Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Экстракциялашнинг асосий усуллари



Download 6,7 Mb.
bet82/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

9-§. Экстракциялашнинг асосий усуллари

Мойли маҳсулотдан мойни ажратиб олишда экстракциялашнинг икки хил усули қўлланилиши мумкин: тиндириш усули ва аста-секин ёғсизлантириш усули.


Тиндириш усулида янги мойли материал устига тоза эритувчи қуйилади. Бир қанча вақт ўтгач материалдаги мой эритувчига ўтиб, мисцелла эритмаси ҳосил бўлади ва у тўкиб олинади. Сўнг, мойсизланган материал устига яна тоза эритувчи қуйилади. Бу жараён материалда деярли мой қолмагунига қадар такрорланади. Дастлабки олинган мисцелла юқори концентрацияли, қолганлари эса паст концентрацияли бўлади. Материалга кўп марта тоза эритувчи билан ишлов беришда кўп вақт сарфланади ва олинадиган мисцелла концентрацияси паст бўлади.
Аста-секин ёғсизлантириш усулида тоза эритувчи узлуксиз равишда мойи ажратиб олинаётган материалга бериб турилади, концентрланган мисцелла эса – янги материалга берилади. Бу усулдан фойдаланиш юқори концентрацияли мисцелла олиш имконини беради ва экстракция вақтини қисқаришига олиб келади. Ҳозирги кунда ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш саноатида деярли ушбу усул қўлланиб келинмоқда. Бу усулда ишловчи экстракторлар даврий ва узлуксиз усулда ишловчи турларга бўлинади.
Бизни мамлакатимизда ва Россияда пахта чигити ва кунгабоқар уруғини қайта ишлашда узоқ вақт “Кебер” фирмасининг даврий экстракторларидан фойдаланиб келинди. Экстракция цехларида ишни узлуксиз олиб бориш мақсадида етти, саккиз ва тўққизта аппаратдан иборат батареяли экстракторлардан фойдаланилди. Қурилма аста-секин ёғсизлантириш усулида ишлаб келди. Батареяли экстракторлар даврий қурилмаларга хос бўлган бир қатор камчиликларга эга. Узлуксиз ишловчи аппаратларда аста-секин ёғсизлантириш усули билан экстракциялашда қуйидагилар кузатилади:

  1. Қарама-қарши оқимда ҳаракатланиш принципи сақланади ва жараён битта ускунада олиб борилади;

  2. Цехдаги электродвигател машина ва ускуналарни автоблокировкалаш йўли билан иш ҳавфсизлиги оширилади;

  3. Цехда барча операциялар тўлиқ механизациялаштирилган ва уларнинг кўп қисми автоматлаштирилган;

  4. Ишлаб чиқаришда айланма эритувчи миқдори сезиларли қисқаради;

Ҳамма узлуксиз ишлайдиган экстракторлар аста-секин ёғсизлантириш усулида ишлайди.
Материални ҳаракатланиши ва экстракторнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун ҳар хил кўринишдаги ишчи қисмлар – вертикал ва горизонтал шнеклардан фойдаланилади; тарелкалар ёки айланувчи валга йиғилган тўғри ва қайтар тўрли воронкалар системаси; вертикал ва қия ковшли транспортёрлар; горизонтал текисликда ҳаракатланувчи камералар (саватлар); горизонтал лентали ва лента – рамали транспортёрлар; қўзғалмас зеерли ёки очиладиган (йиғма) тагликли ротацион камералар.
Экстрактордаги материални ҳаракатлантирувчи механизмларни бундай хилма-хиллиги уларни конструктив белгиларига қараб синфланишига имкон бермайди. Ҳозирги вақтда экстракторлар фақатгина экстракцияланадиган материал ва эритувчининг ўзаро таъсирлашуви – экстракция усулига қараб синфланади.
Шунга кўра, экстракторлар уч турга бўлинади:

  1. Экстракцияланаётган материал ва эритувчи ҳаракат оқимлари қарама-қарши бўлган чўктириш усулида ишлайдиган экстракторлар.

  2. Қандайдир транспорт механизмида ҳаракатланаётган материалга қарама-қарши оқимда эритувчини кўп марта пуркаш усули билан ишлайдиган экстракторлар.

  3. Аралаш усулда ишлайдиган экстракторлар, яъни унда биринчи босқичда серёғ материал концентрланган мисцелла билан ҳўлланади ва экстракцияланади, иккинчи тугал босқичда эса мисцелла ва тоза эритувчини кўп марта пуркаш йўли билан ёғсизлантирилади.




Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish