4.4-жадвал
Пресс тузилишининг пресслаш вақтига таъсири
Пресслаш
|
Пресс
русуми
|
Шнекли вални айланиш частотаси
айл / мин
|
Кунжара қалинлиги,
мм
|
Пресс орқали материални ўртача ўтиш вақти, с
|
Бир мартали
|
МП-21
|
35,6//23
|
3,2-5,6
|
124-182
|
Дастлабки
|
ФП
|
20
|
9-12
|
50-54
|
|
ФП
|
24
|
9-12
|
45
|
Тугал
|
ЕП
|
5,5
|
7-10
|
200-273
|
Дастлабки пресслаш учун МП-68 русумли форпресс қўлланилади.
11-§. Ўсимлик мойларини пресслаш усули билан олиш
технологияси ва техникаси
Прессланадиган материалга ҳосил қилинадиган босим ва чиқадиган кунжара ёғлилигига қараб шнекли пресслар ёғни тўлиқ ажратиб олмайдиган (форпресслар) ва ёғни тўлиқ ажратиб оладиган (экспеллер) прессларга бўлинади.
Ёғни тўлиқ ажратиб олмайдиган пресслар форпресслаш – экстракциялаш технологик схемасида ва икки марта пресслаш схемаларида эса ёғни бирламчи ажратиб олиш учун қўлланилади.
Ёғни тўлиқ ажратиб оладиган пресслар икки марта пресслаш схемасида ёғни тугал ажратиб олишда ва бир марта пресслаш схемаларида ишлатилади. Охирги ҳолатда ёғ қўшимча вертикал прессловчи шнекли валга эга бўлган, яъни қўш шнекли прессларда сиқиб олинади. Қўш шнекли пресслар ёғни тўлиқ ажратиб олишни таъминлайди ва улар экспеллер деб аталади.
Прессларни асосий турларини баён этувчи умумий схемалар 4.13-расмда тасвирланган.
4.13-расм. Ёғни дастлабки, тугал ва бир марта пресслаб ажратиб олувчи шнекли прессларнинг асосий турларини схемалари: а – МП-21; б-МП ва ФП; в-ЕП; г-чиқиш тешиги кенглигини ростловчи мосламалар
Форпрессларни ўзига хос белгиси уларни зеер цилиндри ва шнекли валларининг диаметрини катта бўлишидир ва қабул қилувчи қисмида 220-250 мм га етади. Шнекли валларнинг айланиш частотаси 18-26 айл/мин ни ташкил этади, айрим янги конструкцияларида эса 32-100 айл/мин гача етади. Прессдан чиқаётган кунжаранинг қалинлиги 6-7 мм дан кам эмас, бироқ кўп ҳолларда 8-12 мм бўлади. Форпрессларда ажратиб олинган ёғ қовурмадаги мавжуд ёғнинг 60-85%ни ташкил этади.
Экспеллерлар зеер цилиндри ва шнек валининг диаметрини кичиклиги билан ҳарактерланади ва 130-155 мм бўлади. Чиқадиган кунжаранинг қалинлиги 5-7 мм ва шнек валининг айланиш частотаси 4,5 дан 35,6 айл/мин гача бўлади. Айланиш частотасининг юқори чегараси экспеллернинг қўшимча вертикал пресслаш валига тегишли бўлиб, қуйи чегараси – горизонтал валига тааллуқлидир.
Икки марта пресслаш схемасида қовурмадан ёғни бирламчи сиқиб олиш ва форпресслаш – экстракциялаш схемасида форпресс ФП қўлланилади (4.14-расм). Пресс таъминлагичи куракчали зичлагич ва вертикал вал(1)нинг пастки қисмига маҳкамланган.
Шнекли вал (3) саккизта шнек ўрамлари, оралиқ ҳалқалар ва конусли механизм билан бутланган.
Зеер (4) узунлиги бўйича тўртта секция (босқич) ва горизонтал бўлинмага эга. Зеер пластиналари орасидаги оралиқ технологик талаблардан келиб чиқиб ўрнатилади. (4.3-жадвалга қаранг)
Конусли механизм (5) пресс валига ўтқазилган ва ташқи лентали резбага эга втулка, тўғри ўрнатиш гайкаси, товон ва конусдан ташкил топган. Конусни штурвал ёрдамида кўчириш натижасида конус ва ҳалқа (6) орасидаги оралиқ кенглиги ўзгариши мумкин, бинобарин, прессдан чиқаётган кунжара қалинлигини ҳам ўзгартириш мумкин.
Ёғ йиғадиган мослама (7) қия пўлат лист ва тўрли, қабул қилувчи коробкадан иборат. Қабул қилувчи коробка ёғни йиғиш ва зеер қуйқасини ажратиш учун хизмат қилади. Йиғилган қуйқа куракча билан олиб ташланади.
Коробка конус шаклига ўтади ва ёғ чиқадиган патрубок (8) билан тугалланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |