Назорат саволлари
Янчилмани қовуришдан мақсад нима?
Янчилмага намлик-иссиқлик ишлови бериш жараёнининг аҳамияти.
Қовурма тайёрлаш жараёнида сувнинг таъсирини тушунтириб беринг.
Қовурма тайёрлаш жараёнида иссиқликнинг таъсири.
Қовурма тайёрлаш жараёнида буғнинг таъсири.
Намлик-иссиқлик ишлови берилганда янчилмада қандай биокимёвий ўзгаришлар содир бўлади?
Намлик-иссиқлик ишлови берилганда пахта чигити янчилмаси таркибидаги госсипол қандай ўзгаради?
Янчилмага қўйиладиган асосий талаблар.
Қовурма хоссаларига қўйиладиган асосий талабларни айтиб беринг.
Инактиваторнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаши.
Қовуриш қозонлари, уларнинг тузилиши, ишлаши ва бир- биридан
фарқли жиҳатлари.
12. Пресслаб мой олиш, унинг афзаллик ва камчиликлари.
13. Пресслаш усулларини тушунтириб беринг.
14. Шнекли прессларнинг тузилиши ва ишлаши.
15. Зеерли цилиндрнинг тузилиши.
16. Пресс унумдорлиги ва мойнинг чиқишига таъсир этувчи омиллар.
17. Форпресс МП-68 нинг тузилиши ва ишлаши.
18. Г-24 пресс грануляторнинг тузилиши ва ишлаши.
19. Икки марта пресслаш билан мой ишлаб чиқариш схемасини тушунтириб
беринг.
5-БОБ. ЭКСТРАКЦИЯ УСУЛИ БИЛАН
ЎСИМЛИК МОЙЛАРИ ОЛИШ
1-§. Ўсимлик мойлари эритувчиларига қўйиладиган талаблар
Ўсимлик мойларини экстракция усули билан олишда ишлатиладиган эритувчилар экстракция жараёнининг техника ва технологияси талабларига жавоб бериши керак. Булар, экстракция билан тўлиқ миқдорда ёғ олиш, сифатли ёғ ва шрот олиш, эритувчини одам организмига зарарли таъсир қилмаслигини таъминлаш ва ишлаганда хавфсизликни камайтириш мақсадида қўйилган талаблардир.
Маълумки, ўсимлик мойлари органик моддалардан ташкил топган бўлиб, кўпчилик органик эритувчиларда яхши эрийди. Саноатда ишлатиладиган эритувчилар қуйидаги сифатларга эга бўлиши:
фақат мойни эритибгина қолиб, у билан аралашиб юрадиган моддаларни эритмаслиги ;
кимёвий жиҳатдан соф бўлиб, юқори бўлмаган қайнаш ҳароратига паст иссиқлик сиғимига ва катта бўлмаган буғга айланиш иссиқлигига эга бўлиши ;
сақланаётган пайтда кимёвий жиҳатдан барқарор бўлиб, экстракция жараёнида ўзининг хусусиятлари ва таркибини ўзгартирмаслиги ;
эритувчи сув билан аралашмаслиги ва у билан азеотроп бирикма ҳосил қилмаслиги ;
мисцелла ва шротдан имкон борича паст ҳароратда тўлиқ хайдалиши ва олинган маҳсулотга ўзининг таъми ва ҳидини бермаслиги ;
экстракция жараёнида ишлатилаётган ускунага, ҳамда олинаётган маҳсулотга акс таъсир қилмаслиги, яъни металл юзларини коррозияга учратмаслиги ва маҳсулотни парчаламаслиги учун нейтралл хоссага эга бўлиши;
киши организмига суюқ , буғ ва сув буғи билан аралашма ҳолатда заҳарли модда сифатида таъсир этмаслиги;
ёнғин ва портлашга хавфсиз бўлиши;
табиатда кўп тарқалган ва арзон бўлмоғи керак.
Ҳозирги даврда ушбу талабларга жавоб берувчи биронта ҳам эритувчи топилмайди. Шу сабабли саноат миқёсида нефтнинг енгил фракцияларидан бўлган осон учувчи бензин экстракция саноатида кенг ишлатилади. Экстракцион бензинлар асосан иккита талабга тўлиқ жавоб бермайдилар. 1) ёнғин ва портлаш нуқтаи назаридан ўта хавфли. 2) оз бўлсада экстракцион бензиннинг буғлари нерв системаси учун паралитик заҳар ҳисобланади. Агарда қўйилаётган талабларнинг барчасига жавоб берувчи эритувчи топилганда, у идеал эритувчи ҳисобланарди.
Шунинг учун саноат эритувчиларини танлашда уларни хоссаларини идеал эритувчи хоссалари билан таққослаб, фарқи энг кам бўлган эритувчи олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |