Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Модернизация қилинган НД-1250 экстракция линиясида мисцеллани дистиллциялашни технологик схемаси (6.5-расм)



Download 6,7 Mb.
bet95/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Модернизация қилинган НД-1250 экстракция линиясида мисцеллани дистиллциялашни технологик схемаси (6.5-расм). Дистилляция уч босқичли схема бўйича боради. Концентрацияси 12-20%, ҳарорати 40-60С бўлган мисцелла мисцелла йиғгичдан насос (1) ёрдамида трубкали иссиқлик алмашгич (2) (иситиш юзаси 20м2) орқали I босқич дистилляцияга берилади. Бунда мисцелла бирламчи дистиллятор(3)нинг корпусидаги патрубкага берилади. Патрубка кираётган мисцеллани айланма ҳаракатини таъминлаш мақсадида корпус айланмасига уринма ҳолатида жойлаштирилган.
Ҳарорати 60-85С бўлган, 55-60%гача буғлатилган мисцелла бирламчи дистиллятор сепараторини остки қисмига йиғилади ва насос (10) орқали тузилиши I босқич дистиллятори билан бир хил бўлган II босқич дистиллятори(4)га берилади. Ёпиқ буғ параметрлари иккала босқич дистилляторларида, ҳам ҳарорати 180-200С ва босими 0,3МПа гача бўлади.
I ва II босқич дистилляторлари атмосфера босимида ишлайди.
Юқори концентрацияли мисцелла (90-95%) II босқич дистиллятори(4)дан насос ёрдамида иситгич (9) орқали вакуум остида ишлайдиган III босқич дистилятори(5)нинг пуркагичларига берилади. Вакуум, конденсатор (8) орқали икки босқичли буғ эжектори ёки вакуум-насос ёрдамида ҳосил қилинади.

6.5-расм. НД-1250М экстракция линиясида мисцеллани уч босқичли дистилляциялашни технологик схемаси: 1´-мисцелла; 2´-бензин ва сув буғлари; 3´-мой;
4´-бензин ва сув; 5´-сув буғи; 6´-совитувчи сув; 7´-конденсат; 8´-қуйқа

Қайтарувчи труба орқали олинаётган экстракция мойи узлуксиз равишда оралиқ қабул қилгич(15)га тушиб туради. Оралиқ қабул қилгич(15)да сатҳ ростловчи пўкакли клапан мавжуд бўлиб, у мойни доимий сатҳда ушлаб туради. Пўкакли клапан мой насоси (12) билан автоматик боғланган бўлиб, бу насос тайёр мойни узлуксиз равишда совутгич(13)га узатиб туради. Совутилган мой, юқори қисми дистиллятор(5)нинг дезодорация камерасига боғланган сиғим(14)га келиб тушади.


Агар қабул қилгич(15)даги мой сатҳи пўкакли клапан юқориги нуқтасидан паст бўлса, мой сўрилиши тўхтатилади. Насос(12)ни ишлаши давом этади, мойни қабул қилгич(15)га қайтаради, шу сабабли узлуксиз ишлайди. Қабул қилгич(15)нинг мавжудлиги тайёр экстракция мойини дистиллятордан насос ёрдамида узлуксиз сўриб олинишига имкон яратади.
Дистиллятор(3)дан чиқаётган бензин буғлари мисцелла иситгичдан кейин конденсатор(6)га келади, дистиллятор(4)даги буғлар эса конденсатор(7)га боради.
Конденсацияланган бензин буғлари конденсаторлардан совуткич орқали сув ажратгичга юборилади. Дистиллятор(5)даги буғ-газ аралашмаси вакуум остида ишловчи конденсатор(8)га юборилади. Бу ерда конденсацияланган бензин буғлари U-симон барометрик труба орқали конденсат совутгичга ва ундан сув ажратгичга берилади.
Конденсатор (6) ва (7)даги ҳаво ва конденсацияланмаган бензин буғлари экстракция цехининг умумий ҳаво буғ аралашмалари линиясига юборилади.


Бирламчи дистиллятор (6.6-расм) трубали (1) ва ажратувчи (2) қисмлардан иборат. Мисцелла трубаларни ичида юпқа қатлам ҳолда пастдан юқорига кўтарилаётганда, босими 0,3 МПа, ҳароратини 180-200 ºС бўлган ёпиқ сув буғи таъсирида қизийди. Қайнаш натижасида катта миқдорда эритувчини пуфакчалари ҳосил бўлиб, улар труба бўйлаб кўтарилаётганда ўзлари билан мисцеллани ҳам олиб кетади. Эритувчи буғи ва мисцеллани аралашмаси дистилляторни ажратувчи қисмига келиб тушади. Бу ерда марказдан қочма куч таъсирида мисцелла эритувчи буғларидан холи бўлиб ажратгични пастки қисмига йиғилади ва дистилляцияни кейинги босқичига узатилади.
Тугал дистиллятор (6.7-расм) 4 қисмдан иборат: томчи тутгич (1) ва учта пурковчи (2), плёнкали (3) ва дезодорацион (4) камерадан иборат. Бу ерда дистилляциянинг учта усули содир бўлади, яъни пуркаш, плёнкада ва қатламда дистилляциялаш. Мисцелланинг буғланиш юзаси кўп бўлганлиги учун пурковчи камерада эритувчи зудлик билан буғланади. Юқори концентрацияли мисцелла желобларга тушиб, юпқа плёнка бўлиб, пастга оқиб тушади.
Очиқ буғ мойдан эритувчини тезроқ буғлатади. Мой дезодорация камерасида 180-2000Сли ўткир буғ ёрдамида 400-450 мм қатламда қайта ишланади. Бу ерда босими 0,3 МПа бўлган тўйинган буғ билан қўшимча 100-1100Сгача қиздирилади.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish