Соя уруғини хом янчилма кўринишида экстракцияга тайёрлашнинг технологик схемаси. Хом янчилмани экстракция қилиш технологик схемаси ҳозирги пайтда асосан кам мойли ҳом ашёни қайта ишлашда ишлатилади: соя, кашнич чиқиндилари.
Соя қишлоқ хўжалиги хом ашёларининг энг қиммат баҳо турларидан бирига киради. Соя уруғуни таркибида юқори сифатли озиқ-овқат мойи, қиммат баҳо ўсимлик оқсили, фосфатидлар ва бошқа компонентлар бор. Соя мойи тўйинмаган ёғ кислоталар (олеин, линол ва линолен)га бой. Уларнинг умумий миқдори 80-85%га етади. Соя мойининг биологик қиймати бошқа мойларга кўра анча юқори.
Фосфатид концентрати соя мойидан олинадиган асосий озиқа маҳсулотлардан биридир. Мой ишлаб чиқаришда мой таркибига ўтадиган фосфатид миқдори мой массасига нисбатан 1,5-4,0%ни ташкил қилади, бу бошқа мойларга нисбатан анчагина кўпдир. Бутун уруғларни, майдаланган ёки эзилган уруғларни ўткир буғ билан қисқа муддатли ишлови фосфатидларни мойга ўтишини 1,4-1,7 марта оширади.
Сояни бошқа мойли уруғлардан фарқи шундаки, унинг таркибида жуда кўп микдорда оқсил бор (36-50%). Аминокислота таркибига қараганда у истеъмол томонидан тўла қувватли ҳисобланади, чунки унинг таркибида ҳамма ноёб аминокислоталар: лизин, лейцин, метионин, валин, аргинин, ҳамда одам ва ҳайвонлар организмида синтез қилинмайдиган бошқа моддалар бор. Соядаги лизинг миқдори буғдой, маккажўхори, гуручларга қараганда 10 марта кўпроқ; триптофан буғдойга қараганда 9 марта кўп. Соя уруғини таркибида сувда эрийдиган оқсил миқдори 80-90%ни ташкил этади.
Бунинг ҳаммаси шротдан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга имкон беради. Масалан озиқ-овқат соя уни. Озиқ-овқат маҳсулотларида соя унини қўшимча сифатида ишлатилиши уларда бўлган ноёб аминокислоталарни физиологик қийматини оширади, протеин истеъмолига бўлган баланс бузилганда бошқа аминокислоталарни ҳазм қилинишини оширади.
Ҳозирги вақтда бир қатор заводларда озиқ-овқат соя унини тайёрлаш учун, озиқ-овқат шроти ишлаб чиқарилади.
Соя уруғи таркибидаги липид ва оқсилни анализи шуни кўрсатадики, унинг янчилмасини тўғридан-тўғри экстракция қилиш схемаси мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Иссиқликнинг кам микдорда таъсир қилиши унинг мойини, фосфатид концентратини сифатини яхшилайди ва оқсил моддаларини кам микдорда денатурация бўлишини таъминлайди.
Соя уруғини қайта ишлашда асосий технологик йўналиш, махсус тайёрланган янчилмани бензин ёки гексан билан мойини тўғридан-тўғри экстракция қилиш ва ёғсизланган материалдан оқсил компонентларини ажратиб олишдан иборатдир
Соя уруғини қобиғида фойдали моддалар миқдори мағизидагига қараганда жуда кам бўлгани учун қобиқни ажратиб олиб, омихта ем ишлаб чиқаришда ишлатилишга тавсия қилинади. Бу ўз навбатида мойни сифатини оширади ва фосфатид концентратларини рангини яхшилайди.
Озиқ-овкат шротини ишлаб чиқаришда одатда йирик фракцияли 5-6 мм диаметрли уруғ ишлатилади. Майда фракцияли уруғлар, шу жумладан совуқ урган, пишмай қолган уруғлар омихта ем шроти ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Соя уруғларини сақлашдан олдин фракциялаш мақсадга мувофиқ. Бу нарса шу билан тушунтириладики, майда уруғлар тез ёмон бўлиб қолади, шунинг учун уларни ажратиб олинади, сақлашга қўйилади ва биринчи ўринда қайта ишланади.
Соя уруғини қобиғини яхши ажратиш учун қайта ишлашдан олдин уни намлаш тавсия қилинади ва мавхум қайнаш қатламида қуритиб олинади. Бу, уруғ ичида катта кучланишга олиб келади, натижада қобиғни мағиз билан боғланиши бузилади.
Пишмаган, совуқ урган уруғлардан омихта ем шроти олишда уларни қобиғи мағизига киришиб кетган бўлади ва ажралмайди, схемада унинг ажралиши кўзда тутилмайди. Майда (Ø < 5 мм), лекин сифати бўйича тўла соғ уруғларини омихта ем шротини олиш учун қайта ишлаганда қобиғини ажратиб олиш операцияларини кўриб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Соя уруғини экстракцияга тайёрлаш схемаси (1-схема) бўйича соя уруғлари, электромагнитдан ўтгандан кейин, оралиқ сақлаш бункерига узатилади. Бундан кейин улар қайта ферромагнетик қўшимчалардан тозалашга ўтади, тортилишдан ўтгач йирик минерал қўшимчалардан тозалашга юборилади. Бу операция учун тошдан тозаловчи ускуналар ишлатиш тавсия қилинади. Ажратилган чиқинди ишлаб чиқаришдан
чиқарилади, уруғлар намлаш-буғлаш шнекига юборилади, У ерда қисқа вақтда намлаш ва буғлаш билан қайта ишланиб намлиги 14%гача, ҳарорати 60-70ºС етказилади.
Бундан кейин уруғлар ротацион қуритгичга келади, у ерда қиздирилган ҳаво билан қуритилади. Қуритгични пастки секциясида уруғлар совуқ ҳаво билан совитилади. Ишлатилган ҳаво қуритгичдан тозалашга юборилади.
Махсус ускуналарда уруғлар юзидаги ифлосликлардан тозаланади. Шу ерни ўзида ускунани устки қисмига ишқаланиш натижасида уруғдан қобиғи (мучкаси) ва куртаги ажраши мумкин, сўнгра минерал аралашмалар билан бирга ажратилиши учун назорат сепараторига келиб тушади. Сепараторда ажратилган уруғлар тозаланган уруғлар оқимига келиб тушади, мучка, қобиқ ва куртак – омихта ем шрот оқимига, ҳаво тозалагичга юборилади.
Тозаланган уруғлар майдаланиш учун бир жуфтли рифлили вальцов-кали ускуналарга келиб тушади.
Ҳосил бўлган майдаланган уруғ сепараторларга ёки елпиғичларга боради, бу ерда ярим чақилма, қобиқ, мағиз, мучка ва куртак ажратилади. Ярим чақилма қайта майдаланишга юборилади, мучкани қобиғи ва куртак омихта ем шроти тизимига юборилади.
Мағиз кейинги қайта ишловга юборилади.
Сепаратордан чиққан ишлатилган ҳаво тозалагичга юборилади, у ерда қобиғни майда заррачалари ва мойли чанг ушлаб қолинади ва омихта ем шроти тизимига юборилади.
Майдаланган мағиз намлаш – буғлатиш шнекига юборилади, у ерда буғ ёрдамида 80-90ºСгача қиздирилади ва 15%гача намланади, бундан кейин кондициялашга юборилади. Кондициялаш учун қасқонли қозонлар ишлатилади. Қозонниниг пастки қасқонида майдаланган уруғни намлиги 8,0-9,5%, ҳарорати 60-70ºС бўлади. Шу усулда тайёрланган мағиз, электромагнитдан ўтгандан кейин икки жуфтли вальцовкага янчилма тайёрлаш учун юборилади. Тайёр янчилма экстракция цехига юборилади.
Соя уруғини омихта ем шроти ишлаб чиқариш учун экстракцияга тўғридан-тўғри (2-схема) тайёрлашда соя уруғи электромагнит ҳимоясидан ўтгандан кейин, оралиқ сақлаш учун лентали транспортёрлар ёрдамида ишлаб чиқариш бункерига узатилади. Бу ердан улар тортишга, кейин бир жуфтлик вальцовкага майдалаш учун юборилади. Мучка, куртак ва қобиғ билан майдаланган уруғ намлаш-буғлаш шнекига узатилади, бу ерда ўткир буғ билан ишланади. Бундан кейин улар кондициялаш учун қасқонли қозонларга келиб тушади , бу ерда озиқ-овқат шротига ўхшаш иситилади ва намланади.
Сўнгра майдаланган уруғлар янчилиш учун иккинчи жуфтли вальцовкага юборилади. Тайёр янчилма экстракцион цехга юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |