Таълими ходимларини қайта


Масалан: 18 ичида қўшиш методикаси алоҳида қуйидаги тартибда кўриб чиқилади



Download 6,6 Mb.
bet41/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Масалан: 18 ичида қўшиш методикаси алоҳида қуйидаги тартибда кўриб чиқилади.




















Сўнгра ушбу мисоллар таклиф этилади:
109+2 119+2 129+2 139+2 149+2 ва ҳоказо.


18 ичида айириш методикаси алоҳида қуйидаги тартибда кўриб чиқилади.






















Ўқитувчи дарсда фойдаланадиган усулларни мисолда батафсилроқ кўриб чиқамиз.


Мавзу: 68:4 кўринишидаги бўлишни тушунтириш. Бу жадвалдан ташқари бўлиш ҳолидир.
Назарияси: 68:4 =(40+28):4=40:4+28:4=10+7=17.
Тушунтириш вариантлари қуйидаги усулларда таҳлил қилиниб олиб борилади:

  1. догматик усул.

  2. эвристик усул.

  3. тадқиқот усули (муаммоли усул).

Биргаликда ишлаш билиш фаолиятининг фаоллашувига ѐрдам беради, ўқувчиларда ўзаро назорат қилиш ва ўзаро ѐрдам бериш сифатларини шакиллантиради, тарбиявий вазифани адо этади.
Дарсда тарбиявий вазифаларнинг ҳал этилишида унинг айрим тарбиявий жиҳатларга эмас, балки бутун ўқув жараѐни: таълим мазмуни, ўқув иши усуллари, дарсни пухта ташкил этишга ѐрдам беришини унутмаслик керак.
Дарснинг асосий дидактик мақсади бўйича ажратиш асос қилиб олинади:

  1. Янги билимларни ўзлаштириш дарси, бунда ўқувчилар янги тушунчалар, ҳисоблаш усуллари, янги турдаги масалаларнинг ечилиши, фигураларнинг янги хоссалари, сонлари билан танишадилар:

  2. Ўқув ва малакаларни ўзлаштириш дарси:

  3. Билимларни комплекс қўллаш дарси:

  4. Ўтилганларни такрорлаш, умумлаштириш ва тизимга солиш дарси:

  5. Билим, ўқув ва малакаларни текшириш, баҳолаш ва тўғрилаш дарси:

  6. Аралаш дарс, бунда бир неча дидактик мақсадлар бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам муҳимдир

Ҳар бир математика дарси ўз таркибий тузилишига эга. Дарс қуйидаги асосий қисмлардан иборат бўлиши мумкин: Аралаш дарс режасини келтирамиз.



Вақт



Таркибий қисм

1 – 1,5 мин.

I

Ташкилий қисм. Мақсад: иш вазиятини яратиш.

7 – 10 мин.

II

Уй вазифасини текшириш: сўраш, дидактик материал билан
фронтал ишлаш, аралаш сўраш

15 – 20 мин.

III

Янги билимлар бериш, янги материални таҳлил этиш (суҳбат,
ҳикоя, маъруза, дарслик ва дафтар билан мустақил ишлаш)

5 –15 мин.

IV

Янги материални мустаҳкамлаш, илгари ўтилган материални
такрорлаш, машқлар, дидактик ўйинлар элементлари.

5 мин.

V

Уй вазифаси, унинг моҳияти, бажарилиш услубиѐти, амалиѐт
билан алоқаси, фанлараро алоқадорлиги

2 мин.

VI

Дарснинг якунланиши

Уй вазифасини текшириш дарснинг мажбурий босқичидир.
Янги билимлар бериш. Дарснинг бу босқичи мактаб ўқувчиларида билим ва ўқув малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш билан боғлиқ. Мазкур босқич айрим қисмларга ажралади:
а) янги материални ўрганишга тайѐргарлик:
б) мақсадни белгилаш (муаммоли вазият яратиш): в) янги материални ўрганиш:
г) қоидалар ѐки қилинадиган ишлар алгоритмини машқ қилиш (ѐдлаш).
Оғзаки саноқдаѐқ янги билимларни қабул қилишга тайѐрлаш мақсадида ўқитувчи шундай саволларни киритадики, уларга бериладиган жавоблар уларни янги билимлар билан боғлаш ҳамда билим ва уқувлар умумий тизимига киритилишига ѐрдам беради.
Янги мавзуни, янги материални тушунтиришдан олдин айтиш мумкин, бироқ, бу ишни ўқувчиларни янги ҳисоблаш усуллари, хоссаси ва ҳоказо билан таништирилгандан сўнг якун, тушунтириш хулосаси сифатида ҳам амалга ошириш мумкин.
Масалан, 1 синфда болалар ―36-2 ва 36-20 кўринишидаги айириш‖ мавзусида янги айириш усули билан танишдилар. Мустаҳкамлаш учун улар уйда ушбу мисолларни ечадилар:
69 – 3 98 – 6 69 - 30 98 – 60

















Миқдорларни таққослаш ҳақидаги илгари ўрганган билимларини мустаҳкамлаш учун бундай топшириқни бажарадилар:


2 дм > 18 см 1 сўм > 80 тийин
6 см < 2 дм 60 тийин > 50 тийин
Амалиѐтнинг кўрсатишича, уй вазифаси одатда синфда бажарилган иш ҳажмининг ярмини ташкил этади.
Кейинги босқич – дарсни якунлаш. Ўқитувчи дарсни якунлайди: ―Дарсда нима билан шуғулландик? Дарсда қандай янги нарсани билиб олдик?‖ деб ўқувчилар билан биргаликда янги қоидани такрорлайди.
Ўқувчиларни жалб қилиш. Баҳони биргаликда қўйиш, ўқувчининг ўзига берадиган баҳосидан фойдаланиш мумкин. Қўйилган баҳо ўқувчининг ўзига берган баҳоси билан бир хил бўлганда энг юқори самарага эришилади.
Билимларни бундай баҳолаш усули дарс бўйича балл номи билан аталади.
Дарс бўйича балл ѐрдамида ўқувчини одиллик билан баҳолаш учун жавобларни жадвал ѐрдамида ҳисобга олиб бориш фойдалидир;




Исми ва фамилияси

Топшириқ турлари







Оғзаки
саноқ

Уй вазифаси

Суҳбат

Мустақил
иш

1

Алимов У.

4

5

3

5

2

Аюпов Д.

-

5

-

4

3.

Баратов Ф.

5

3

5

4

Дарс бўйича балл ўқувчиларнинг билим, кўникмалари ва малакаларини ҳар томонлама текширишга имкон беради, болаларнинг бутун дарс давомида фаол ишлашларига сабаб бўлади, бироқ, бунда бошқача текшириш усуллари ҳам инкор этилмайди.


    1. Download 6,6 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish