Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Шротдан эритувчини ҳайдашда олинадиган буғ билан



Download 6,7 Mb.
bet104/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

3-§. Шротдан эритувчини ҳайдашда олинадиган буғ билан
бензин аралашмасини тозалаш

Шрот таркибидан бензин учирилаётган пайтда ҳосил бўлган буғ ҳолатидаги эритувчининг ҳажми ниҳоятда катта бўлиб, бензин буғлари аппарат ичидан катта тезлик билан учиб чиқади ва ўзи билан биргаликда шротнинг майда бўлакчаларини олиб кетади.


Бензин буғлари таркибидаги шрот чангининг миқдори буғ ҳажмига нисбатан кўп бўлмасада буғни конденсациялаш жараёнида конденсатор трубкаларининг оралиқ бўшлиқларини тезда ифлослаб, тўлдириб ташлайди. Натижада конденсаторнинг ишлаши тўлиқ бузилади. Шу туфайли шнекли ёки қасқонли буғлатгичлардан чиқаётган бензин буғлари конденсаторга боришдан олдин қуруқ ва ҳўл шрот ушлагичлардан ўтказилади. Қуруқ шрот ушлагичлар шрот заррачаларининг ўлчами 100 мкм дан ортиқ бўлгандагина ушлай олади. Хўл шрот ушлагичлар эса, иситилган сув ва охирги пайтларда эритувчи ёрдамида пуркаш йўли билан деярли барча шрот заррачаларини ушлаб қолади. Шунинг учун шнекли буғлатгичлардан сўнг албатта кетма-кет қуруқ ва ҳўл шрот ушлагичлар, тостердан сўнг эса фақатгина ҳўл шрот ушлагич ишлатилади.
Шрот чанги ва сувдан ҳосил бўлган аралашма лойқа, шлам деб номланиб, у махсус шлам қиздиргичларда қайта иситилиб, таркибидаги бензин буғ ҳолатига айлантирилади ва конденсациялаш йўли билан буғ ҳолатидаги бензин суюқликка айлантирилади. Қолдиқ ифлос сув шламли сув деб аталиб, цех ташқарисидаги бензин ушловчи ҳовузларга йўналтирилади.


НД-1250 линиясининг камерали ҳўл шрот ушлагичи (7.4-расм) текис қопқоқ ва конуссимон тагликка эга бўлган цилиндрсимон аппарат бўлиб, оралиқ тўсиқ (1) билан бўлинган.
Қопқоқ устида иккита патрубок (3) жойлашган бўлиб, улардан бири (3) буғ кириши ва иккинчиси (2) чиқиши учун хизмат қилади.
Кириш патрубогининг тагида ювувчи иссиқ сув кирадиган форсункалар (4) жойлашган. Шрот ушлагичнинг таг қисмида қайтаргич (7) жойлашган. Патрубок (8) оқава ва шлам сувлари чиқиши учун хизмат қилади.
Шрот ушлагич корпусида олди ва орқа қисмида кўриш учун иккита люк (6) бор, тепа қисмида форсункалардан пуркалаётган сувни кузатиш учун кўриш дарчаси (5) жойлашган.
Қуруқ шротушлагичдан шрот заррачалари билан келаётган эритувчи ва сув буғлари хўл шротушлагичга келади ва бу ерда уларга форсункалар орқали иссиқ сув (90-950С) пуркалади.
Шротушлагичда иссиқ сувдан фойдаланганда эритувчи буғларининг конденсацияланишига йўл қўйилмайди.
Сув билан илашиб келган шрот заррачалари қайтаргич бўйлаб конусга тушади ва патрубок орқали шламбуғлатгичга боради.
Тозаланган эритувчи ва сув буғлари тўсиқдан ўтиб чиқиш патрубкаси орқали конденсаторга узатилади.
Камерали ҳўл шротушлагичлар қуруқ шротушлагичлар билан уйғунликда ишлатилади.
Циклонли ҳўл шрот ушлагич таркибида тостер бўлган МЭЗ-350 ва бошқа экстракциялаш линиялари таркибига киради.
Циклонли шротушлагич (7.5-расм) таг қисми конуссимон бўлиб цилиндрик аппарат (7) ҳисобланади. Ускуна ичининг ўртасида труба (6) жойлашган бўлиб, у тозаланган эритувчи ва сув буғларини чиқариш учун хизмат қилади.
Ички ва ташқи цилиндрлар оралиғидаги бўшлиқда иссиқ сувни пуркаб берувчи ўнта тешикли форсункалар (4) жойлашган. Форсункалар ишлашини улар қаршисида жойлашган кўриш ойнаси (5) орқали назорат қилинади.
Қаттиқ заррачали эритувчи ва сув буғлари кириши патрубок (1) орқали амалга оширилади.
Ускунанинг конуссимон қисмида шлам сувлари чиқадиган патрубок (8) ва муҳофазаловчи гидравлик тўсиқ (9) мавжуд. Сув ва эритувчи буғлари чиқариб юбориладиган марказий трубанинг эгилган жойида форсунка (3) ва люк (2) жойлашган. Улар тирсакдаги шрот зарраларини тозалаш учун хизмат қилади.
Эритувчи ва сув буғлари шрот заррачалари билан бирга патрубок орқали ички ва ташқи цилиндрлар оралиғига тушади, у ерда улар тешикли форсункалардан берилаётган иссиқ сув билан ҳўлланади. Буғлар ҳалқа бўшлиғида айланма ҳаракат қила бошлайди. Марказдан қочма куч таъсирида шрот заррачалари ташқи цилиндр деворларига чиқариб ташланади, у ердан иссиқ сув оқими билан ювиб юборилади.
Тозаланган эритувчи ва сув буғлари марказий труба орқали конденсацияга берилади. Шлам сувлари конуссимон қисмда йиғилиб патрубок орқали ишлов беришга юборилади.
Циклонли ҳўл шротушлагичлар қуруқ шротушлагичларсиз ҳам эксплуатация қилиниши мумкин.
“Жанацца” (Италия), “Экстехник” (Германия) экстракция қурилмаларида эритувчи иштирокида ҳўл шротушлагичлар қўлланилади. Буғ оқимига эритувчи пуркаб берилганда эмульсиялар ҳосил бўлишига йўл қўйилмайди ва ишлаб чиқариш оқава сувлари миқдори камаяди. Шрот заррачаларини буғ газ аралашмасидан тозалашнинг ушбу усули анча истиқболли ҳисобланади.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish