Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


СКЭТ фирмасининг дискли фильтрида фильтрлаш схемаси (6.3-расм)



Download 6,7 Mb.
bet91/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

СКЭТ фирмасининг дискли фильтрида фильтрлаш схемаси (6.3-расм). Мисцелла насос ёрдамида фильтрнинг кирувчи коллекторини патрубкаси (6) орқали корпус(5)даги 18та қўзғалмас ҳолда ўрнатилган фильтрловчи дисклар(1)га берилади. Дискка ўралган фильтрловчи мато орқали, босим остида ўтаётган мисцелла дискни ҳар икки томонида мавжуд бўлган концентрик ариқчаларга тушади. Дисклар ўзаро радиуси бўйича жойлашган ариқчалар орқали бирлаштирилган. Барча радиал ариқчалардаги тозаланган мисцеллалар кўриш ойнаси (7) орқали чиқиш коллектори(8)га тушади ва аппаратдан чиқиб кетади. Фильтрнинг ҳар бир диски мустақил фильтрат чиқаришга эга.
Дискдаги тешиклар орқали вал (3) ўтган бўлиб, у 16 айл/мин тезликда айланади. Унга фильтрловчи дисклар оралаб пичоқлар (4) ўрнатилган бўлиб, бу пичоқлар дискларни фильтрловчи юзасидаги чўкмаларни тушириб ташлаш учун хизмат қилади. Пичоқларни кесувчи қисми, матони йиртилишини олдини олиш мақсадида, юмшоқ материалдан тайёрланади.

Фильтрлаш жараёнида ушлаб қолинган чўкма пичоқлар билан қириб олиниб, қуюқ суспензия кўринишида вақти-вақти билан фильтр корпуси остига ўрнатилган, айланиш частотаси 16 айл/мин бўлган шнек ёрдамида экстракторга бериб турилади. Рухсат этилган босим (0,3 МПа) ҳосил бўлгандан сўнг фильтр мато тоза эритувчи билан ювилади, ювилган қуйқа эса экстракторга юборилади. Иш вақтида қурилма ҳаво-буғ линиясига уланган бўлади. (2-патрубка).
Фильтрларни ва дистил-ляциялаш қурилмаларини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун экстрактордан кейин тозаланмаган мисцелла учун ва фильтрдан кейин тозаланган мисцелла учун мисцелла йиғгичлар ўрнатилади.
Мисцеллани оралиқ сақлаш ва қиздириш. Экстракциялашдан сўнг мисцеллани йиғиш учун мисцелла йиғгичлар қўлланилади. Улар конуссимон тагли, вертикал цилиндрсимон резервуарлар бўлиб, уларда қаттиқ заррачалар чўкади. Мисцелла йиғгичларни унумдорлиги фақат чўкиш тезлиги ва юзасига боғлиқ бўлиб, суюқлик қатламининг баландлигига боғлиқ эмас. Шу сабабли тозаланмаган мисцелла йиғгичлари кўп ярусли қилиб тайёрланиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мисцелла йиғгичдаги қуйқа бевосита экстракторни юклаш колоннасининг пастки қисмига берилади.
МЭ3, Т1-МЭМ экстракциялаш қурилмаларида мисцеллани сақлаш ва тиндириш учун тузли эритма қуйилган горизонтал аппаратлар ўрнатилган. Улардаги концентрацияси 5% бўлган натрий хлоридни сувли эритмаси қатламининг баландлиги 300 мм га тенг. Тиндирилган мисцелла шарнирли труба ёрдамида чиқариб олинади. Шарнирли труба насос электродвигателига автоматик бириктирилган бўлиб, туз эритмаси қатламига етганда тўхтайди. Бу уйғунлаштириш туз эритмасини дистилляторга ўтиб кетишини олдини олади.
Тоза мисцеллани дистилляциялаш қурилмасига беришдан олдин уни 60 – 700Сгача қиздириш жараёни иситгич ёки экономайзерда амалга оширилади. Бундай иситгич дистилляцияда иситиш юзасидан тўғридан-тўғри фойдаланишга, яъни бензинни буғлантириш учун хизмат қилади. Бу эса дистилляциялаш қурилмаларининг ишлаш самарадорлигини оширади.
Бир қатор экстракция линияларида (НД-1250, МЭ3, Т1-МЭМ) мисцеллани дистилляциялашдан олдин қиздириш учун, бирламчи дистиллятор ёки қасқонли буғлаткич (тостер)лардан чиқаётган бензин ва сув буғлари иссиқлигидан фойдаланилади. Бунда экстракциялаш цехида сув буғи ва совитувчи сув сарфларини камайтиришга эришилади.
Мисцелла иситкич ва экономайзерлар горизонтал трубали иссиқлик алмашгич бўлиб, улар бензин ва сув буғларини мисцелла билан контактда бўлиш вақти ва ҳаракат йўлларини оширувчи оралиқ тўсиқларга эга.
Мисцеллани II ва III босқич дистилляцияга беришдан аввал уни трубали иссиқлик алмашгичда қиздирилади, бироқ бунда ёпиқ сув буғидан фойдаланилади.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish