Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Етти қасқонли қовуриш қозони W-255/7



Download 6,7 Mb.
bet60/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Етти қасқонли қовуриш қозони W-255/7 (4.5-расм) Германияда чиқариладиган ХСП-18 прессли агрегати комплектига киради. У шнек-дозатор, ички диаметри 2340 мм ва баландлиги 630 мм, таг қисми ҳамда ён деворни қиздирувчи буғ кўйлакли, қиздириш юзасининг умумий майдони 60,9 м2 га тенг бўлган еттита қасқондан ташкил топган. Минутига 23 марта айланувчи тик вал(2)га, ҳар бир қасқон учун кураксимон аралаштиргичлар (3) маҳкамланган.


Тайёр қовурмани пресслашга бериш, пастки қасқоннинг ён томонидаги тирқичдан, шибер (4) орқали амалга оширилади. Қасқонлар тагидаги қовурма ўтиш тешиклари сектор туридаги клапанлар билан беркитилади. Қовуриш қозони қасқонларидаги аспирацион система орқали буғнинг чиқиши таъминланган. Қовуриш қозонининг унумдорлиги кунгабоқар уруғи ёки пахта чигитига ҳисоблаганда кунига 190 тоннани ташкил қилади.




РЗ-МОА қовуриш қозони етти қасқонли бўлиб, қовурмани қиздириш қасқон остидаги ва ён девордаги буғ кўйлаклари орқали амалга оширилади. У битта шнекли пресс билан РЗ-МОА мой сиқиб олувчи агрегатни ташкил қилади. Қасқонлар диаметри 3000 мм га тенг. Унумдорлиги кунига 250 тонна.
Уч қасқонли, ЕП экспеллер агрегатини қовуриш қозони, форпрессларда бирламчи мойи олинган кунжарадан тугал мой олувчи ЕП шнекли пресслар билан комплектда ишлаб чиқарилади (4.6-расм). Қовуриш қозони ички диаметри 1200 ва баландлиги 550 мм бўлган учта қасқондан (4) иборат бўлиб, ЕП прессининг станинасига тўғридан тўғри ўрнатилган. Қасқонлардаги материал улар тагидаги буғ кўйлаклари (1) орқали қиздирилади. Юқоридаги қасқонда ичи бўш пўлат халқали буғ кўйлаги (2) мавжуд, у қўшимча қиздириш юзаси вазифасини бажаради. Қиздириш юзасининг умумий майдони 4,4 м2 . Қасқонлар орқали минутига 26 марта айланувчи тик вал (7) ўтган. Унга ҳар бир қасқонларда пичоқ-қирғичлар маҳкамланган. Қасқонлардаги материал сатҳи қалқовичли (6) клапанлар билан созланади. Материал қовуриш қозонига тешик (3) орқали тушади ва прессга таъминлагич (5) ёрдамида узатилади.
ЕП агрегатининг уч қасқонли қовуриш қозонидан, майдаланган форпресс кунжарасига нам-иссиқлик билан ишлов бериш учун фойдаланилгани учун унинг вазифаси материални паст унумдорликка эга бўлган прессга беришдан аввал қиздиришдан иборат. Шунинг учун чанларни ўлчамлари ва уларни қиздириш юзаси катта эмас.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish