Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Шротни сақлашдан олдин пневмотранспортда совитиш қурилмасининг технологик схемаси. (7.7-расм)



Download 6,7 Mb.
bet106/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Шротни сақлашдан олдин пневмотранспортда совитиш қурилмасининг технологик схемаси. (7.7-расм). Буғлатгичлардан келаётган иссиқ шрот шнек (1) ёрдамида қасқонли кондиционер (2)га берилади. У ерда шрот, агар зарурият бўлса, керакли миқдоргача намланади ва 700Сгача совутилади. Сўнгра шрот пневмотранспортер(3)нинг таъминлагичга берилади. Пневмотранспортерга совутиш учун воздузодувка (7) ёрдамида ҳаво хайдалади. Бу ерда шрот 75-80%гача намлангач, ҳаво ёрдамида циклон бўшатгич (6)га пневмопровод (4) орқали узатилади. Бу узатиш вақтида шрот қўшимча совутилади. Шрот циклон бўшатгичдан шлюзли затвор (8) ёрдамида автотарозилар(9)га келади. Чангланган ҳаво микроциклонларда (5) тозаланади. Ушлаб қолинган шрот чанглари бункерларга йиғилади ва асосий оқимга қўшиб юборилади.
Шрот автотарозилардан сўнг шнек (10), нория (11) ва редлер (14) орқали омбор(15)га узатилади. Редлерлар (13, 16) ва нория (12) шротларни қурилманинг ички қисмида ташиш учун мўлжалланган.
Бизга бойитилган кунгабоқар шротининг грануллаш тажрибаси маълум. Бойитувчи сифатида кунгабоқар мойини гидратациялаш натижасида олинган фосфатид эмульсиядан фойдаланилади. Кунгабоқар шротига бериладиган бойитувчи аралашма миқдори бошланғич хом ашё шрот ва пластификаторларнинг (фосфатиднинг сувли эмульсияси) мойлилиги ва намлигига қараб ҳисобланади. Бойитилгандан кейин шротнинг мойлилиги 3,0-3,5% ва намлиги 9,0-11,0% бўлиши керак.
Кунгабоқар шротини бойитиш ва грануллаш схемаси. Шрот транспортёр орқали экстракция цехида магнитдан ўтиб, қасқонли қозонга узатилади. Шу ерга буғ куйлаги ва аралаштиргич билан таъминланган бакдан 50-600С гача иситилган ва олдиндан тайёрланган фосфатид эмульсияси ҳам берилади. Фосфатид эмульсияси шестернали насос ёрдамида сарф ўлчагич орқали узатилади.
Қозоннинг тепа қасқони устида иккита форсунка жойлашган бўлиб, уларнинг биридан иссиқ сув, иккинчисидан эмульсия пуркалади. Биринчи қасқонга тушган шрот фосфатид эмульсияси билан аралаштирилиб 600Сгача иситилади. Шундан сўнг у шнек-аралаштиргичга узатилиб, тўрлар билан беркитилган иккита патрубок орқали узатиладиган очиқ буғ ёрдамида қўшимча 85-880Сгача қиздирилади. Шундай қилиб тайёрланган шрот грануляторнинг пресслаш камерасига берилади. 75-850С ҳароратга эга тайёр гранулалар нория орқали совитувчи колоннага узатилади, у ерда ҳаво билан пуфланади. Бунинг натижасида гранулаларнинг ҳарорати ва намлиги пасаяди.
Совитувчи камерадан чиққан ҳаво тозалаш учун циклонларга юборилади.
Совитилган гранулалар эловчи мослама (сепаратор)га берилади, у ерда майда ушоқлардан тозаланиб, бу ушоқлар циклонлардан чиққан чанг билан бирга яна қайта ишлашга қайтарилади. Тайёр гранулалар омборхонага юборилади.
Шрот (кунгабоқар ва пахта)ларни липидлар билан аралаштириш учун қозонлар, гранулалар олиш учун ДГ ва “Орбит-300” грануляторлари, гранулаларни совитиш учун ДГ ёки конвейер туридаги совитгичлар ишлатилади.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish