Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Пресс унумдорлиги ва мойнинг чиқишига



Download 6,7 Mb.
bet63/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

10-§. Пресс унумдорлиги ва мойнинг чиқишига
таъсир этувчи омиллар


Пресслаш ҳақида умумий тушунчалар. Пресслашга тайёрланган қовурма таъминловчи қурилма орқали валнинг биринчи-қабул қилувчи вал зонасининг бўш ҳажмини тўлдиради.
Зеерли цилиндр билан унинг орасида айланувчи шнекли вал орасида бўш жой-винтовой канал қолади, у орқали шнекли валнинг қабул қилувчи ўрами ёрдамида қамраб олинган прессланаётган материал ҳаракатланади. Шнекли пресснинг асосий ишлаш принципи – қовурмани зеерда ҳаракатланаётганда сиқишдир. Бу эса шнек ўрамлари ва прессловчи трактнинг бўш ҳажмини аста-секин қисқариб бориши ҳисобига амалга ошади. Прессга тушаётган қовурма заррачалари орасида бўш жой кўп бўлади. Заррачаларнинг юза қисмида ва уларнинг ичида 2060%гача мой бўлади. Шунинг учун, қовурманинг ташқи юзасини камайтириш ва босим ҳосил қилиш учун шнекли валнинг бутун узунлиги бўйича винтли каналнинг бўш ҳажми камайиб боради.
Шнекли вал узунаси бўйича канал ҳажмининг камайиши натижасида босим ҳосил бўлади, яъни прессланаётган материал шнек ўрами ёрдамида катта бўш ҳажмдан кичик бўш ҳажмга ўтади. Босимни ошириш учун материалнинг прессдан чиқаётгаи жойига созловчи қурилма ўрнатилади. Биринчи ўрамда материал ичида кўп ғовак жойлар бўлади ва оқсил моддаларининг жипслашиши юз бермайди. Биринчи ўрамнинг охирида заррачалар юзасининг яқинлашиши, иккинчи ва кейинги ўрамларда ҳам эркин ҳажмнинг камайиши натижасида материалнинг жипслашиши содир бўлиб, фақат мой билан тўла бўлган ғоваклар қолади.
Иккинчи ва кейинги ўрамларда ошиб бораётган босимнинг таъсирида мой жадал сиқиб олиниши содир бўлади. Масалан: ФП форпрессида эркин ҳажмнинг камайиши, сиқилиш ва мойнинг чиқиши бешинчи ўрамгача давом этади. Материалнинг заррачалари зичлашади, уларнинг деформацияси ортади, бу мой ва гель заррачаларининг контакт юзаси ортиши ва бузилиши билан кузатилади.
Бу ҳoлатлаp бир вақтни ичида заррачаларнинг майдаланиши мой ва гель қисм орасида янги контакт ҳосил бўлиши, заррачаларнинг бир-бирига бирикиши билан кузатилади.
Лекин ФП прессининг бешинчи ўрамигача прессланаётган материал сочилувчан структурада бўлади. Бунга сабаб, материалнинг ички ишқаланиши ташқи ишқаланишдан, яъни материалнинг пресслаётган тракт юзаси билан ишқаланишидан кичиклигидир.
Тадқиқотлар (Г.В. Зарембо, 1962) шуни кўрсатадики (4.12-расм) мойнинг асосий кисми (98%гача) пресснинг биринчи ярмида сиқиб олинади, буни вал узунлиги бўйича кунжаранинг мойлилигини ўзгариши тасдиқлайди. Энг кўп мой микдори биринчи ва иккинчи поғоналар зонасида сиқиб олинади.
Прессланаётган материал қатламларининг мойлилиги канал чуқурлиги бўйича бир хил бўлмайди. Масалан: ФП прессининг ички қатламидаги валга яқин жойдан олинган пахта кунжарасининг мойлилиги, ташқи қатламдаги зеерли цилиндрга яқин жойлашган кунжаранинг мойлилигидан 1,83-4,1% кўп бўлади.
Прессланаётган материал қатламлари орасидаги мойлиликнинг фарқи прессдан чиқишга томон камайиб боради. Амалиётда аксинча боғланиш ҳaм кузатилади, яъни ташқи қатламнинг мойлилиги ички қатламникига нисбатан кўпроқ бўлади. Бу ҳолатни тушунтирадиган қатор гепотезалар мавжуд. Пресслаш давомида вал юзасидаги кунжарадаги намлик зеер цилиндр яқинидаги кунжарадаги намликка нисбатан тезроқ буғланади ва заррачалар орасидан мойни сиқиб чиқаради, бу факторнинг катталиги прессдан чиқишга қараб ўсиб боради, натижада мойнинг тақсимланиш ҳарактери қарама-қарши томонга ўзгаради.

Бу ҳолатни яна материалнинг турли қатламларидаги кучланишнинг турлича бўлиши билан ёки прессланаётган материалнинг қалинлиги, яьни фильтрлаш йўлининг узунлигига ҳам боғлаш мумкин.
Материалнинг прессдаги ҳаракати мураккаб ҳолатда бўлади. Назарий томондан материал ҳаракатининг иккита варианти бўлиши мумкин: айланма ва айланма-илгариланма (айланаётган шпиндель бўйлаб чайканинг ҳаракатига ўхшаш). Материални зеерли цилиндр юзасига ишқаланишига нисбатан, материал билан ўрамлар ва заррачалар орасидаги ишқаланиш кўп бўлса айланма ҳаракат содир бўлади.
Шунинг учун материал заррачалари орасидаги, материал билан вал ўрамлари орасидаги ишқаланишни камайтириб, материални зеерли цилиндрга ишқаланишини кўпайтириш зарур. Зеер юзасини ғадир-будир қилиш, пичоқлар ўрнатиш материални айланишини камайтиради.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish