Назорат саволлари
Мисцеллани тозалаш усуллари.
Мисцеллани гидроциклонда тозалаш.
Мисцеллани дискли фильтрларда тозалаш.
Мисцеллани дистилляциялашнинг усуллари.
Дистилляция жараёнида вакуумнинг роли нимадан иборат?
Дистилляция жараёнида очиқ буғнинг ролини тушунтириб беринг.
Мисцелланинг хоссалари ва унинг бошқа эритмалардан фарқли жиҳатлари нималардан иборат?
Мисцеллани пуркаш усули билан дистилляциялаш.
Мицеллани плёнкада дистилляциялаш ва унинг турлари.
Модернизация қилинган НД-1250 экстракция линиясида мисцеллани
дистилляциялашнинг технологик схемаси.
11. Бирламчи дистилляторнинг тузилиши ва ишлаши.
12. Тугал дистилляторнинг тузилиши ва ишлаши.
13. МЭ3 экстракция линиясида мисцеллани дистилляциялашни технологик схемаси.
7-БОБ. КУНЖАРА ВА ШРОТГА ИШЛОВ БЕРИШ ВА САҚЛАШ
1-§. Сақлашдан олдин пресс кунжарасига ишлов бериш
Ёғ мой саноати корхоналарида ишлаб чиқарилган шрот ва кунжаралардан асосан озуқа ва ем сифатида фойдаланилади. Кунжара ва шротларнинг қиймати қуйидагилар билан белгиланади:
Озуқа модда ҳисобланган оқсилларнинг юқори миқдори билан (35-50%);
Физиологик қийматни оширувчи таркибида фосфор бўлган моддалар билан, фосфатидлар, фитинлар, углеводлар, мойлар;
Кулда бўладиган элементларнинг борлиги билан (6-7%);
В группага оид витаминларнинг борлиги билан;
Кунжара ва шротларнинг сифатини белгиловчи кўрсатгичлар мойли уруғнинг сифатига ва уни қайта ишлаш режимига боғлиқ.
Мойли уруғни сақлаш, қайта ишлашда технологик режимга риоя қилиш юқори сифатли кунжара ва шротлар олишни таминлайди.
Ёғ мой корхоналарининг вазифаларига шрот ва кунжарани ишлаб чиқаришдан ташқари уларни истемолчига етказгунча сақлаш ҳам киради. Кунжара ва шротлар нам жойда яхши сақланмайди ва ҳарорат 35-40оСдан ошмаслиги керак.
Кунжара ва шротлар сақланаётганда уларнинг юзасида катта миқдорда микроорганизмлар пайдо бўлиши мумкин. Шу билан биргаликда моғорлаши ҳам мумкин.
Сақлаш вақтида намлик ортиб кетса маҳсулот ўз-ўзидан қизиб кетади. Бу эса маҳсулотнинг сифатини бузилишига олиб келади.
Кунжара ва шротларнинг нотўғри сақланиши куйган таъм ва нохуш ҳид бериши мумкин. Бунга сабаб яна ёғ кислоталарининг оксидланиши жараёнидир. Бундай жараёнларни олдини олиш учун маҳсулотни сақлашдан олдин намлик ва ҳарорат бўйича кондицияланади.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Бегона моддалар бўлмаслиги (моғор, куйган моддалар ва чириндилар, қум, тупроқ)
Ёғ, протеин ва кулнинг маълум миқдорда бўлиши;
Маҳсулотнинг ҳарорати (35-40оС)дан ошмаслиги;
Намлик 8-9% бўлиши
Шротдаги бензин миқдори 0,1%дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Пресслаш усули билан ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилганда (бир, икки ёки уч марта пресслаш режимларида) олинадиган кунжаранинг ҳарорати 120-1300С, намлиги 4-5% атрофида ва мойлилиги 6-7% бўлади.
Омборхонага ташиш вақтида кунжаранинг ҳарорати бироз пасаяди. Намлиги эса деярли ўзгармайди.
Бундай кунжарани сақлаганда бир қатор нохуш жараёнлар содир бўлади. Чунки, сақлашнинг дастлабки даврларида ҳароратнинг пасайиши туфайли сувнинг буғланиши ҳисобига намлик бироз камаяди, кейин эса атрофдаги ҳаво намлигини сорбцияланиши сабабли намлик ортиб боради.
Одатда, омборхонадаги ҳавонинг нисбий намлиги 60-75% оралиғида бўлади, кунжара намлиги мувозанат намлик, яъни 11-14%га етади. Бу намлик сақлашга келаётган кунжара намлигидан анча юқоридир.
Намликни ортиши ўз навбатида ажралиб чиқаётган сорбцияланиш иссиқлиги таъсирида кунжара ҳароратини ортишига олиб келади.
Аввал таъкидлаганимиздек, ҳарорат ошиши билан бирга ҳаводаги намликни сорбцияланиши натижасида бутун бир массани нотекис намланиши бузилиш жараёнини ривожланишига ва ўз-ўзидан қизишни юзага келишига олиб келади.
Кунжарани майдалаш, намлик ва ҳарорат бўйича кондициялаш сақлашга тайёрлашнинг рационал усули ҳисобланади.
Сақлашга юборилаётган кунжаранинг намлиги 7,5-8,5%, ҳарорати 350Сдан юқори бўлмаслиги ва бўлакчалар ўлчами 10-15 мм дан юқори бўлмаслиги керак.
Кунжарани намлаш вақтда унга берилаётган сув буғланади буни натижасида кунжара бироз совийди ва айни вақтида иссиқлик ажралиши билан намликни сорбцияланиши ҳам содир бўлади. Бироқ, буғланишда чиқаётган иссиқлик, сорбцияланишда чиқаётган иссиқлик миқдоридан кўп бўлади. Шу сабабли кунжара массасидаги ҳарорат камаяди. Кунжарани оптимал ҳароратгача совитиш маҳсус совиткичларда ёки ташиш жараёнида амалга оширилади.
Кунжарага сув билан ишлов бериш, одатда, металл қобиғ билан ўралган ва сўриш трубасига эга шнекда амалга оширилади. Сувни кунжара массасига бир меъёрда бериш учун форсункалардан фойдаланилади ва улар шнек устига 150 мм баландликда ўрнатилади. Форсункалар шундай ўрнатиладики, чиқаётган сув оқимлари бир бири билан кесишмайди.
Кунжарани совитишда ҳосил бўладиган сув буғлари аспирация ёрдамида сўриш трубаси орқали чиқариб юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |