Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Пуркаш усули билан дистилляциялаш



Download 6,7 Mb.
bet93/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Пуркаш усули билан дистилляциялаш шуниси билан ҳарактерланадики, унда форсункадан оқим кўринишида чиқаётган мисцелла юзанинг озод энергияси минимал бўлган статик барқарор ҳолатга интилади. Бу нарса юза шаклига мувофиқ бўлиб, унга кўра суюқлик оқими статик беқарор бўлади. Агар бирор сабабга кўра оқим диаметри ўртача қийматдан четлашса, унда ўта ингичка жойлар пайдо бўлади. Уларда, юза таранглиги туфайли босим ошади, суюқлик оқимининг йўғонроқ қисмига ўтади, оқим маълум жойларда яна ингичкалашади ва томчиларга парчаланади.
Томчи ҳосил бўлгандан кейин, бевосита юқори тезлик билан ҳаракатланади, чунки форсункадан оқимни чиқарадиган динамик напор катта бўлади. Бунда томчи юзасида диск кўринишидаги излар ҳосил бўлиб, уни парчаланиши туфайли янги томчилар ҳосил бўлади.
Шундай қилиб, мисцеллани пуркаганда суюқлик ва газсимон фазаларни ажратувчи юза ошади, ўз навбатида пуркаш билан дистилляциялаш жараёнини жадаллиги, яъни жараён унумдорлигини ошиши ва уни қисқа вақт давом этиши ҳам таъминланади.
Пуркаш усули билан дистилляциялаш суюқлик фазасидаги гидродинамик ўзгаришларга кўра шартли уч даврга бўлинади: алоҳида томчиларни ҳосил бўлиши, алоҳида томчилар оралиғида турбулентликни ошиши ва бу жараённи сўниши. Газ фазасида аралаштиришни жадаллиги туфайли буғнинг ҳолати ва хоссалари исталган нуқтада бир хил бўлади.
Пуркаш усули билан бирламчи дистилляциялаш учун фақат қайнаш даврининг мавжудлиги ҳарактерли саналади, лекин маълум шароитда буғланиш даври ҳам мавжуд бўлиши мумкин, тугал дистилляциялашда эса қайнаш даврининг мавжудлиги кузатилмайди.
Плёнкада дистилляциялаш (юпқа парда)ни буғ оқими таъсирида ҳаракатланишига қараб, пастга тушаётган плёнкада дистилляциялаш ва юқорига кўтарилаётган плёнкада дистилляциялашга ажратилади. Плёнка оқимининг ҳар иккала тури ёғ экстракция заводларида кенг қўлланилади. Плёнка ҳаракатининг биринчи тури НД-1250 линиясидаги тугал дистилляциялашда қўлланилади. Иккинчи турини эса асосан НД-1250 линиясида мисцеллани бирламчи дистилляциялаш босқичларида учратиш мумкин.
Плёнкани қалинлиги мисцелланинг физик хоссаларига, плёнка ҳосил бўладиган юзанинг хусусиятларига, бу юзани жойлашишига ва дистилляция жараёнининг шароитларига боғлиқ бўлади.
Плёнкани иситувчи юза бўйлаб юқоридан пастга тушиш механизми буғ кўпиклари ҳосил бўлиши туфайли юзага келадиган бир қатор хусусиятларни намоён этади. Юза ҳарорати ошганда дастлаб майда, секин катталашадиган кўпиклар ҳосил бўлади, кейин эса каттароқ, тез катталашадиган кўпиклар ҳосил бўлади. Натижада суюқликни юпқа пардаси бузилади ва узилади. Маълум бир иситиш ҳароратида юпқа парда текис бўлади, чунки жадал ҳосил бўлаётган кўпиклар ўз энергиясини суюқликни бутун юза бўйлаб бир текисда тақсимлашга сарфлайди. Кейинги қиздириш бутун юза бўйлаб кўпикларни ҳосил бўлишига ва юпқа парда билан аралашишига олиб келади. Бунда диаметри 30 мм га етган йирик кўпиклар пастга оқиб туша бошлайди. Ва ниҳоят, юза ҳароратини кейинги кўтарилиши ундан суюқлик юпқа пардасини оқим ҳолида ажралишига олиб келади.
Суюқлик юпқа пардасини оқим бўйлаб ҳаракати механизми қуйидагилардан иборат. Аниқ ифодаланган тўлқинлар бир-бирига нисбатан ҳар хил масофада кўтарилади. Юпқа парда бутун трубка узунлиги бўйлаб тинч ҳолатда жойлашади, чунки алоҳида бир тўлқиннинг шакли ва амплитудаси амалда ўзгармай қолади. Газ оқимининг тезлиги камайганда улар труба бўйлаб ҳалқа кўринишида кўтарила бошлайди.
Кўтарилаётган плёнка доимий қалинликка эга бўлмайди. Плёнка оқими аниқ ифодаланган пульсацион ҳарактерга эга бўлиб, у асосан газ тезлиги кичик бўлганда яхши кузатилади. Бунда оз импульс олаётган плёнка тезлигини йўқота бошлайди ва газ оқимининг импульси унинг юқорига кўтарувчи энергияга эга бўлмагунча пастга сирғалиб туша бошлайди.
Юпқа пардадан эритувчини йўқотиш асосан эркин юзадан йўқотишдек содир бўлади. Бу жараённи ўзига хос хусусияти ва жадаллиги юқорида кўриб ўтилган.
Юпқа парда типидаги аппаратларнинг асосий афзалликларига буғнинг рухсат этилган тезлигини юқорилиги, юқори унумдорлик ва гидравлик қаршиликни кичиклиги киради.
Юпқа пардадаги буғланишни жадаллаштириш учун, энг муҳими, бу юпқа парда ҳосил бўладиган юзани қиздиришнинг борлиги ёки йўқлигидир.
Юпқа парда иситилувчи юзада иситилмайдиган юзага нисбатан тез буғланади. Бунга сабаб юза юпқа парда учун фақатгина қўшимча иссиқлик манбаи бўлибгина қолмай, балки унда масса ўтказиш механизми ҳам ўзгаради. Плёнка ҳарорати қайнаш нуқтасига яқинлашганда ёки тенглашганда, конвектив масса ўтказиш миқдори сезиларли даражада ошади. Бироқ, бу иситилувчи юза ўсимлик ёғларидаги термолабил моддаларни ўзгаришига таъсир кўрсатиши мумкин.
Пастга тушувчи юпқа пардадаги буғланиш иситилмайдиган юзада жуда секин боради, чунки бунда бир томонлама иссиқлик алмашиш бўлиб, плёнкани турбулентлиги кичик бўлади.
Мисцелладан эритувчини буғлатиш плёнкани барқарор қилувчи юза таранглигини ошишига олиб келади ва бу концентрацияси юқори бўлган мисцелладан плёнкада эритувчини ҳайдаш жадаллигини камайтирадиган сабаблардан бири бўлиши мумкин.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish