Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Мойли материалдан мойни экстракциялаш



Download 6,7 Mb.
bet74/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

5-§. Мойли материалдан мойни экстракциялаш

Мойли ҳом ашёдан мойни экстракциялаш усули билан олиш мустақил ҳолда ёки форпресс усули билан уйғунлашган ҳолда қўлланилиши мумкин. Мустақил ҳолда экстракциялаш усулини соя уруғини қайта ишлашда ҳом янчилмани тўғридан тўғри экстракциялаш мисолида кўриш мумкин. Форпресс билан уйғунлашган экстракция усули икки босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда форпресслаш билан 80-85% мой ажратилади, бу эса иккинчи босқич экстракциялашни осонлаштиради.


МДҲда форпресслаш – экстракциялаш схемаси кунгабоқар, пахта чигити, зиғир, ерёнғоқ, копра ва пальма ядросини қайта ишлашда қўлланилади.
Соя уруғини тўғридан-тўғри экстракциялашда, шунингдек кашнич уруғини қайта ишлашда экстракцияланадиган, янчилма намлиги ва ҳарорати бўйича кондициялангандан кейин махсус яссиловчи ускуналарда баргсимон (лепесток) ҳолатга келтирилади.
Бошқа турдаги мойли ҳом ашёлар учун қоида бўйича форпресслаш – экстракциялаш схемаси бўйича материал форпресс кунжарасини экстракцияга тайёрлаш каби олиб борилади, яъни форпресс кунжараси доначаларидан баргсимон янчилма олинади. Фақатгина пахта чигитини қайта ишлашда форпрессланган пахта кунжараси ўзига хос хусусиятларига кўра доначаларга айлантирилади. Охирги пайтларда бир вақтнинг ўзида форпресслаб, гранула ҳолига келтириб, кейин экстракцияга бериш усуллари ишлаб чиқилди ва жорий қилинди.
Материални экстракцияга тайёрланишига қараб, улардаги мой ҳолати турлича бўлади. Янчилма ва баргсимон маҳсулотда ёғнинг асосий қисми материал заррачаларининг ташқи ва ички юзасида жойлашган бўлади, қолган озгина қисми ички, деформацияланган ва бузилмаган ҳужайраларда бўлади.
Экстракцияга донадор, барсимон ва гранула ҳолида тайёрланган форпресс кунжарасида мой худди ўша структурада жойлашади, бироқ бундан ташқари янчилмани қовуриш ва пресслашда ҳосил бўладиган иккиламчи структура ячейкаларида ҳам бўлади.
А.М. Голдовский (1937) биринчи бўлиб, эритувчи таъсирига нисбатан материалдаги мойни икки хил шартли ҳолати ҳақидаги тушунчани киритган:
1. Материални экстракциялашга тайёрлашда ажралиб чиққан ва унда ушлаб қолинган заррачаларнинг ташқи ва ички юзасидаги мой.
2. Қалин заррачалардаги, айнан қисман деформацияланган ва бузилмаган хужайраларда ва иккиламчи структура ячейкаларидаги, шунингдек материални тайёрлашда ҳосил бўлган ячейкалардаги мой .
Юқоридаги биринчи кўринишида ҳосил бўлган мой – эркин мой, иккинчисидаги боғланган мой деб аталади.
Икки хил усул билан экстракцияга тайёрланган материалдаги мойнинг турли ҳолатда бўлиши экстракция жараёнининг қандай кечишини ва материални ёғсизланиш тезлигини белгилаб беради.
Эркин ёғни ажратиб олиш учун фақатгина материал заррачаларини эритувчи билан яхши тўқнашуви етарли бўлади.
Боғланган ёғни ажратиб олишни асосий шарти – эритувчи ҳужайра деворлари ва иккиламчи структура орқали ўтиши ва эриган мой диффузияси тескари йўналишда кечиши лозим.
Экстракциялаш жараёнининг тугал маҳсулоти ёғ ва ёғсизланган материал – шрот ҳисобланади.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish