Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet72/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Алифатик углеводородлардан экстракцион бензинлар кенг қўлланилиб, нисбатан арзон, аппарат материалларига нисбатан нейтрал ва мойни эритиш қобилияти яхши ҳисобланади.
Ёғ экстракциялаш саноатида ишлатиладиган бензин нефтни крекинглаш маҳсулоти ҳисобланади. Охирги вақтда экстракцион бензинни ТШ 101303-72 бўйича А ва Б маркалари ишлатилмоқда. Улар бир биридан тубдан фарқ қилади.
Ҳозирги вақтда МДҲда ишлатиладиган экстракцион бензинларнинг барча турлари углеводородларнинг мураккаб аралашмалари бўлиб, асосан СnН2n+2 қаторининг нормал парафин ва изопарафинлари, умумий формуласи СnН2n бўлган циклик углеводородлар (циклопарафинлар), бироз миқдорда ароматик углеводородлар СnН2n-6 (бензол ва унинг гомологик қатори)дан ташкил топган (5.1-жадвал).


Саноатда қўлланиладиган бензинлар тавсифи

Кўрсаткичлар

ТУ 38.101303-91

ТУ 38101303-72

А маркали

Б маркали

200С даги зичлиги кг/м3, ортиқ эмас

715

685

715

Буғланиш, бошланиши, 0С

68

63

70

Ҳайдаш ҳарорати, 98 %, кам эмас

85

75

85

Ароматик углеводородлар миқдори, %, ортиқ эмас

2,0

0,5

3,0

Олтингугурт миқдори, %, ортиқ эмас

0,001

0,001

0,01

Портлаш чегараси (хона ҳарорати ва 0,1 МПа босимда)
пастки: % ҳажмга нисбатан
мг/л
юқориги: % ҳажмга нисбатан
мг/л




1,33
47,0
8,5
300,6

1,1
40,7
6,3
233,1

Шунингдек бензин таркибида жуда кам миқдорда (0,007-0,15%) тўйинмаган углеводородлар ҳам учрайди. “А” маркали экстракцион бензин 63-750С атрофида қайнайди. У қуйидаги углеводородли таркибга эга: (%да):


н – гексан 64,39; н – пентан 0,23; бутан – 0,13; изопентан – 0,19; 3-метилпентан 20,02; 2,3-метилбутан ва 2-метилпентан 11,59; метилциклопентан 9,0 ва бензол 0,50.
Бу бензиннинг афзаллиги шундаки, унинг таркибида паст ҳароратда қайновчи углеводородлар мавжуд ва ароматик углеводородлар (0,5%дан кўп эмас) бошқа экстракцион бензинларга қараганда кам миқдорда бўлади. Эритувчи таркибида ароматик углеводородлар бўлса, эритувчида мумсимон ва ранг берувчи моддаларнинг эриши кўпаяди, бу эса ёғнинг сифатини бузилишига ва рафинация вақтида йўқотишлар миқдорини ошишига олиб келади.
Бензин таркибида тўйинмаган ва ароматик углеводородлар бўлса, уларнинг диэлектрик ўтказувчанлиги тўйинган углеводородларникига нисбатан бир мунча юқорироқ бўлади ва иккига тенг деб олинади. Шундай қилиб бензинлар соф қутбсиз эритувчилар бўлиб, мойларни яхши эритади (E = 3,0÷3,2), бошқа томондан сувда кам эрийди. Маълумотларга қараганда, турли экстракцион бензинларнинг сувда эрувчанлиги 20-250С ҳароратда 0,00007дан 0,0015гача мас.% бўлади.
Аввал ишлатилган бензинларнинг шунингдек Б маркали бензиннинг ҳам камчилиги уларнинг кимёвий таркиби бир хил эмас ва у олинган нефтнинг қазиб олинган жойига боғлиқлигидир. Шу сабабли уларнинг бошланғич қайнаш ҳарорати юқори ва қайнаш ҳарорат интервали катта (70-950С ва 70-850С) бўлади.
Бу эса мисцелла ва шротдан бензинни ҳайдашга юқори ҳарорат талаб этади, натижада уларнинг сифат кўрсаткичлари ёмонлашади. Яъни шрот оқсилларининг денатурацияси, мойнинг кислота сони ва рангининг ўзгариши содир бўлади.
Бу камчиликларни А маркали бензинни ишлатиб, бартараф этиш мумкин. Чунки унинг қайнаш ҳарорати анча паст (630С) ва унинг асосий қисми (98%) 750Сгача ҳайдалади. Шу сабабли эритувчини ҳайдаш вақтида шрот ва мисцеллага иссиқлик таъсири кам бўлади ва тайёр маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари яхшиланади.
“А” маркали бензин ишлатишни бошланиши билан эритувчиларнинг рекуперациясига боғлиқ ишлар қийинлашади. Қаттиқ ёғ кислоталарнинг триглицеридлари суюқларникига қараганда бензинда қийин эрийди, оксикислоталар ва оксидланиш маҳсулотлари эримайди. Бензин билан экстракцияланган ёғлар таркибида ҳамроҳ моддалар (фосфортутувчи, бўёвчи ва бошқалар) миқдори уларнинг паст қутбли эритувчиларда ёмон эрувчанлиги туфайли камроқ бўлади.
Бензин кўп марта ишлатилганда унинг фракцион таркиби ўзгармасдан қолмайди. Дастлаб енгил қайновчи фракцион улуши ошади; маълум бир вақт ўтганидан кейин эса фракцион таркиби барқарорлашади. Бу эса енгил фракцияли дефлегмацион система ва ускуналардаги тирқишлар орқали ҳаво билан йўқотилишига нисбатан оғир фракцияни шрот ва мой билан йўқотилиши кўпроқ бўлиши билан тушунтирилади.
Бензинда бензол ва тўйинмаган углеводородларнинг бўлиши мақсадга мувофиқ эмас. Бензол бўёвчи, мумсимон ва бошқа моддаларнинг эрувчанлигини оширади ва мойнинг сифатини ёмонлаштиради. Тўйинмаган углеводородлар, айрим адабиётлардаги маълумотларга қараганда экстракция вақтида шрот ва ёғдан қийин ажраладиган полимеризация ва конденсация маҳсулотларини эритиши мумкин.
Бензинни камчиликлари: Ҳаво билан аралашиб портловчи аралашма ҳосил қилиши ва тез алангаланишидир. Бензинни ҳаводаги миқдори 47-300 мг/л гача бўлса портлашга хавфли ҳисобланади. Бензин буғлари ҳавога нисбатан 2,7 марта оғир, шунинг учун пастки қисмга тушиб, чуқурлик ва шунга ўхшаш жойларда унинг буғлари тўпланиб қолади.
Асабга қаттиқ таъсир этади. Енгил фракциясига қараганда оғир фракцияси кучлироқ таъсир этади.
Бензинда бензол ва толуол борлиги уни заҳарлилигини оширади.
Ўткир носистематик заҳарланишлар жабрланувчини очиқ ҳавога олиб чиқилса, кислород билан нафас олдирилса тез ва изсиз ўтиб кетади.
Меҳнат муҳофазасининг амал қилувчи нормаларига кўра иш жойларидаги ҳавода бензин буғларининг миқдори 1 л ҳавода 0,3 мг дан ошиб кетмаслиги керак. Бу нормаларни таъминлаш учун экстракция цехларида ҳавони тортиб олувчи вентиляциялар ўрнатилади. Айниқса бензин буғлари йиғиладиган ва кўп ажраладиган жойларга маҳаллий сўргичлар ўрнатиш йўли билан жадал аспирация қилинади. Бензин алангаланиши юз берса, кичик учқунларни учириш учун автоматик олов ўчириш системасидаги тўйинган буғдан фойдаланилади. Шунингдек кўпикли ўт ўчириш мосламалари ва қум ишлатилади.


Дихлорэтан (иккихлорэтан). СН2Сl – СН2 – Cl, ҳиди хлороформни эслатади. Ўта заҳарли, буғларини ҳаводаги миқдори 0,05 мг/л дан ошмаслиги керак. Уни гидролизга учраши ва НС1 ажралиши, ускуналарни кучли занглатади. Ёнғинга хавфлилиги пастроқ. 1950 йилларгача МДҲда эритувчи сифатида фойдаланилган.
Тўртхлоруглерод СС14 қийин алангаланадиган, ҳаво билан ҳар қандай нисбатдаги аралашмаси портламайди.
Ёғ ва ёғ симон моддаларни яхши эритади. Ҳарорат ва босимни оширишга чидамсиз. Сув иштирокида СО2 ва НС1 га парчаланади. Буғлари наркотик хусусиятга эга. АҚШ да ишлатилади.
Бензол С6Н6нинг эритиш хусусияти бензиндан юқори. Бензол кучли заҳар ҳисобланади, асабга ҳам таъсир қилади, бензол бошқа эритувчиларга нисбатан инсон организмини тезда заҳарлаш қобилиятига эга.


Ацетон СН3 –СO – CH3 Сув билан ҳар қандай миқдорда аралаша олади. Ацетон ускуналарни занглатмайди, яхши эритувчи ҳисобланади. Ацетонни яхши хусусияти унинг сувда яхши эришидир. Экстракциядан кейин сув қўшиш билан уни ажратиб олиш мумкин. АҚШда кенг қўлланилади.
Этил спирти: С2Н5ОН Эритиш хусусияти 300С ҳароратгача катта эмас, ҳарорат 100-1200Сгача бўлса жуда яхши эритади, совутганда 16-240Сда ёғдан ажраб қолади.
Шундай қилиб этил спирти билан олинган ёғни ундан иссиқлик сарфламасдан ажратиб олиш қулай ва осондир.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish