Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Қасқонли буғлатгичлар (тостерлар)да шротдан эритувчини ҳайдаш



Download 6,7 Mb.
bet102/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Қасқонли буғлатгичлар (тостерлар)да шротдан эритувчини ҳайдаш. Ёғ-мой комбинатларида ҳар хил турдаги тостерлар қўлланилади: Булар Волохов корхонасини 9 қасқонли, «СКЕТ» фирмасини 10 қасқонли, «Окрим» фирмасини 11 қасқонли ва «Экстехник» фирмасини 7 қасқонли тостерларидир. “Экстехник” фирмасини етти қасқонли тостерининг юқоридаги тўртта қасқони ҳайдаш, кейинги иккита қасконида қуритиш ва охирги қасқонда совутиш жараёни амалга оширилади.
Тостерларга шротнинг узатилиши ўз-ўзидан ёки герметик шнек тақсимлагичлар орқали амалга оширилади.
Шротни қасқонли буғлатгичларга узатиш учун мукаммал конструкцияли таъминлагич мавжуд бўлиб, у икки винтли ўз-ўзидан тозаланадиган шнеклардан иборат. Бу таъминлагичда керак бўлганда шротни намлаш ҳам мумкин.
Қасқонли буғлатгич (7.1-расм) 10та қасқондан иборат бўлган цилиндрик ускунадир. Иккита қасқон бир-бирига маҳкамланган бўлиб, умумий буғ кўйлаги(2)га эга. Буғни ишчи босими 1,0 МПа ва ҳарорати эса 180-2000С. Қасқонларда қўшимча қиздириш учун уларни тубида мослама мавжуд бўлиб, буғлатгични умумий иситиш юзаси F=74м2 га тенг. Ҳамма қасқонлар бўйлаб ичи бўш вал (4) ўтган бўлиб, унга аралаштиргич (5) маҳкамланган, унинг айланиш тезлиги 28 айл/мин. Шу вал орқали ўткир буғ берилади.
Ҳар бир қасқонда валга маҳкамланган иккитадан аралаштиргич, тозалаш ва назорат қилиш учун люк-лаз (6), пуркагич учун патрубка (7) ўрнатилган. Шротни бир қасқондан иккинчисига ўтиши материал сатҳи билан узвий боғланган автоматик клапан орқали амалга оширилади.
Тостерни юқори қисмида кенгайтиргич (9) бўлиб, унга сув ва эритувчи буғлари келиб тушади ва патрубка (10) орқали тостердан чиқиб кетади.
Ҳар бир қасқон таглигида буғ ўтиши учун колосник (3) лар мавжуд. Ҳар бир қасқон аспирацион трубаси(11)га бириктирилган бўлиб, ундан қўшимча равишда буғ чиқиб кетади. Буғ билан илашиб чиққан шрот заррачалари аспирацион трубада чўкиб, труба остидаги шнек (12) ёрдамида тостернинг энг қуйи қасқонига узатилади.
Шрот тостерга патрубка(8)дан кириб патрубка(14)дан чиқиб кетади. Экстрактордан шрот “шлюзли затвор” ва таъминлагич орқали тостернинг юқори қасқонига узатилади. Зарур бўлганда шрот таъминлагичда ёки юқориги қасқонда сув билан намланади, сўнг кейинги қасқонларга узатилади. Шротни тостерда бўлиш вақти 55-65 мин, қалинлиги 400 мм бўлади.
Тостердан чиқаётган шрот 8,5-10% намликда, таркибидаги қолдиқ эритувчи миқдори 0,05% ва ҳарорати 100-1050С бўлади. Унумдорлиги 190 т/кун шротга тенг.
Шротдаги эритувчини ҳайдаш учун “Экстехник” фирмасининг тостери бир нечта қасқонлардан (бешта, еттита ва ҳоказо) ташкил топган аппарат бўлиб, шротдаги эритувчини ҳайдаш, қуритиш ва совутиш жараёнлари кетма- кетликда бажарилади.
7.2-расмда “Экстехник” фирмасининг етти қасқонли тостери тасвирланган. Юқоридаги тўртта қасқон(4, 5, 6, 7)да шротдаги эритувчи ҳайдалади, кейинги иккитаси(2, 3)да шрот қуритилади ва энг пасткиси(1)да у совитилади. Еттинчи қасқон (7) устига эритувчи ва сув буғлари учун қалпоқ (8) ўрнатилган. Тостер қасқонлари (шротни совитувчи қасқондан ташқари) ташқи қиздириш қобиғига эга бўлиб, қасқонлардаги эритувчини яхшироқ ҳайдаш учун қўшимча яна иситувчи тагликлар ҳам мавжуд. 1, 2, 3 – қасқонларнинг тагликлари қўш қаватли бўлиб, юқори таглик иссиқ ҳаво (2 ва 3 – қасқонларда) ёки совуқ ҳаво (1–қасқонда) кириб туриши учун перфорацияланган.
Барча қасқонлар орқали вал (12) ўтган бўлиб, унга шротни аралаштириш ва қасқондан қасқонга ўтказиш учун хизмат қилувчи аралаштиргич (14) маҳкамланган.
Энг юқоридаги қасқонга иккита қолганларига эса биттадан аралашгич ўрнатилган.
6, 7 – қасқонларда очиқ буғ ичи бўш вал ва аралашгич орқали, 5 – қасқонда эса ишлов берилаётган материал тепасига ўрнатилган пургагич (15) орқали берилади.
5, 6, 7 – қасқон тагликларида ўз буғларини ўтиши учун панжара мавжуд, қолган қасқон тагликларида эса панжара йўқ. Юқоридаги учта (5, 6, 7) қасқонларда материал автоматик равишда клапан (13) ёрдамида тешик орқали ўтади. Шротни эритувчини ҳайдаш зонасидан қуритиш зонасига ўтказиш учун газ ўтказмайдиган мослама (17) мавжуд бўлиб, у ўзаро шлюзли тўсиқ билан бириктирилган чиқарувчи ва киритувчи шнеклардан ташкил топган. Тайёр шротни тостердан чиқариш конуссимон шлюзли тўсиқ орқали амалга оширилади.
Материални кириши учун патрубка (9), ўз буғларини тозалашга чиқариб юбориш учун патрубка (10) ҳамда ҳўл шрот ушлагичдан қайтаётган шрот заррачалари ва эритувчи учун патрубка(11)лар хизмат қилади.
Қалпоқ (8), ҳамда қуритиш ва совитиш зоналарида кўриш ойналари мавжуд. Ҳар бир қасқонга люк-лаз (16), ҳамда ҳарорат ва босимни ўлчаш асбоблари ўрнатилган.
Қуритиш ва совитиш зоналарининг тагликлари ҳаво кирадиган штуцерларга эга.
Ишлатилган ҳавони тозалашга патрубка (18) орқали чиқариб борилади.
Материал патрубка орқали эритувчини ҳайдаш зонасига тушади, бу ерда кетма-кет тўртта қасқон орқали ўтади. Бу ерда очиқ ва ёпиқ буғлар таъсирида у исийди ва ундаги эритувчи буғланади. Эритувчи буғлари тагликдаги панжарадан ўтиб қалпоққа ўтади ва тозалашга чиқариб юборилади. Ҳўл шрот тутқичда ушлаб қолинган шрот заррачалари эритувчи билан бирга қайта ишлов бериш учун тостернинг юқоридаги қасқонига қайтарилади.
Таркибида бироз миқдорда эритувчи бўлган шрот герметик транспортёр ёрдамида қуритиш зонасига узатилади. Бу ерда у иккита қасқондан кетма-кет ўтиб, панжара остидан ҳайдалаётган иссиқ ҳаво билан продувка қилинади. Натижада ундаги эритувчи буғларининг тугал ҳайдалиши юз беради.
Шрот қуритиш зонасидан совутиш зонасига келиб тушади. Бу ерда у тагликдаги панжара остидан берилаётган атмосфера ҳавоси билан продувка қилинади ва атроф муҳит ҳароратидан 100С юқори бўлмаган ҳароратгача совутилади. Кейин таркибида 0,05%дан ошмаган миқдорида эритувчи ва 9% намлик билан шлюзли тўсиқ орқали аппаратдан чиқиб кетади. Тўғридан-тўғри экстракциялашда тостернинг пахта чигити бўйича унумдорлиги 1200 т/кун га тенг.
Қуритиш ва совутиш зоналаридаги ишлатилган иссиқ ва совуқ ҳаволар алоҳида – алоҳида циклонларга юборилади. Бу ерда илашиб чиққан шрот заррачалари ушлаб қолинади ва шнеклар ёрдамида тостердан чиқаётган шротга қўшиб юборилади.
7.3.-расмда “Экстехник” фирмасининг беш қасқонли тостеридаги материал, иссиқлик ташувчи, совитувчи ҳаво, эритувчи ва сув буғлари ҳаракатининг принципиал схемаси тасвирланган. Бу тостернинг ишлаш принципи ва технологик кўрсаткичлари юқорида баён этилганлар билан бир хил.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish