Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet100/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

2-§. Шротдан эритувчини ҳайдаш


Жараён вазифаси ва уни амалга ошириш усуллари. Ёғ экстракция заводларида экстрактордан чиқаётган шрот таркибида 25-40% миқдорида эритувчи ва сув бўлади. Биринчи навбатда шротнинг таркибидаги эритувчини ҳайдаш сўнгра намлик ва ҳарорат бўйича кондициялаш керак бўлади.
Эритувчини ҳайдашнинг тўлиқлиги, ҳамда ушбу жараённи тезлиги кўп ҳолларда шротдаги мавжуд эритувчи ва сув миқдорига, ҳамда эритувчини боғланиш даражасига боғлиқ.
Шрот таркибидаги эритувчи (бензин) ва оз миқдордаги намликнинг умумий миқдори шротнинг бензин намлик сиғими деб аталади. Шротнинг бензин намлик сиғими маълум оралиқда ўзгариб туради ва у қуйидаги омилларга боғлиқ: экстракцияга келаётган материалнинг ички ва ташқи структурасига, эритувчи таркиби ва хоссаларига, экстрактор турига ва ҳоказо.
Шротдаги эритувчи боғланган ҳолатда бўлади. Боғланиш турларини намликни коллоид капилляр-ғовак моддалардаги боғланишга ўхшаш синфлаш мумкин (П.А. Ребиндер схемаси бўйича). Бу схемага мувофиқ эритувчи шрот билан кимёвий, физик-кимёвий ва механик боғланган бўлади.
Одатда, шротдаги эритувчининг фақат бир қисмигина кимёвий боғланган бўлади холос. Бу, шрот компонентларининг функционал гуруҳлари билан эритувчидаги реакцияга киришувчи моддалар, жумладан тўйинмаган ва ароматик углеводородларни, ўзаро кимёвий таъсирлашуви билан тушунтирилади. Саноатда қўлланиладиган гексан фракцияли бензинда бундай моддалар миқдори кам бўлгани (0,5%гача ароматик ва 0,06% атрофида тўйинмаган углеводородлар) учун бундай боғларни кўплаб ҳосил бўлиши эҳтимолдан узоқ бўлади.
Шротдаги эритувчининг асосий қисми билвосита физик-кимёвий ва механик боғланган бўлади.
Фақат шрот учун ҳарактерли бўлган алоҳида боғланиш бу эритувчини экстракциядан кейин шротда қолган ёғ билан боғланган тури ҳисобланади. Шротда қолган ёғ концентрланган мисцелла кўринишида бўлиб, ундан эритувчини ҳайдаш анча қийин бўлади.
Шротга механик боғланган эритувчи унда анча кучсиз ушланиб туради.
Кимёвий ва физик-кимёвий боғланиш ҳосил бўлишини камайтириш мақсадида экстракцияга берилаётган материалнинг ички ва ташқи структураларига эътибор бериш лозим. Заррача ғоваклиги қанчалик юқори бўлса, эритувчининг механик боғланган тури шунчалик кўп ва физик-кимёвий боғланган тури шунчалик кам бўлади. Экстракцияга келаётган заррачаларнинг ўлчамлари оптимал бўлиши лозим. Баргсимон материалда майда заррачаларнинг бўлиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки улар материалнинг дренажлик хусусиятини ёмонлаштирида ва унинг бензин – намлик сиғимини ошириб юборади. Заррача ўлчамларининг катта бўлиши экстракция жараёнига ҳам, шротдаги эритувчининг ҳайдаш жараёнига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Материалда йирик заррачаларнинг бўлиши шротнинг ёғдорлигини ва шу ёғ билан боғланган эритувчи миқдорини оширади. Бу эса ўз навбатида шротдан эритувчини ҳайдаш жараёнини қийинлаштирилади.
Шротдаги эритувчини боғланиш даражасига эритувчининг ўз хоссалари ҳам таъсир кўрсатади: унинг таркиби, зичлиги, сирт хусусиятлари ва ҳоказо. Шротдаги эритувчини йўқотишнинг асосий усули бу – ҳайдаш ҳисобланади. Ушбу жараённи олиб бориш шароити ва режимлари шротнинг ем ва озуқавийлик қийматини, ишлаб чиқаришдаги эритувчининг йўқотилишини, уни ташиш ва сақлашда ёнғин ва портлашга ҳавфсизлигини белгилайди.
Эритувчини ҳайдаш жараёни принципи бўйича қуритиш жараёнига ўхшашдир. Бироқ, улар ўртасида маълум фарқ бўлиб, қуритиш жараёни материални белгиланган намликкача етказилганда тугалланади, ҳайдашдан мақсад эса эритувчини тўлиқ йўқотиш ҳисобланади. Эритувчи шротда соф ҳолида эмас, мисцелла ҳолида бўлади ва эритувчи йўқотилиши билан мисцелла концентрацияси ошиб боради ва жараён янада қийинлашади.
Жараённинг бошланишида шрот заррачалари юзасидаги эритувчи буғланади. Кейин буғланиш юзадан чуқурлашади ва бензин сақлаш градиенти юзага келади. Унинг таъсирида заррача ичидаги эритувчи шрот сиртига қараб ҳаракатланади.
Эритувчини ҳайдаш жараёни қуритиш жараёни каби икки даврдан иборат: доимий ва камайиб бораётган ҳайдаш тезлиги. Биринчи даврда асосан заррача юзасидаги кучсиз боғланган эритувчилар буғланади, иккинчи даврда эса асосан заррача ичидаги мустаҳкам боғланган эритувчилар ҳайдалади.
Эритувчини тўлиқ ҳайдашни максимал даражада таъминлаш учун жараён ҳароратини ошириш керак. Бироқ юқори намликни мавжудлиги туфайли юқори ҳарорат таъсирида оқсил моддалар денатурацияга учрайди. Бу эса шротнинг озуқавийлик қийматини сезиларли даражада камайтиради, чунки унда ҳазм бўлувчи оқсиллар миқдори камайиб кетади. Баргсимон материални тўғридан-тўғри экстракциялаш йўли билан олинган шротнинг сифатига ушбу жараённинг таъсири жуда катта, чунки бошқа иссиқлик жараёнлари бу схемада мавжуд эмас. Шунинг учун шротнинг озуқавийлик қийматларини сақлаб қолиш учун ҳайдаш жараёнини тўғри ташкил қилиш ва оқсил моддаларнинг минимал даражада денатурацияланишини таъминловчи шароитни сақлаб қолиш лозим.
Эритувчини ҳайдаш вақтида бир қатор фойдали жараёнлар ҳам содир бўлади, жумладан заҳарли ва озиқа бўлмаган моддалар: пахта чигити шротидаги госсипол ва бошқалар инактивация қилинади. Бу моддаларнинг барчаси термолабил ҳисобланиб, уларнинг денатурацияланиши ва зарарсизланиши шротнинг қимматли оқсилларини чуқур ўзгаришига нисбатан аввалроқ содир бўлади.
Шунинг учун шротларга мўътадил иссиқлик-намлик ишлови бериш уларнинг озуқа қийматини ошишига олиб келиши мумкин.
Шротдаги эритувчини ҳайдаш жараёнини жадаллаштириш учун очиқ буғ, вакуум ва аралаштиришдан фойдаланилади. Очиқ буғ юқори фойдали иш коэффициенти (ФИК)га эга бўлган иссиқлик элтгич ҳисобланиб, у материални керакли ҳароратгача тез исишини таъминлайди. Бундан ташқари, буғнинг қўлланилиши материал юзаси устидаги эритувчи буғларининг концентрациясини камайтиради, бу эса ҳайдашни тезлаштиради. Жараённи жадаллаштириш учун ҳайдашнинг биринчи даврида, яъни шротдаги эритувчи концентрацияси юқори бўлганда, материалга буғнинг берилиши муҳим ҳисобланади. Охирги босқичларда (шнекли буғлаткичларнинг пастки секциясига ва тостернинг пастки қасқонларига буғ берилганда) унинг роли аппаратдаги эритувчи буғ оқимининг маълум бир йўналишини ҳосил қилишдан иборат бўлиб қолади. Худди очиқ буғ каби, ҳайдаш жараёнида аппарат ичида вакуумнинг бўлиши ҳам катта аҳамиятга эга. Вакуумнинг ҳосил бўлиши материал юзаси устидаги эритувчи буғларининг парциал босимини камайтиради. Бу ҳам ҳайдаш жараёнини жадаллашувига олиб келади. Шротни аралаштириш тезлигининг ошиши заррачаларнинг исишини тезлаштиради ва ундаги эритувчининг буғланиш тезлигини оширади. Бу нарса айниқса ҳайдашнинг бошланғич даврида, яъни шротдаги эритувчи миқдори кўп бўлганда яққол намоён бўлади.
Замонавий ҳайдаш усулларини қуйидагича синфлаш мумкин: аралашувчи қатламда ҳайдаш, аралашувчи материалдан қисман муаллақ ҳолатда ҳайдаш ва муаллақ ҳолатда ҳайдаш.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish