Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Эритувчи буғларини уларни ҳаво билан аралашмасидан рекуперациялаш



Download 6,7 Mb.
bet112/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

3-§. Эритувчи буғларини уларни ҳаво билан аралашмасидан рекуперациялаш

Экстракция цехидаги турли ускуналардан чиқаётган ҳаво таркибида ҳар доим озми ёки кўпми миқдорда эритувчи буғлари бўлади. Ҳаво-буғ аралашмасидаги (техник адабиётларда ҳаво-газ аралашмаси деб юритилади) эритувчининг миқдори унинг фракцион таркибига ва қисман ҳароратга боғлиқ бўлиб, 15-20 ҳажмий фоизни ташкил қилади.


Бундай ҳаво-буғ аралашмасидаги эритувчи рекуперацион қурилмаларда ушлаб қолинади. Эритувчи буғларини дефлегмацион қурилмаларда конденсациялаш учун одатда учта усулдан фойдаланилади: 1) Совитиш йўли билан конденсатлаш; 2) Қаттиқ адсорбентлар ёрдамида конденсатлаш; 3) Суюқ адсорбентлар ёрдамида конденсатлаш. Бу усуллардан қайси бирини танлаш эритувчини аралашмадаги концентрациясига боғлиқ. Жумладан, юқори концентрация – 170-250 г/м3 бўлганда совитиб конденсатлаш, ўртача концентрация – 140-175 г/м3 бўлганда суюқ адсорбентда конденсатлаш ва паст концентрация – 50-140 г/м3 бўлганда қаттиқ адсорбент ёрдамида конденсатлаш қўлланилади.
Ҳаво-буғ аралашмасидаги эритувчи буғларини совитиб конденсатлаш. Эритувчи ва сув буғларини ҳаво билан аралашмасини совитиш конденсатлаш жараёнига олиб келади, бунда буғларнинг кўп қисми суюқ ҳолатга ўтади. Кейин конденсат махсус аппарат – сув ажратгичда уни ташкил этувчи компонентлар (эритувчи ва сув)га ажратилади, ҳаво эса таркибидаги озгина эритувчи буғи қолдиғи билан бирга атмосферага чиқариб юборилади.
Ҳаво-буғ аралашмасини совитиш дефлегматор деб аталувчи рекуперацион аппаратларда олиб борилади. Улар аралашадиган ёки юза конденсаторларидан иборат. Биринчисида ҳаво-буғ аралашмаси бирор-бир насадка (Рашиг ҳалқаси, кокс ва б.)да совитувчи агент билан бевосита тўқнашади. Юза дефлегматорларда совитиш трубалар системасида боради ва буғ конденсацияси трубанинг ички ёки ташқи юзасида содир боради. Бу икки хил дефлегматорлардан юза аппаратлар афзалроқ ҳисобланади. Чунки уларда эритувчи конденсати аралаштирувчи дефлегматорлардаги каби совитувчи агент билан аралашмайди. Натижада кейинги ажратиш жараёнига эҳтиёж қолмайди.
Иккала турдаги дефлегматорларда ҳам совитувчи агент сифатида 10-120С ҳароратли сув ёки намокоб (айрим тузларнинг эритмалари) ишлатилади. Бундай эритмалар сифатида -10 : -150Сгача совитилган СаСl2 эритмаси қўлланилиб, улар ҳаво-буғ аралашмасини энг паст ҳароратгача совитади ва буғни деярли тўлиқ конденсатлайди. Ёғ экстракциялаш заводларида рекуперацион қурилма сифатида юза дефлегматорларида намакоб билан совитиш кенг тарқалган. Бундай қурилмалар бизда вертикал шнекли экстрактор – НД-1250ни линиясида кўп қўлланилади.
НД-1250 тизмасини рекуперация ускунаси (8.6-расм) қуйидагича ишлайди.

8.6-расм. НД-1250 экстракция тизмасини рекуперация
ускунаси схемаси

Таркибида эритувчи буғлари кўп бўлган, конденсатор ва мисцелла тозалагичлардан чиққан ҳаво-буғ аралашмаси совутгич (1) ва дефлегматор(3)ларга юборилади.


Таркибида камроқ эритувчи буғлари бўлган, мисцелла йиғгич, экстрактор ва бошқалардан чиққан ҳаво-буғ аралашмаси (2) совитгич ва (4) дефлнгматорларга юборилади.
Дефлнгматор колонкалари намакоп билан совутилади. Дефлегматорларга қиздириш учун сувли буғ ҳам берилади. (3) дефлегматордаги ҳаво тўрли тўсқиндан (6) чиқиб кетади. (4) дефлегматорлардаги сув музлаб қолмаслиги учун узатилаётган намакобнинг ҳарорати насос олдида минус 50Сдан паст бўлмаслиги дефлегматорда эса 00С атрофида бўлиши керак.
Дефлегматорлар ишини енгиллаштириш учун сув билан совитишдан фойдаланилади ва эритувчи – сув буғларининг бир қисмини ҳаво-буғ аралашмаси совиткичларида конденсатланади (8.7-расм).
Ҳаво-буғ аралашмаси патрубок (8) орқали эритувчи ва сув конденсатларини йиғувчи остки камера(9)га берилади. У ердан аралашма коллектор трубкалари (5) орқали юқорига кўтарилади ва юқориги йиғувчи камера(3)даги патрубка (1) орқали чиқиб кетади. Юқориги йиғиш камераси (3) конденсатланмаган буғлар учун мўлжалланган бўлиб, қалпоқ шаклида қурилган ва у трубкали коллекторни ёпиб туради. Аппарат корпуси(4)даги патрубка (6) орқали коллекторни пастки қисмидан трубалараро бўшлиққа совуқ сув берилади ва патрубка (13) орқали эса юқоридан чиқариб юборилади. Трубкали коллекторда диаметри 25/30 мм бўлган 61 дона трубкалар мавжуд. Унинг совитиш юзаси 7,2 м2 ни ташкил этади.
Пастки йиғиш камерасидаги эритувчи ва сув конденсатлари патрубка (10) орқали чиқариб олинади. Ҳаво-буғ аралашмаси кирадиган ва чиқадиган жойларга қайтаргич(2 ва7)лар ўрнатилган. Аппаратдаги совитувчи сувни тўлиқ бўшатиб олиш патрубка (12) орқали амалга оширилади. Остки йиғиш камерасидаги эритувчи ва сув конденсатлари қатламини систематик кузатиб туриш учун сатҳ кўрсаткич (11) мавжуд.
Совитиш учун ҳарорати 120Сдан юқори бўлмаган сув тавсия этилади. Чиқаётган сув ҳарорати 17-180С бўлиши лозим. Бундай параметрдаги айланма сувни бўлиши айниқса ёз кунларида анча қийин бўлади. Шунинг учун бундай совиткичларни совитиш юзаси катта бўлганларига алмаштириш тавсия этилади. Бунда совитиш юзаси 100-150 м2 бўлган вертикал конденсаторлар қўлланилиб, улар айниқса эритувчи сифатида А маркали бензин ишлатилганда яхши самара беради.
Юза орқали совитувчи дефлегматор (8.8-расм) – ичида трубкали батареяси (4) бўлган вертикал цилиндрик идиш (3) бўлиб, трубкали батарея диаметри 25/30 мм бўлган 37 дона трубкалардан ташкил топган. Аппаратнинг пастки қопқоғида совитувчи намакоб кирадиган патрубка (6), юқориги қопқоғида эса шу намакоб чиқадиган патрубка (1) мавжуд. Дефлегматорни ён юзасида ҳаво-буғ аралашмаси кирадиган патрубка (2) бўлиб, патрубка (7) эса уни чиқиши учун мўлжалланган. Эритувчи ва сув конденсатини бўшатиш учун патрубка (5) хизмат қилади.
Ҳаво-буғ аралашмаси трубалараро бўшлиқда юқоридан пастга томон ҳаракатланиб, патрубка(2)дан кириб патрубка(7)дан чиқиб кетади. Аралашма трубкалар ичида қарама-қарши оқимда ҳаракатланаётган намакоб билан совийди. Аппаратнинг совитиш юзаси 18 м2 га тенг. Ҳосил бўлган конденсат патрубка (5) орқали суважратгичга чиқиб кетади. Кетма-кет барча дефлегматорлардан ўтган ҳаво оловтўсқич орқали атмосферага чиқариб юборилади. Намакоб эса совитувчи компрессорли қурилмага қайтарилади.
Дефлегматордан чиқаётган ҳавони таркибидаги эритувчи миқдорини аниқлаш билан назорат қилинади. Намакоб ҳарорати киришда 00С ва чиқишда 50С бўлади. Ҳаво-буғ аралашмасининг ҳарорати рекуперацион қурилмага кираётганда 400Сдан ва чиқаётганда 0-100С ошмайди.
Дефлегматор колонналари етарли даражада самарали ишлайди. Гарчи аралашма 00Сгача совитилсада, дефлегматордан чиқиб кетаётган ҳаво ўзи билан маълум миқдордаги эритувчини илаштириб кетади. Дефлегматорлар яхши ишлаганда, ҳаво-буғ аралашмасидаги 60-70% бензинни ушлаб қолади.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish