«Экстехник» экстракция линиясида мисцеллани дистилляциялаш схемаси (6.9-расм) Пахта чигити қайта ишланганда концентрацияси 35% бўлган мисцелла экстрактордан тиндиргич (1) ва тирқишли фильтр (2) орқали қабул қилувчи бак(3)га келиб тушади. Тиндиргич мисцеллани дағал заррачалардан тозалайди. Автоматик тозаловчи мослама чўккан қуйқани экстракторга қайтаришни таъминлайди. Тирқишли механик фильтрлар мисцеллани майда заррачалардан тозалаш учун хизмат қилади. Автоматик тозалаш мосламаси ёрдамида қуйқа йиғиб олинади ва экстракторга қайтарилади.
Қабул қилувчи бак(3)да мисцелла икки оқимга ажратилади. Биринчи оқим насос (4) орқали рафинацияга берилади. Рафинациялангандан кейин 550С ҳарорат билан тушувчи плёнкали буғлатгич(7)га келиб тушади. Буғлатгичнинг иситиш юзаси 400м2 бўлиб,0,05МПа вакуум остида ишлайди ва тостердан чиқаётган буғ билан иситилади. Шу сабабли мисцелла 65%гача концентрланади, кейин насос (8) орқали иситиш юзаси 500м2 бўлган, кўтарилувчи плёнкали буғлатгич(10)га берилади. Бу буғлатгич ҳам 0,05МПа вакуум остида ишлайди ва мисцелла 95%гача концентрланади.
6.9-расм. “Экстехник” экстракция линиясини дистилляциялаш қурилмасининг схемаси
Иситиш учун берилаётган буғ кўтарилувчи плёнкали буғлатгичдан чиқаётган мисцелла ҳарорати орқали бошқарилади ва у 900С ҳароратни таъминлаши керак. Ҳарорат 850Сдан пастга тушганда, мисцелла уч йўлли жўмракни беркитиш йўли билан тушувчи плёнкали буғлаткичга қайтади.
Буғлатгич(10)дан мисцелла насос (11) орқали вакуумли ректификацион колонна(13)га узатилади.
Ректификацион колонна икки қисмдан иборат бўлиб,биридан иккинчисига насос (12) орқали мисцелла узатилади. Юқори колоннада 0,5% эритувчи қолгунча вакуум остида ҳайдалади. Бу ерда ректификацион буғ сифатида буғ эжекторида ҳосил қилинган ишчи буғдан фойдаланилади. Қуйи колоннада вакуум 0,01МПа ни ташкил этади.
Қуйи колоннада қўшимча буғ берилиши натижасида мойдаги учувчан моддалар ҳайдалади. Чиқаётган мойдаги учувчан моддалар миқдори 0,2% дан ошмаслиги керак.
Мойдаги эритувчини вакуум остида буғлатилганлиги учун дистилляция схемасида иситиш 900Сдан ошмайди. Бу, мой сифатини сақлашнинг имконини беради. Зарур бўлганда мой колонналар орасига ўрнатилган пластинкали иссиқлик алмашгич(14)да 1050Сгача қиздирилиши мумкин. Пластинкали иссиқлик алмашгичга берилаётган буғ кираётган мой ҳарорати орқали ростланади.
Эритувчидан ҳоли этилган мой насос (15) орқали тайёр маҳсулот резервуарига ҳайдалади.
Иккинчи оқим мисцелла эса қабул қилувчи бак (3)дан насос (5) орқали кўтарилувчи плёнкали дистиллятор(6)га юборилади. Бу ерда мисцелла 35%дан 58% гача концентрланади ва насос (9) орқали экстракторга узатилади. Узатилаётган мисцелла миқдори мой экстракциясига боғлиқ. Концентрланган мисцелла госсиполни яхши эритиш учун керак бўлади.
Тостердан чиқаётган буғлар дистиллятор(7 ва 6)ларни иситиш натижасида ёрдамида конденсацияланади ва конденсат бензин ажратгичга юборилади. Конденсацияланмаган иккиламчи буғлар атмосфера босимида ишлайдиган ҳаво конденсатори(17)га келиб тушади ва бу ерда конденсацияланади.
Дистиллятор (7 ва 6) лардан чиқаётган эритувчи буғлари ҳаво конденсатори(18)га, буғлатгич (10) ва ректификацион колоннадан чиқаётган буғлар эса ҳаво конденсатори(16)га юборилади. Бу конденсаторлар 0,05МПа босим остида ишлайди. Конденсат сув ажратгичга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |