнинг амалий йўналиши.

  3. Ўнли касрларнинг ѐзилиши ва ўқилиши. Ўнли касрларнинг хона бирликлари. Ўнли касрларни қўшиш ва айиришга доир мисоллар.

Таянч сўзлар:, каср, ўнли каср, аралаш каср, сурат, махраж, каср чизиғи, математика, технология, ахборот, интерфаол, дидактика, дарс, метод, кўрсатмалилик, тақдимот, талаблар, улуш, бутунни топиш, бутуннинг қисми топиш.
    1. Улуш ва каср тушунчаси билан таништириш методикаси.


  1. Касрлар билан таништиришнинг моҳияти

Ўқувчиларни касрлар билан таништириш дастурига биноан 3-синфдан бошланади. Касрларнинг ҳосил бўлиши, уларни таққослаш, ноннинг улушини топиш ва берилган улушга кўра соннинг ўзини топиш билан танишадилар. 4- синфда 1 нинг улуши ва бир неча улуши ва унинг ѐзма кўриниши тасаввурларига эга бўладилар. Каср тушунчаси геометрияда кесма улуши, миқдорларнинг улуши ва бошқа геометрик шаклларнинг улушлари билан бевосита боғланган.
Каср тушунчасини ҳосил қилиш ҳар хил нарсаларни тенг бўлакларга бўлиш, кесиш, синдириш, майдалашдан келиб чиқади дейилади. Бошланғич синфдан олдин, яъни мактабача ѐшдаѐқ каср тушунчасининг бошланғич тушунчалари берилган. Масалан, олма, тарвуз, бодринг, нон ва бошқаларни бир неча бўлакларга бўлиб кўрган ва бошланғич тушунчалар берилган. Шу мақсадда болаларни улушлар билан, уларнинг ѐзилиши билан таништириш, таққослашни ўргатиш, ноннинг улушлари ва улуши бўйича сонни топишга доир масалаларни ечиш кузда тутилади. Айтиб ўтилган барча масалалар кўразмали қилиб очиб берилади.



  1. Миқдорларнинг улушлари билан таништириш методикаси

Юқорида кўрдикки, 3-синфда бирнинг улушлари, яъни 12, 13, 14 ва ҳоказо улушларга оид тасаввурларни ҳосил қилишдан иборат. Касрларни ўргатиш деярли кўргазма асосида тушунтирилади. Бу кўргазмаларга мева, қовун, тарвуз, геометрик шакл, чўп, қоғоз ва бошқа атрофдаги нарсаларни олиш мумкин.
Кўргазмали тушунтиришда, масалан, олмани тенг иккига бўлиш, ѐрдамида каср ҳосил қилинади. Шунга мос олмани тенг бўлмаган 2 бўлакка бўлиб, у ярим олма эмаслигини, демак, касрни ҳосил қилмасликни тушунтириш керак. Фақат тенг бўлакка бўлгандагина каср сон ѐки бутуннинг улуши ҳосил бўлишини мустаҳкам сингдириш лозим.
Турли хил геометрик шакллар билан ишлаѐтганда бу шакл ѐрдамида улушларни ҳосил қиладилар, ҳамда унинг баъзи хоссаларини келтириб чиқарадилар. Масалан, квадратни тенг 4 бўлакка бўлишда, уни иккита йўл билан бўлиб, бурчакларининг ўзаро тенглигига, ҳамда томонларининг ҳам ўзаро тенглигига асосланиб, шунингдек квадрат симметрияси ҳақида тасаввурларга эга бўладилар.
Шунингдек, бошқа ўқувчиларга доирани, баъзиларига тўғри тўртбурчакни 4 бўлакка бўлиш топширилади. Бундан кейинги иш тенг бўлакларга бўлинган улушлардан биттасини, иккитасини, учтасини олиб уларни қандай сонлар билан ѐзиш мумкинлиги ўқитилади. Касрларни иккидан бир, учдан бир, тўртдан бир каби ўқиш ва 12, 13, 14 ларга нарсаларни қандай бўлиб, қанча қисми олинаѐтанлиги орасидаги боғланишни ҳосил қилиш лозим. Шу асосда сурат ва махраж ҳамда каср каби янги терминлар киритмасдан ўқилади. Лекин чизиқ чизиш, чизиқнинг пастида бутунни нечага бўлган сон, юқорисига неча улушни олган сон ѐзилиши тушунтирилади.
"Улушлар" мавзусида фигураларни тенг бўлакларга бўлиш асосида улушларни таққослаш ҳам тушунтирилади. Масалан, ўқитувчи 5 та бир хил тўғри тўртбурчакли қоғоздан йўлакчали қилиб қирқишни таклиф қилади.
Бу йўлакчанинг биринчисини тенг иккига, иккинчисини тенг тўртга, бўлиб, уларни устма-уст қўйиш асосида ҳар бир тенг бўлакларни таққослайди. Унда 12 >14, 14 > 18, 13 >16 каби эканлигига ишонч ҳосил қиладилар. 3-синфда соннинг улушини топишни амалий масалалардан бошлаш керак. Масалан, узунлиги 12 см бўлган қоғоз йўлакчани олиб уни иккига буклаш топширилади. Йўўлакчанинг ярми неча см? 1226 см. Энди йўлакчани яна икки буклаб тўрт қисмга бўлади. Йўлакчанинг қандай қисми ҳосил бўлди ва унинг узунлиги қанча? Жавоб: 12:43 см. 14 қисм. Бу иш чизғич ѐрдамида ҳам ўлчаб кўрилади. Масала. Китоб 80 бет, ўқувчи унинг 14 қисмини ўқиди. Неча бет китоб ўқилган. 80 бетнинг 14 қисми қанча? 80:420 бет.

    1. Бошқа масалаларни ечаѐтганда чизмадан фойдаланиш етарли: сон кесма орқали тасвирланади, у берилган сондаги тенг бўлакларга бўлинади, улуши белгиланади, сўнгра ечишни оғзаки ѐки ѐзма бажаради. Масалан, 12 м да, 14 м да, 15 м да неча см бор? 12 соатда, 15 соатда, 16 соатда неча минут бор?

Вақт ўлчовларини ўрганаѐтганда нима учун "бир ярим", "чорак кам 10" деб айтилишларини тушунтиришлари керак. Аксинча, соннинг улушига қараб соннинг ўзини топишга ҳам катта эътибор берилади. Масалан, "ТУ-104" самолѐт 13 минутда 5 км учади. 1 минутда неча км учади? 13 қисми 5 км бўлган сон неча?
5•315 км

    1. Кейинчалик, сонни унинг улуши бўйича топишга доир масалалар билан соннинг улушини топишга доир масалалар аралаштириб киритилади. 3-синфда улушни ва улушга қараб сонни топишга доир фақат содда масалалар, 4-синфда эса мураккаб масалалар ечдирилади.

    2. Касрларни ўрганиш методикаси

"Улушлар" мавзусига асосланган ҳолда касрларнинг ҳосил бўлиши билан 4-синфда таништирилади. Бу ерда ҳам кўргазма қурол билим беришнинг бош мезони бўлади. Нарсаларни, шаклларни ва бошқа атрофдагиларни тенг бўлакларга бўлиш ва шу бўлаклардан биттасини, иккитасини, учтасини, ... олиш масаласи, уни ифодалаш, ва ѐзиш асосий вазифа бўлади. Бунда каср, касрнинг сурати, махражи каби терминлар билан таништирилади.
Касрларни ѐзишни бажаришда қуйидаги қоидага амал қилиш эслатилади. Чизиқ остига ѐзилган сон касрнинг махражи дейилиб, бутун нарса нечага тенг бўлинишини ифодалайди. Касрнинг устига ѐзилган сон касрнинг сурати дейилиб, тенг қисмлардан қанчаси олинганини кўрсатади. Бошланғич синфда махражи 10 дан катта бўлмаган касрлар қаралади.
Бундан кейин касрларни майдароқ улушларга майдалаш ва аксинча масалалар қаралади. Масалан, 3468 ѐки 2814 ларни тушунтириш учун бир хилда йўлакча оламиз ва 1-сини 4 та тенг бўлакка, 2-сини 8 та тенг бўлакка бўлиб, 1-сидан 3 та улушни, 2-сидан 6 та улушни оламиз. Бу иккала йўлакчадаги юзалар тенглиги кўринарли бўлади. Шунингдек 2814 ифода тушунтирилади.
Соннинг касрини топишга доир масалаларни ечишда 3-синфда ўрганилган соннинг улушини топиш масаласи асос бўлиб хизмат қилади.
Масала. Узунлиги 10 см бўлган кесма чизилган, 35 қисми неча см га тенг? Узунлиги 10 см бўлган кесмани чизади ва унинг 15 улуши неча см эканлигини 3-синфдан билади. 10:52 см. Сўнгра кесманинг 35 қисмини топишда 2•36 см ишни бажаради, ѐки бирданига 10 : 5•36 см деб бажариш ҳам мумкин.
Масала. Дафтар 24 бетлик, ўқувчи дафтарнинг 58 қисмини тўлдиради. Неча бет ѐзилмай қолди? Масала шартининг қисқача ѐзуви қуйидагича:
Бор эди - 24 бет. Ёзилди - 58 қисми. Қолди - ?
Ечиш. Масалани ечишда кесма тасвиридан фойдаланамиз. Кесмани 24 бет деб олиб, уни 8 та тенг бўлакка бўламиз ва унинг 5 қисмини ажратамиз.
1) 24:83 бет
2) 3•515 бет
3) 24-159 бет ѐзилмади.
Умумий ифода кўринишда 24-24:8•59 бет.
4-синф дарслигида берилган соннинг касрини топишга доир баъзи масалаларни ечишда катта, мураккаб ифодалар ҳосил бўлади. Бундай масалаларнинг ечимларини амалларни бажариш ѐрдамида ифодалаш керак бўлади. Масалан: ўрамда 240 м. сим бор эди. Шу симнинг 58 қисми ишлатилди. Қолганидан неча метр ортиқ сим ишлатилган?
Ечимнинг ифода кўринишидаги ѐзувини қуйидагича бажарамиз: 1) 240:8•5150м.
2) 240-15090м.
3) 150-9060м.
Умумий ифодаси 240:8•5-(240-240:8•5)
Касрларни таққослашда тенг тўғри тўртбурчакларнинг тасвирларидан ҳам фойдаланиш қулайдир. Ўқувчиларга дафтарларида бўйи 16 см га , эни эса 1 см бўлган тўғри тўртбурчак чизиш топширилади. Бу битта тўғри тўртбурчакка
1 сонини ѐзамиз. 1-тўғри тўртбурчак тагида шундай тўғри тўртбурчак чизинг ва уни тенг иккига бўлинг. Қандай улушлар ҳосил қилдингиз? (иккидан бир, ярим улушлар).
Тагида шундай тўғри тўртбурчак чизинг ва уни тенг тўрт бўлакка бўлинг. ҳар бир бўлак нима деб аталади ва қандай сон билан ифодаланади? 1 бутунда нечта чорак (тўртдан бир) бор? Яримда нечта чорак бор?

1




1  2

1  2




14

1  4

1  4

1  4




1  8

1  8

1  8

1  8

1  8

1  8

1  8

1  8




















































Ўқувчиларни касрлар билан таништириш ўкитиш дастурига биноан иккинчи синфдан бошланади. Бунда ўқувчилар 5 соат давомида касрларнинг ҳосил бўлиши, уларни таққослаш, ноннинг улушини топиш ва берилган улушига кўра соннинг ўзини топиш билан танишадилар. III синфда бирнинг улушлари ҳақидаги маълумотлар анча кенгайтирилади. Бунда ўқувчилар II синфда қаралган баъзи улушларни ҳосил қилиш усулини такрорлаш билан бир қаторда бирнинг бир нечта улушидан иборат улушларнинг ҳосил бўлиш процесси билан танишадилар; шу асосда ўқувчиларда каср бутуннинг бир нечта улуши тўпламидан иборат, деган тасаввур ҳосил бўлади.


Бу темани ўрганиш каср сонларни ўрганишнинг бошланғич звеноси бўлади, шу билан бирга сонлар арифметикаси билан геометрия бошланғич элементлари (кесма улуши) орасидаги боғловчи звено ҳам бўлади. Каср тушунчаси математикада катта рол ўйновчи ҳамда бой амалий татбиқларга бўлган (миқдорларни ўлчаш) миқдор тушунчасининг ўзи билан узвий боғланган. Шу шабабли бу темани ўрганишда ўқувчиларда касрлар ҳақида тўғри тасаввурларнинг шаклланишини, шу тушунча билан боғлиқ масалаларни ечиш малакаларининг таркиб топишини таъминлаш муҳимдир.
Каср тушунчасини шакллантириш ҳар хил предметларни тенг қисмларга бўлишдан бошланади, бу предметларнинг ҳар бирини биз бир бутун деб қараймиз. Абстракт каср тушунчаси, афтидан, шу конкрет бўлишдан, синдиришдан, майдалашдан, ѐйишдан келиб чиққан бўлиши мумкин.
Бу бошланғич босқични ўқувчи бир неча йил илгари босиб ўтган. Мактабача ѐшдаѐқ унга олмалар, пряниклар ва конфетларни бўлишга; қовун ва тарвузларни, бодринг, помидорларни кесишга тўғри келган эди ва ўша даврдаѐқ
кўп марта бутуннинг ярми, чораги, учдан бири ва бошқа баъзи бир улушлари ҳақида гапирилган.
Болаларнинг фигурани тенг бўлакларга бўлиш борасида тўплаган тасаввурлари ва малакалари уларда бутуннинг улушлари тушунчасини таркиб топтиришда асосий бошланғич таянч бўлади.
II синфда математика ўқитишнинг асосий мақсади бирнинг 1/2, 1/3, 1/4, 1/6, 1/8 улушларига оид аниқ тасаввурларни ҳосил қилишдан иборат.
Касрларни ўрганишда кўрсатмалилик ва кўрсатма қуроллар масаласи, айниқса муҳимдир. Касрларни ўрганишнинг бу босқичида ўқитиш тўла кўразмали бўлиши, айниқса зарур. Шунинг учун улушларнинг ҳосил бўлиш жараѐнини кўрилаѐтанлиги муносабати билан иложи борича кўпроқ турли аниқ предметлар: олма, лента ва бошқа ҳар хил геометрик фигураларнинг моделларини тенг бўлакларга бўлишга доир амалий машқларни кўпроқ ўтказиш керак.







Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish