Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Аралаштирилаётган қатламда ҳайдаш



Download 6,7 Mb.
bet101/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Аралаштирилаётган қатламда ҳайдаш қасқонли буғлатгичлар – тостерларда қўлланилади. Бу усул билан эритувчи ҳайдалганда шротга иссиқлик бериш буғ кўйлаги орқали юқори босимдаги (0,98 МПа гача) ёпиқ буғ, ҳамда очиқ буғ конденсацияси орқали амалга оширилади. Тостерларнинг асосий афзалликлари бу – ҳар бир босқичда иссиқлик – намлик ишлови беришни бошқариб туриш имконини мавжудлигидир. Бунинг натижасида белгиланган ҳарорат ва намликка эга бўлган шрот олиш мумкин бўлади.
Тостерларда эритувчини ҳайдаётганда материални ўта қуриб кетиши ва майдаланиши содир бўлмайди, натижада катта миқдорда шрот чанги ҳосил бўлишини олди олинади. Бу эса ўз навбатида шротни ташишда статик электр ҳосил бўлиш эҳтимоллигини ва шрот йўқотилиш миқдорини камайтиради, омборхона биноси ва завод худудининг санитар ҳолатини яхшилайди.
Тостерларда шротдаги эритувчини ҳайдаш шнекли буғлаткичлардагига нисбатан юқори самарали ва тўлиқ бўлади. Тостерлардан чиқаётган шротдаги бензиннинг қолдиқ миқдори 0,05%дан ошмайди.
Тостерда шротга бир меъёрда намлик – иссиқлик таъсирига эришилади ва материални жойларда қизиб кетиши содир бўлмайди. Тостерларда шротга ишлов берилганда ўз-ўзидан буғланувчи қатламларда заҳарли ва ноозуқавий моддаларни зарарсизланиши учун шароит яратилади. Бу айниқса соя, пахта, ва канакунжут уруғларини қайта ишлашда қўл келади. Бундан ташқари, шротни тостерларда димлаш унинг таъм хусусиятларини яхшилайди.
Шротдаги эритувчини қисман муаллақ ҳолатда ҳайдаш турли конструкциядаги шнекли буғлаткичларда қўлланилади. Бу усулда ҳам тостердаги каби шротга иссиқлик ёпиқ ва очиқ буғ ёрдамида берилади. Лекин очиқ буғ миқдори озроқ ва ёпиқ буғ босими пастроқ бўлади. Эритувчини ҳайдаш жараёнини жадаллаштириш учун шротга ишлов беришнинг иккинчи босқичи вакуум остида олиб борилади. Бу усулда шрот ўта қуриб ва куйиб, сифати пасайиши мумкин.
Шротдаги эритувчини муаллақ ҳолатда ҳайдаш усули “Белтер” ва “Экстехник” фирмаси қурилмаларида қўлланилади. Бунда шрот, тостердан ажралиб чиқаётган ва ёпиқ системада циркуляцияланаётган, ҳамда қайта қиздирилган эритувчи буғ оқимида ҳаракатланади. Шу сабабли ҳайдаш жараёни жуда тез боради, оксидланиш ва гидролизланиш жараёнлари, ҳамда оқсил моддаларни денатурацияси ва бошқалар минимумгача камаяди.
Бироқ шротга қайта қиздирилган эритувчи буғлари билан ишлов бериш ундаги эритувчини тўлиқ ҳайдалишини таъминлай олмайди ва шротдаги бензин миқдори рухсат этилганидан ошиб кетади. Шунинг учун стандарт талабларга жавоб берувчи шрот олиш учун уни вакуум остида ёки қайта қиздирилган буғ билан қўшимча қайта ишлаш керак.
Бизнинг мамлакатимизда шротдаги эритувчини ҳайдаш учун дастлаб шнекли буғлаткичлардан фойдаланилган. Бироқ ҳозирги вақтда уларни ўрнига НД-1250, МЭЗ-350, экстракциялаш қурилмаларига тостерлар ўрнатилган. Ҳозирги вақтда, “Экстехник” фирмасининг қурилмалари ишлатилмоқда. Улар шротдаги эритувчини муаллақ ҳолатда ҳайдаш усули бўйича ишлайди.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish