Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Экстракцияланаётган материалга эритувчини кўп марта пуркаш усули билан ишлайдиган экстракторлар



Download 6,7 Mb.
bet86/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Экстракцияланаётган материалга эритувчини кўп марта пуркаш усули билан ишлайдиган экстракторлар. Бу эсктракторларда материални ёғсизлантириш жараёни қарама-қарши оқимда мисцеллани рециркуляция қилиш билан олиб борилади. Рециркуляция йўналишидаги ҳар бир босқичда материалга экстракторнинг остига жойлашган йиғгичдан насос билан сўриб олинаётган мисцелла пуркаб берилади. Концентрациялар босқичма-босқич камайиб боради, яъни янги берилган материал устига юқори концентрацияли мисцелла берилади, ёғсизлантирилган маҳсулот устига эса паст концентрацияли мисцелла ва охирида тоза эритувчи берилади.
МЭЗ экстрактори (5.11-расм)нинг асосий органи бўлиб, горизонтал ўрнатилган тўр лентали транспортёр ҳисобланади. Унинг умумий узунлиги 34,8м бўлиб, шундан 14,4м қисми ишчи ҳисобланади. Лентадаги маҳсулот энига 2,4м ва қатлам баландлиги 0,8 дан – 1,4м гача бўлади.
Лентали транспортёр иккита параллел узлуксиз занжирдан ташкил топган бўлиб, унга каркасли рамалар пармаланган пластинкаси билан маҳкамланган. Узлуксиз занжирлар икки жуфт юлдузчалар (2-етакловчи) ва (13-етакланувчи)га кийдирилган. Етакловчи юлдузча (2) вариатор, редуктор ва хирапли механизм орқали электродвигателдан ҳаракатга келтирилади. Лента тезлиги вариатор ёрдамида 0,5м/соат гача бўлади. Таянч(17)га ўрнатилган экстрактор корпуси(1)ни устки қисмига юклаш бункери (10) ва шлюзли тўсқич (13) жойлаштирилган. Бункерда юқори (11) ва қуйи (12) сатҳ чегараловчилари бўлиб улар автоматик равишда керакли миқдордаги материал қатламини таъминлаб туради. Бу эса ўз навбатида эритувчи буғларини чиқиб кетмаслиги учун тўсиқ вазифасини бажаради. Юклаш бункери қуйи қисмига вертикал бошқариш шибери (9) ўрнатилган, уни ёрдамида лентада белгиланган қалинликдаги материал қатлами ҳосил қилинади (0,8-1,4м).
Материал қатлами юқорисида икки қатор пуркагичлар (6) жойлаштирилган, улар ёрдамида лентадаги материал кенглиги бўйича бир текисда ҳўлланади.
Лентани юқориги тасмаси остида ювувчи бензинни йиғувчи (а) ва экстракция босқичлари сонига тенг равишда саккизта мисцелла йиғгич(б-к)лар жойлаштирилган. Саккизта мисцелла йиғгичнинг ҳар биридан мисцелла марказдан қочма насос блоклари (15) ва (16) ёрдамида сўриб олинади. Мисцелла экстрактордан чиқиб кетишдан олдин йиғгич(24)да тўпланади. Экстрактор лентасини ювиш концентрланган тоза мисцелла билан пармаланган (14) ва (18) трубалар орқали амалга оширилади. Ювилган мисцелла лента остига жойлаштирилган йиғгич (22) ва (23)ларга йиғилади. Экстракцияланувчи материал майдаланган кунжара ёки баргсимон янчилма кўринишида шлюзли тўсқич орқали бункер(10)га тушади. У ердан лентали транспортёрга ўтади. Лента ҳаракатланиши давомида ундаги материал дастлаб юқори концентрацияли, кейин эса паст концентрацияли мисцелла билан ҳўлланади.
Материал қатлами юқорисида текисловчи мослама (7) ўрнатилган, у мате-риал қатлами қалинлигини бир текисда ушлаб туради. Бўшатиш бункери(21)дан олдин материал пармаланган трубали пуркагич (5) орқали тоза эритувчи билан ҳўлланади. Кейин узунлиги 2м атрофида бўлган сирқитиш зонасидан ўтади. Ёғсизланган материал роторли титгич (3) ёрдамида лентадан ажратилади ва бункер(21)га тушади. У ердан икки томонли шнекда иккита оқим бўлиб экстракциядан чиқиб кетади.
Насос (20) орқали узатилаётган мисцелла ва бензин иссиқлик алмашгич (19) ёрдамида иситиб берилади. Тоза эритувчи экстракциянинг охирги циклида берилиб материалдаги қолдиқ мойни ажратиб олади ва дастлабки кучсиз мисцелла ҳосил қилиб конуссимон мисцелла йиғгич(а)га йиғилади.
Мисцелла йиғгичларни ажратиб турувчи тўсиқларда тешиклар бўлиб, бу тешик орқали мисцелла йиғгич(а)дан йиғгич(к)гача ортиқча мисцелла ўтиб туради. Тоза эритувчи бериш орқали ҳосил қилинган дастлабки мисцелла мисцелла йиғгич(а)да тўпланади. Ундан ортиқча мисцелла йиғгич(б)га ўтади. Қолган мисцелла эса насос блок(16)нинг биринчиси ёрдамида сўриб олиниб қайтадан пуркашга берилади.


Бунда ҳосил бўлган мисцелла йиғгич(б)га тўпланади. Ундан ортиқча мисцелла йиғгич(в)га ўтади ва шу каби г, д ва бошқа йиғгичларга ўтиб боради. Йиғгич б, в, г, д даги мисцелла насос (16) блок ёрдамида ва йиғгич е, ж, з, и даги мисцелла эса насос (15) блоки ёрдамида рециркуляция қилинади.


Лентани ювгандан кейин (22) ва (23) йиғгичларда тўпланган мисцелла экстракцияга келаётган материални ҳўллаш учун пуркагич(8)га берилади. Бу ерда мисцелла материал қатлами орқали ўтганда фильтрланади ва мой билан тўйинади ва йиғгич(к)га йиғгич(и)дан ҳам концентрланган мисцелла ўтади. Тайёр мисцелла, йиғгич (к) ва (24)дан мисцелла ювгичга юборилади. Экстрактор сийраклашган ҳаво остида ишлайди.

Жанацца” фирмасининг чўмичли горизонтал экстрактори. (5.12-расм) герметик ёпиқ корпус (1), иккита параллел узлуксиз шарнирли занжирлар (2), ҳаракатланувчи ва қўзғалмас юлдузчалар (3), чўмичлар (5) (38 донадан биттаси кўрсатилган), пуркагичлар (6), “а”дан “и”гача ўтказувчи трубали мисцелла йиғгичлар (7) ва шрот бўшатувчи бункер(8)лардан ташкил топган.


Экстрактор корпусининг устида юкловчи мослама (4), экстрактор остида, биринчи қават полида эса бензин ва мисцеллани циркуляцияловчи насослар (Н19) ва шрот транспортёри (9) ўрнатилган.
Ўлчамлари 1600х500х390 мм ва сиғими 0,3 м3 бўлган экстрактор чўмичлари икки томонидаги шарнирлари билан иккита занжирга осиб қўйилган ва улар дастлаб юқори экстракцион трасса бўйлаб, кейин эса пастки – трассада қарама-қарши йўналиш бўйлаб узлуксиз ҳаракатланади. Чўмичнинг ён ва остки қисми 290 мм баландликкача оралиғи 1,0-1,5-2,0 мм бўлган колосник-панжара кўринишида ясалган.



5.12-расм. “Жанацца” экстрактрори

Мисцелла ва тоза эритувчи пуркагичлари узунлиги 1400 мм бўлган тарнов кўринишида бўлиб, ён деворининг юқориги қирраси тишли қилиб ясалган. Суюқлик келадиган труба тарнов марказига маҳкамланган бўлиб, у оқимни бир хилда тақсимловчи зонтга эга.


Пуркагичнинг бундай тури мисцеллани механик қуйқалар билан рециркуляцияга ва бу билан мисцелла йиғгич конусларида материал заррачалари йиғилишининг олдини олишга имкон беради. Пуркагичлар ичига ўтириб қолган материал, даврий равишда, бошқариш крани ёрдамида суюқлик оқими босимини ошириш орқали ювиб ташланади.
Экстрактор экстракцияни саккиз босқичига (мисцеллалар рециркуляцияси) ва уларга мос миқдорда мисцелла йиғгичлар, ҳамда ювувчи мисцелла йиғгичига эга. Мисцелла йиғгичлар устки ва пастки экстракцион трассалар остида жойлашган бўлиб, улар саккизта босқичда пуркаладиган айланма мисцеллани йиғиш учун хизмат қилади. V-I босқичлардаги мисцеллани йиғиш учун – д, е, ж, з, и мисцелла-йиғгичлар, VIII-VI босқичлардаги мисцеллани йиғиш учун эса б, в, г мисцелла йиғгичлар мўлжалланган, а йиғгич чўмичларни ювгандан кейинги мисцеллани йиғиб олади. Йиғгичлардаги мисцелла бир-бирига ўтказувчи труба (7) орқали ўтиб туради. Мисцелла йиғгич конусларидаги ишчи сатҳ автоматик ростлагич орқали ушлаб турилади. Ҳар бир мисцелла йиғгичда мисцеллани иситиш учун буғ змеевиклари ўрнатилган.
Экстракторни юкловчи қурилмасига бункер, айланиш частотасини ростлагичи билан шлюзли тўсиқ, экстрацияланадиган материални концентрланган мисцелла билан аралаштирадиган шнекли таъминлагич-аралаштиргич киради. Экстрактор ичида хўлланган материални қабул қилувчи қия лоток бор. Уни охирига шибер ўрнатилган бўлиб, вертикал текисликда ҳаракатланади. Уни очилиб-ёпилиши чўмич ҳаракатига механик боғланган бўлиб, бу таъминлагич лотогидан материални даврий равишда узатилишини таъминлайди ва материални чўмичлар орасига тушиб кетишини олдини олади. Таъминлагич ва экстрактор кучсиз вакуум остида ишлайди.
Дастлаб эритувчида хўлланган материал таъминлагичдан уни тагида турган эстрактор чўмичига тушади ва бутун экстракция жараёни давомида тинч туради.
Экстракция цикли тугагандан кейин ҳар бир чўмич бўшатувчи бункер устида автоматик равишда ағдарилади ва шротдан тўлиқ бўшайди. Бўшатувчи бункер(8)дан шрот қирғични герметик транспортёр(9)га тушади.
Чўмични таги ювилгандан кейин у дастлабки ҳолатига қайтади ва экстракция цикли яна қайтарилади.
Экстракторда, дастлаб янги материални концентрланган мисцелла билан ҳўллаш, саккиз босқичда айланма мисцелла билан хўллаш материални эритувчи билан ювиш ва эритувчини сирқитиш зонаси назарда тутилган.
Қуйида экстракторни зиғир уруғини қайта ишлашдаги иш режимлари кўрсатилган.

Уруғ бўйича унумдорлиги, т/кун

100-105

Экстракциялаш давомийлиги, мин

68-70

Форпресс кунжарасини ёғлилиги, %

14-15

Япроқсимон материал намлиги, %

8-10

Шрот ёғлилиги, %

0,8-1,0

Шрот намлиги, %

6-9

Мисцелла концентрацияси, %

23

Эсктехник” фирмаси(Германия)нинг роторли карусел экстракторлари. Камерали, қарама қарши оқимли экстракция аппарати ҳисобланиб, у ёғли материал қатламига эритувчини кўп марта пуркаш усули бўйича бериш билан ёки эритилган қатлам режими деб номланган режимда ишлайди. Бу экстракторлар, кунига 2 т дан 200 т гача экстракцияланадиган материални қайта ишлай оладиган унумдорликда, бир ёки икки ярусли қилиб тайёрланади. Улар “Ротоселл”, “Блаунокс”, “Спейшим” каби камерали экстракторларни такомиллашган турларидир. Улар асосан ўсимлик мойлари ва эфир мойларини тўғридан-тўғри экстракциялашда ва кимё саноатининг айрим тармоқларида кенг қўлланилади. Бу экстракторларни ўзига хос фарқли жиҳати қўзғалмас зеер таглик бўлиб унга нисбатан, экстракцияланадиган материал ҳаракатланади.


Бир ярусли “Экстехник” эктрактори (5.13, а – расм) корпус, ротор, зеерли таглик, мисцелла-йиғгич, юклаш ва бўшатиш қурилмаси, ва узатмадан ташкил топган аппаратдир. Экстрактор асосини цилиндрик, пўлатдан ясалган газ ўтказмайдиган корпус (7) ташкил этади. Экстрактор ротори ишлаётган вақтида секин айланади. У ҳалқали бўшлиқ ҳосил қилувчи ички (8) ва ташқи (5) цилиндрик девордан иборат бўлиб, радиал тўсиқлар (6) ёрдамида 24та секция (камера)ларга бўлинган. Ротор тўсиқлари (6) камера деворлари ҳисобланиб, пастки қисми кучрайтирилган (5.13, б – расм). Шу сабабли ҳар бир камерадаги материал кесик конус ҳолида жойлашади. Бу эса материални бўшатиш вақтида уни осилиб қолишини йўқотади.
Экстракторни тирқишли (зеер) таглиги (4) қўзғалмас бўлиб, у экстракторни горизонтал бўйича иккига – юқориги ва пастки қисмларга бўлади.

5.13-расм. Бир ярусли карусел “Экстехник” экстрактори: а-умумий кўриниши;
б-экстрактор камераларининг схемаси; в-зеерли (тирқишли) таглик; г- ротор кураклари (оралиқ тўсиқлар)нинг тирқишли тагликка нисбатан ҳолати.

Зеер таглик, концентрик жойлашган тирқишли элементлар тўплами кўринишида трапецияга ўхшаш кесимли махсус ишлов берилган (профилланган) симдан тайёрланган (5.13, в – расм). Тирқишлар кўндаланг трапеция шаклида бўлади. Зеерли тагликни тайёрлашда профилланган симлар аста секин тортувчи стержен (16) атрофида 3600Сга айлантирилади (5.13, г – расм) ва ҳар иккита ўралган сим орасида юқори қисмини кенглиги 0,8 мм ва пастки қисмини кенглиги 1,5 мм бўлган тирқиш ҳосил бўлади (5.13, в ва г – расм). Симларни ўрашдан ҳосил бўлган тешиклар орқали тортувчи стерженлар (16) ўтади ва бир бирига нисбатан 80 мм масофада кетма-кет йиғилиб концентрик жойлашган тирқишли таглик(4)ни ҳосил қилади.


Ҳар бир ротор тўсиғининг пастки қисмига болт пластина (15) маҳкамланган бўлиб, унинг ости таглик юзасигача бормайди. Натижада ҳаракатланувчи ротор тўсиғи билан қўзғалмас тирқишли таглик орасида доймий 2-3 мм оралиқ масофа юзага келади. (5.13, в – расм). Зеерли тагликнинг тирқишли каналлари йўналиши билан экстракцияланадиган материалнинг кўчиш йўли параллеллиги, ҳамда ротор тўсиқларига маҳкамланган пластинанинг мавжудлиги сабабли материал заррачаларини таглик тирқишларига тиқилиб қолишини олди олинади. Бунга тирқиш тешиги кесимининг ости кенгайтирилган трапеция шаклидалиги ҳам кўмак беради. Ўлчами таглик тирқиш кенглиги билан бирхил бўлган материал заррачалари кириб қолган ҳолларда, пластина заррачаларни тирқиш бўйлаб стержен(16)га ўралган сим (17) тугунига суради. Бу тугунда тирқиш тугайди ва пластина заррачани тирқишдан туртиб чиқаради (5.13, г – расм).
Экстрактор зеерли таглигининг, материалга эритувчини тугал пуркаладиган ва эритувчи охиригача сирқийдиган жойида секторли қирқим мавжуд бўлиб, у орқали ёғсизланган материал (шрот) экстрактордан чиқиб кетади. Тагликнинг бу қирқимдан кейинги майдони (1) текис бўлиб, унда перфорация (тешиклар) йўқ. Ундан кейин шротдан бўшаган камера шу майдонга келади ва унга янги материал келиб тушади.
Экстракторни юкловчи қурилмаси унча катта бўлмаган, ости кенгайтирилган бункер ва тўртта, узунликлари ҳар хил: 3,5; 5,0; 6,0 ва 8,0 м бўлган таъминловчи шнеклардан ташкил топган. Тўрт қаторли шнек экстрактор камераларини бир хилда тўлдириш учун хизмат қилади. Бункерда материални тутилиб қолишини олдини олиш учун секин айланадиган аралаштиргич, ҳамда иккита сатҳ ўлчагич ўрнатилган. Минимал сатҳда таъминловчи шнекни ҳаракатлантирувчи двигатели уланади, максималда эса – бункерга материал тушадиган редлер тешиги шибер билан автоматик ёпилади.
Экстракцияланган материални бўшатиш учун, уни бўшатиш бункерининг айланиш частотаси ростланадиган шнеги орқали қирғичли транспортёр(редлер)га узатилади.
Экстрактор корпусининг пастки қисми (ротор ости) вертикал радиал тўсиқ(3)лар билан бўлиниб, мисцелла йиғадиган камералар (2) ҳосил қилинган (5.13, а – расм). Камеранинг таг қисми экстракторни ташқи девори томонига қараб 120 қияликда бўлиб, унда мисцеллани рециркуляцион насосларга чиқадиган патрубкаси бор. Рециркуляцион насос суюқ (10) ўртача (9) ва (14), қуюқ (13)- ва (12)- концентрланган мисцеллалар учун хизмат қилади. Тоза эритувчини ҳайдаш учун насос(11)дан фойдаланилади.
Мисцелла йиғгичларни ажратувчи тўсиқларнинг остида кесилган қисми бўлиб, ундан материал ҳаракат оқимига қарши йўналишда, камерадан камерага мисцелла ўтиб туради (5.14 – расм).

5.14-расм. Карусел экстракторларида мисцелла ва экстракцияланаётган материал ҳаракатининг схемаси
Экстракторда, циркуляцияланаётган мисцелла экстракцияланадиган материал қатлами орқали фильтрланади. Фильтрланишни тугалланиши мисцеллани экстрактордан чиқиб кетиш жойига тўғри келади. Бунга мувофиқ охирги, юклаш камерасидан чиқаётган мисцелла бевосита чиқиб кетмайди, балки технологик қонунга зид равишда, қарама-қарши оқимга қайтарилади ва камералар ҳаракат йўналиши бўйича учинчи камерадаги материалга берилади. Чунки биринчи камерага юкланган материалда, бошқа камерадагиларига нисбатан, майда заррачалар миқдори кўп бўлади. Натижада, бу майда заррачаларнинг кўп қисми биринчи камерадан чиқаётган мисцеллага ўтиб кетади ва мисцелла нисбатан лойқароқ чиқади. Ҳар бир циркуляциялаш босқичларидаги напорли трубаларга труба ичида труба типидаги иссиқлик алмашгич ўрнатилган бўлиб, улар иссиқлик йўқотилишини компенсациялаш ва мисцелла ҳароратини оптимал яъни, 55-600Сда, ушлаб туриш учун хизмат қилади.
1/1500/2000 маркаси остида чиқариладиган “Экстехник” бир ярусли карусел экстракторларининг габарит узунлиги (диаметр) 16440 мм ни ва ротор диаметри 15000 мм ни ташкил этади. Экстракторнинг ўз габарит баландлиги 5100 мм; ўрнатиладиган баландлиги эса – 8500 мм ни ташкил этади. Фирма берган маълумотга кўра, экстракторнинг экстракцияланадиган материал бўйича унумдорлиги 41000 кг/соат ёки 1000 т/кунга тенг. Чақилган, аввалдан кондиционер – агломераторда махсус ишлов берилган пахта чигитини экстрактордаги баргсимон маҳсулотининг зичлиги 360 кг/м3 ни ташкил қилади, экстрактордаги материалнинг умумий ҳажми эса 300 м3 га тенг. Эритувчини экстракцияланадиган материалга нисбатан миқдори (гидромодул деб номланади) 1 кг материалга 1,14 кг ни ташкил этади.
“Экстехник” фирмаси (Германия) нинг 2/6000 русумли икки ярусли роторли карусел экстрактори (5.15-расм) цилиндрик корпус (1) ва иккита мустақил валлар(8)га маҳкамланган, айланувчи роторлар(2)дан иборат. Роторлар ташқи (11) ва ички (7) деворларга эга бўлиб, тишли занжирли узатма ёрдамида айланади. Ҳар икки роторнинг занжирли узатмалари битта умумий электродвигател ва редуктор (5) ёрдамида ҳаракатга келади. Ҳар бир ротор вертикал радиал тўсиқлар (6) ёрдамида 18та камераларга бўлинган. Ҳар бир ротор остида иккитадан қўзғалмас таглик ўрнатилган. Юқориги таглик (4) зеерли бўлиб, унда ротор ёрдамида материал ҳаракатланади; пастки таглик (3) эса экстракторнинг ташқи девор йўналиши бўйлаб 120 қияликка эга бўлиб, текис. Пастки таглик вертикал тўсиқлар билан бўлинган ва мисцеллани йиғиш циркуляцион насосларга узатиш учун камералар ҳосил қилинган. Экстракцияланадиган материал сатҳ датчиги билан таъминланган бункердан учта, турли узунликдаги параллел жойлашган шнеклар (9) ёрдамида, учта тешик(10)лар орқали 1-чи яруснинг мос камерасига келиб тушади.
1-чи ярусдаги материал кетма-кет саккиз босқичли камаювчи концентрацияли мисцелла пуркашдан ўтади. Мисцелла, пуркаш трубалари (13) орқали насос ёрдамида узатиб берилади.
Экстракторнинг юқориги ва пастки яруслари (роторлари) ўзаро, материал ўтадиган шахта (12) орқали боғланган бўлиб, бунда материал 1-чи яруснинг бўшатувчи камерасидан 2-чи яруснинг юкловчи камерасига ўтади. 2-чи ярус камераларидаги материал ҳам секин-аста саккиз босқичли мисцелла пуркашдан ўтади. Бунда пуркаш борган сари кучсиз концентрацияли мисцелла билан олиб борилади. Охирги босқичда эса материал тоза эритувчи билан ювилади, сўнг тиндириш (сирқитиш) зонасидан ўтиб, шрот транспортёрига келиб тушади.
Икки ярусли экстракторнинг принципиал тузилиши ва ишлаши, аввал кўриб чиқилган, бир ярусли экстрактор билан бир хил. Экстрактор (корпус) диаметри – 6250 мм, ротор диаметри – 6000 мм атрофида. Юқориги яруснинг баландлиги 3235 мм, пасткисиники – 3340 мм. Юклаш бункеридан ташқари, экстракторнинг умумий габарит баландлиги 7500 мм. Материални экстракцияланиш вақти 120-150 мин. Камералардаги материал баландлиги 1,0дан 1,6м гача. Экстракторнинг экстракцияланадиган материал бўйича унумдорлиги 700-750 т/кунни ташкил этади. Икки ярусли экстракторлар лицензия бўйича СКЕТ (Германия) фирмаси томонидан ҳам ишлаб чиқарилади.
Роторли карусел экстракторлари ўсимлик ёғларини экстракцияси бўйича замонавий ва истиқболли аппаратлар ҳисобланади. Улар бошқа турдаги экстраторларга нисбатан қуйидаги умумий афзалликларга эга:

  • секцияли роторни карусел ҳаракатланиши туфайли аппаратнинг фойдали ҳажмидан унумли фойдаланиш;

  • қўзғалмас тирқишли тагликнинг мавжудлиги ва ротордан бошқа ҳаракатланувчи қисмларнинг йўқлиги;

  • ротор барабани камераларида радиал тўсиқлар борлиги сабабли пуркаш босқичларини аниқ чегараланганлиги, шу туфайли босқичлар бўйича мисцелла концентрацияси фарқининг юқорилиги.


Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish