Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Шнекли прессларнинг тузилиши ва ишлаши



Download 6,7 Mb.
bet62/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

9-§. Шнекли прессларнинг тузилиши ва ишлаши

Ҳамма шнекли пресслар бир хил турдаги ишчи органларга, умумий тузилиши схемасига ва ишлаш принципига эгадирлар. Шнекли пресснинг асосий ишчи органлари, шнекли вал ва зеерли цилиндрдир. Пресслаш жараёнининг маҳсулотлари бўлиб, прессланган мой ва кунжара ҳисобланади.


Ёрдамчи органларга пресснинг таъминловчи қурилмаси, босимни ва кунжара қалинлигини ростлагичи, редуктор билан ҳаракатлантирувчи механизм киради. Пресснинг ҳамма кўрсатилган асосий ва ёрдамчи органлари чўянли станинада йиғилади.
Зеерли цилиндрнинг (2) (4.8-расм) юзаси билан шнекли валнинг (1) оралиғи винтли канал кўринишида эркин бўшлиқни ҳосил қилади, унинг геометрик хусусияти материални қайта ишлаш жараёнига, босимга, сиқишга таъсир қилади. Винтли канал: диаметр Д, ўрам қадами t, канал чуқурлиги h, ўрам қиррасини кенглиги е, ўрам зеҳи билан цилиндр юзаси орасидаги масофа δ, ўрам профили, винтли линиянинг кўтарилиш бурчаги φ, шнекли вал узунлиги L1, цилиндрнинг ички юзаси, оралиқ ҳалқадан иборат.
Пресслаш трактининг конструктив тузилишига кўра шнекли пресслар тўртта турга бўлинади (4.9-расм).

  1. цилиндрик зеер ва поғонасиз валли (4.9, а-расм)

  2. цилиндрик зеер ва поғонали валли (4.9, б-расм)

  3. поғонали зеерли ва поғонасиз валли (4.9, в-расм)

  4. поғонали зеерли ва поғонали валли (4.9, г-расм)




4.9-расм. Пресслаш трактининг конструктив жиҳатларига қараб
шнекли прессларнинг турлари

Пресслаш трактининг асосий геометрик ҳарактеристикаси бўлиб, канал чуқурлиги h ва ўрам қадами t ҳисобланади.


Биринчи турдаги шнекли прессларда винтли каналнинг чуқурлиги доимий бўлиб, ўрамлар қадамини ўзгарувчан ва доимий қилиб тайёрланади.
Қадами ўзгарувчан прессларда эркин ҳажм қадамларнинг қисқариши ҳисобига ўзгаради ва қўшни ўрамлар орасидаги ҳажм камаяди. Қовурма берк жойда ҳаракатланади ва куч билан кейинги ўрамнинг янада кичикроқ жойига итарилади.
Бу турдаги қадами доимий бўлган прессларда эркин ҳажм пресс узунлиги бўйича ўзгармайди, материалнинг сиқилиши унинг прессдан чиқаётганда қаршиликка учраши ҳисобига амалга ошади.
Бундай пресслар кучли босим бера олмайди ва мой олиш учун кенг тарқалган эмас.
Узлукли ва камаювчи чуқурликли пресслар истиқболли ҳисобланади уларга 2, 3, 4 турдаги пресслар киради. Қабул қилиш зонасида каналнинг чуқурлигини катта бўлиши кўп миқдордаги материални қамраб олишга имкон беради. Сиқилаётган мойнинг дренаж йўлини қисқартириш мақсадида кейинчалик чуқурликни кичрайтириш керак.

Ёғ-мой саноатида поғонали вали, чуқурлиги ва қадами камаювчи пресслар кенг тарқалган (2, 3, 4-турлар). Бундай ҳолларда эркин ҳажмнинг камайиши поғонали вал чуқурлигини ва қадамининг камайиши ҳисобига боради.


Учинчи ва тўртинчи турдаги прессларда поғонали зеернинг диаметри ҳаракат йўналишига қараб бироз кўпайиши ва камайиши мумкин.
Зеерли цилиндрнинг биринчи поғонасининг диаметрини катта бўлиши унумдорликни оширади, конусдан олдинги поғонанинг диаметрини катталашиши эса мой оқими учун дренаж юзани ошишига олиб келади.
Шнек ўрамининг оптимал баландлиги, яъни оралиқ масофани катталиги δ машинанинг нормал ишлашини таъминлайди. Оралиқ масофа катта бўлганда материалнинг орқага оқими ошади, жуда кичкина бўлса бу материалнинг маълум қисмини қизиб кетишига олиб келади. Шнек прессларда оптимал оралиқ масофа 1,251,5 мм ҳисобланади.
Ўрамлар ўзларининг орқа қирралари билан прессланаётган материални олдинга итариб пресслашнинг асосий ишини бажаради.
Бунда ўрам катта ишқаланиш кучидан устун келиши керак. Прессланаётган материал берк жойда ҳаракатланаётганда босим таъсирида зеерли цилиндрга, ўрамларга ва шнекли валнинг юзасига нисбатан сиқилади.
Валнинг поғоналилиги шнекли вал ўзагининг диаметрини, ҳамда ўтиш халқаларнинг ўлчамини ўзгартириш билан ҳосил қилинади.
4.10-расмда шнек (1) вал йиғилганда ўрамлар орасида узилишлар ҳосил қилувчи оралиқ ҳалқа (2) кўрсатилган.



4.10-расм. ФП прессининг вали

Алоҳида пластинкалардан йиғилган зеерли цилиндр, шнекли вал жойлашадиган ва мой сиқиб олинадиган жой ҳисобланади. Зеерли цилиндрнинг ички юзасида мой оқиши учун оралиқлар бор. Зеерли пластинкалар орасига калибрли пластинкалар қўйилиб, оралиқлар ҳосил қилинади. Зеерли пластинкалар орасидаги оралиқни ўлчами шундай бўлиши керакки, у мойни ўтказиб, қовурма заррачаларини ўтказмаслиги керак.


Оралиқнинг ўлчами цилиндрик ва поғонали зеерларда, материал йўналиши бўйича, секциядан секцияга ўтганда қисқариб боради. Бу материалнинг табиатига ва пресснинг турига боғлиқ.
Зеерли цилиндр вертикал ёки горизонтал ҳолда бўлакларга ажраладиган бўлиши мумкин. Зеерли пластинкалар (4) зеерли цилиндр каркаси(5)га пона –тиргак (1) ва тортиб турувчи (3) поналар орасига жойлаштирилади (4.11-расм).
Пластинкалар шундай йиғиладики зеерли цилиндрнинг ички юзаси ғадир-будир бўлади. (4.11, д - расм). Юзанинг ғадир-будир бўлиши прессланаётган материалнинг ишқаланишини оширади, бу ўз навбатида материални айланиб кетишига тўсқинлик қилади.



4.11-расм. ФП прессини шнекли вали: а-йиғилган зеерни кесими; б-умумий кўриниши; в-зеерни узунасига кесими; г-зеерни биринчи босқичини кўндаланг кесими; д-зеерли цилиндрнинг ғадир-будирлиги; в-фигурали пичоқлар.

Зеерда жойлашган материал айланмаслиги керак, акс ҳолда материални вал ўқи бўйлаб силжиши содир бўлмайди ва мой сиқиб олиш амалга ошмайди. Зеерли цилиндрнинг ичига горизонтал пластинка-пичоқлар ўрнатилган (4.11, г ва е расм). Пичоқларни бўртиб чиққан жойлари цилиндр ичига йўналган бўлиб материални ичига чуқур ботиб туради ва материални шнекли вал билан бирга айланишига йўл қўймайди.





Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish