Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet94/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Қалин қатламда дистилляциялаш қайнаш ҳарорати юқори бўлган, юқори концентрацияли (80-85%) мисцеллалар учун қўлланилади. Бундай ҳолатда эритувчини йўқотиш буғлатиш йўли билан амалга оширилади. Бу жараённи жадаллаштириш учун аппаратда вакуум ҳосил қилинади, мисцелланинг қалин қатламига эса барбатёр орқали очиқ буғ берилади.
Қалин қатламда дистилляциялашда мисцелладаги босим юқори ва пастки қатламларда бир хил бўлмайди, демак, эритманинг ҳарорати ҳам қатлам баландлиги бўйича турли хил бўлади. Суюқликни пастки қатламида турган буғ пуфакчалари қатлам орқали уни босимини енгиб ўтиши лозим, бинобарин, у юзадагига нисбатан юқори босимга эга бўлиши керак. Шу сабабли қуйи қатламдаги мисцелланинг қайнаш ҳарорати юқори бўлади.
Эритувчини йўқотиш ва мисцелла концентрациясининг ошиши билан гидравлик босим кўтарилиб боради, чунки бунда олинаётган мисцелла зичлиги ортади. Қатлам қалинлиги қанча кичик бўлса, гидравлик босим таъсири шунча кам бўлади. Бу нарса юпқа пардада дистилляциялашда амалий жиҳатдан тўлиқ йўқ қилинган.
Қайнаш интервали 70-850С бўлган бензиндан фойдаланиб олинган юқори концентрацияли мисцеллага қалин қатламда ишлов бериш, тугал дистилляциялаш жараёнининг зарур босқичи ҳисобланади. Ҳатто, юқори тезликка эга пуркаш усули билан дистилляциялаш жараёнида ҳам чақнаш ҳарорати бўйича стандарт талабига мос келадиган ёғ олишни таъминлаб бўлмайди. Фақат, қайнаш ҳарорати паст ва кимёвий таркиби бўйича бир жинсли бўлган техник гексан қўлланилгандагина, қалин қатламда дистилляцияламасдан стандарт ёғ олиш мумкин.
Экстракция ёғининг тайёрлиги чақнаш ҳарорати бўйича аниқланади. Бу кўрсаткич кўпгина ёғлар учун 2250Сдан паст бўлмаслиги керак, бу ҳолат ёғдаги қолдиқ бензиннинг 0,01% миқдорига тўғри келади.
Кўриб чиқилган пуркаш, плёнкада ва қалин қатламда дистилляциялаш усуллари бир-биридан суюқлик ва газ фазаларини ажратувчи юза катталиги – буғланиш ойнаси деб аталувчи катталик билан фарқланади. Мисцелла ҳажмининг бирлигига нисбатан буғланиш ойнасининг катталиги қалин қатламда дистилляциялашдан пуркаш билан дистилляциялашга қараб ўсиб боради. Буғланиш ойнаси қанча катта бўлса, бир хил шароитда мисцелладаги эритувчини ҳайдаш шунча кўп бўлади, яъни дистилляция тезлиги шунчалик юқори бўлади.
Барча айтиб ўтилганлардан маълум бўлишича, пуркаш усули билан дистилляциялаш истиқболли ҳисобланади. У қолган икки турдаги, дистилляциядан нафақат буғланиш ойнасини катталиги, балки юза эгрилиги билан ҳам фарқ қилади. Бунда буғланиш бўладиган юза текис бўлмайди, балки сферик, қабариқ бўлади ва текис юзага нисбатан ортиқча юза энергиясига эга бўлди. Юза эгрилигининг радиуси қанча кичик бўлса, ортиқча энергия шунча катта бўлади, яъни томчи ўлчами шунчалик кичик бўлади. Шу сабабли, суюқлик юзаси устидаги буғ босими унинг томчисини ўламини кичиклигига қараб ошиб боради; молекулани мисцеллага қайтаришга интилаётган куч текис юзадагига нисбатан кичик бўлади. Бу эса эритувчини буғланиш жадаллигига таъсир этади.
Ёғ мой саноатини янада ривожлантириш, ҳар бир корхонада замонавий ва рақобатбардош технологияларни ишлаб чикаришга жорий қилиш, маҳсулот сифатини яхшилайдиган, юқори унумдорли, жумладан дистилляция учун ҳам, қурилмаларни яратишни талаб этмоқда.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish