4.3 – жадвал.
Кўрсаткич
|
Кунгабоқар уруғи
|
Пахта чигити
|
|
Форпресслаш
|
Тугал
пресслаш
|
Форпресслаш
|
Тугал
пресслаш
|
ФП
Пресс-
лари
|
МП-68 Пресс- лари
|
ЕП
Пресс- лари
|
ФП
Пресс-
лари
|
МП-68 Пресс- лари
|
ЕП
Пресс- лари
|
Пресс унумдорлиги,
т/кун
|
45
|
60
|
18
|
35-45
|
62-70
|
15
|
Секциялар бўйича зеер пластиналари орасидааги тирқишлар кенглиги, мм
|
|
|
|
|
|
|
I
|
1,2
|
1,5
|
0,8 - 1,0
|
1,0
|
1,0
|
0,75
|
II
|
0,75
|
1,0
|
0,5 – 0,7
|
0,75
|
0,75
|
0,35
|
III
|
0,50
|
0,75
|
0,25
|
0,45
|
0,45
|
0,25
|
IV
|
0,50
|
0,45
|
0,15
|
0,45
|
0,45
|
0,15
|
Шнекли валнинг айланиш частотаси, айл/мин
|
25
|
24
|
5,0 - 5,5
|
25
|
24
|
5,0 – 5,5
|
Кунжара қалинлиги, мм
|
8 - 9
|
8 - 9
|
5 - 7
|
10 - 12
|
9 - 12
|
5 - 7
|
Ҳақиқий намликда кунжара ёғлилиги, ортиқ эмас, %
|
18
|
18
|
6,0
|
13-16
|
12-14
|
6,0
|
Зеер цилиндри (10) горизонтал текислик бўйича бўлинадиган қисмли иккита бир хил яримталикдан ташкил топган. Зеерни узунлиги бўйича тўртта босқичи бор. Ярим цилиндрларни бўлиниш текислиги бўйлаб фигурали пичоқлар (11) ўрнатилган. Ёғ йиғувчи мослама (12) қия лист ва тўрли йиғувчи коробкадан иборат. Йиғувчи коробка ёғ чиқадиган патрубкага эга.
Кунгабоқар уруғи ва пахта чигитини қайта ишлаш учун ЕП прессининг асосий технологик таснифи ва техник маълумотлари 4.3-жадвалда келтирилган.
Форпресс цехининг технологик схемаси (4.18-расм). Янчиш учун келаётган мағиз шнек (1) нория (2) орқали ва магнитли тозалагич(3)дан ўтиб тақсимловчи шнек(4)га берилади. Сўнгра мағиз ВС-5 янчиш ускунаси(5)га берилади ва янчилади. Ҳосил бўлган янчилма шнек (6) орқали, нория (7) ёрдамида тақсимловчи шнек(8)га келиб тушади. У ердан янчилма намлик билан ишлов бериш учун намловчи-буғловчи шнек(9)га берилади. Намланган маҳсулот қовуриш қозони(10)га берилади ва қовурилади. Ҳосил бўлган қовурма мойни сиқиб олиш учун форпресс(11)га тушади ва мойи сиқиб олинади. Кунжара шнек (12) орқали экстракция цехига узатилади. Форпрессда сиқиб олинган мой эса йиғувчи шнек (13) ва нория (14) ёрдамида чўкма туткич(15)га берилади. Чўкма туткичда ажратилган қуйқа шнек (16) орқали қовуриш қозонига қайтарилади. Қуйқадан тозаланган мой совитгич(17)да совитилиб идиш(18)га тушади. У ердан насос (21) билан фильтр пресс(19)га узатилади. Фильтрлаш натижасида ҳосил бўлган чўкма шнек (20) ёрдамида чиқариб юборилади. Фильтрланган мой эса идиш(22)га берилади ва насос (29) ёрдамида кейинги босқич-рафинацияга узатилади.
Ёғли уруғларни икки марта пресслаб қайта ишлашнинг типик технологик схемаси. Икки марта пресслаш схемаси бўйича кашнич чиқиндисидан ташқари ҳар қандай мойли хомашёни қайта ишлаш мумкин.
Тебранма элакли (1) электромагнит сепаратордан ўтиб келаётган янчилма (4.19-расм) инактиватор(2)га келиб тушади, бу ерда тўйинган буғ, конденсат, сув ёки сув-буғ аралашмаси билан қиздирилади ва намланади. Янчилмага бериладиган кейинги иссиқлик ишлови қасқонли қозон(3)ларда амалга оширилади.
Тайёр қовурма форпресслар(4)га тушади. Форпрессларда сиқиб олинган ёғ йиғувчи шнек (6) ёрдамида механик қуйқа тутгич(8)га юборилади, кейин эса бирламчи тозалашга берилади. Зеер қуйқалари ва фильтрпресс шлами шнек (15) ва нория(7)лар ёрдамида иккинчи марта қайта ишлаш учун қозон(3)нинг биринчи чанига берилади. Форпресс кунжараси шнек пресс валига ўрнатилган пичоқлар ёрдамида ва синдирувчи шнек(5)да дағал майдаланади, кейин нория (9) орқали электромагнит сепаратор(10)га берилади. Кейинги майдалаш болғали ёки дискли дробилка(11)лар ва беш валли станок(12)ларда олиб борилади.
Янчилган форпресс кунжараси (кунжара янчилмаси) шнек (14), нория (13) ва тақсимловчи шнек(16)лар ёрдамида тугал пресслаш қозонлари(17)га берилади. Схемада ФП форпресслари ва ЕП экспеллерлари тасвирланган. Экспеллер ёғи йиғувчи шнек (19) ёрдамида механик қўйқа тутгич(20)га юборилади ва форпресс ёғи билан биргаликда бирламчи тозалашга берилади.
Экспеллер кунжараси шнек (18) ёрдамида майдалаш, намлаш, совутиш ва тортишга юборилади, ундан кейин уни кунжара омборига жўнатилади.
4.3 – жадвалда кунгабоқар уруғи ва пахта чигитини, ФП, МП-68 ва ЕП прессларини қўллаган ҳолда, икки марта пресслашнинг технологик режимлари кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |