5.2 - жадвал
Ёғнинг номи
|
Кислота сони, мг KOH
|
Эритувчидан фойдаланганда ёғнинг диффузия коэффициенти D х 10 -5 (см 2 /с)
|
экстракция бензини
|
дихлорэтан
|
Рафинацияланмаган кунгабоқар
|
2,25
|
0,68
|
0,30
|
Рафинацияланмаган пахта
|
11,5
|
0,71
|
0,29
|
Рафинацияланган пахта
|
-
|
0,71
|
-
|
Рафинацияланмаган соя
|
1,74
|
0,59
|
0,28
|
Рафинацияланмаган зиғир
|
-
|
0,68
|
-
|
Рафинацияланган зиғир
|
-
|
0,67
|
-
|
Ички диффузия коэффициенти DBни сиқилган диффузия коэффициенти деб ҳам аталади, чунки қаттиқ заррача таъсири остида диффузия тезлиги эритувчидаги ёғнинг молекуляр диффузиясига нисбатан кескин пасаяди.
Диффузия коэффициентини ҳисоблаш иккита соя уруғи намунасида олиб борилган (В.В. Белобородов, 1957). Бунда радиуси r=2,89 мм бўлган мағизнинг бузилмаган ҳужайра структураси орқали ёғнинг диффузияланиш коэффициенти DB = 0,24х10 – 8 см2/с га, r = 3,37 мм бўлганда эса DB = 0,27х10 – 8 см2/с га ёки DBх10 8 = 0,24 ва DBх10 8 = 0,27 см 2/с га тенг бўлиши аниқланди.
Эритувчи сифатида экстракция бензинидан фойдаланилганда турли қалинликдаги баргсимон соя мағизи ичидаги ёғнинг диффузия коэффициентини аниқлаш натижалари қуйида келтирилган.
Баргсимон маҳсулот қалинлиги l, мм 0,35 0,45 0,55 0,65
Ички диффузия коэффициенти DB х 10 6 см 2 /с 0,091 0,151 0,173 0,071
Ички структурани таҳлилига кўра, ёғни бузилмаган ҳужайра структурасига эга бутун мағиз ичида диффузияланиш тезлиги эркин молекуляр диффузия тезлигидан 1000 марта кичик экан. Баргсимон маҳсулот ичидаги диффузияланиш тезлиги эса 10 марта кичик бўлишини кўрсатди.
Оптимал ички структурага эга баргсимон маҳсулотнинг қалинлиги 0,55 мм бўлади. Бундай маҳсулотнинг юзаси 43,4 см 2 /г ни ташкил этади.
l катталигини камайтириш йўли билан янада юпқароқ баргсимон маҳсулот олинганда диффузия қаршилиги камайиши керак. Бироқ бузилган ҳужайралар миқдорининг ортиши билан бир қаторда баргсимон маҳсулот сиқилади, эгилади ва материал моддалари билан ғовак тешиклари беркилиб қолади. Натижада ғовакни ўзгариши билан ички структура ёмонлашади, бинобарин ички диффузия коэффициенти камаяди ва диффузия қаршилиги ортади.
Ёғ диффузияланадиган юза F катталиги баргсимон маҳсулот қалинлиги 0,55 дан 0,35 мм гача камайганда 43,4 дан 73,6 см 2 /г гача ортади. Юзанинг ортиши орқали ички структурани ёмонлашуви компенсацияланади. Қалинлик 0,35 – 0,65 мм оралиғида бўлганда, шротнинг ёғлилиги баргсимон маҳсулот қанча юпқа бўлса шунча кам бўлади.
Чегара қатламидаги диффузия – диффузия йўлининг иккинчи босқичи. Чегара қатламидаги диффузия молекуляр ҳисобланиб, у молекуляр диффузия коэффициенти D ва чегара қатлам қалинлиги га боғлиқ. Чегара қатлами қалинлиги юзанинг физик-кимёвий хоссаларига, унинг ғадир-будирлик даражасига ва мисцелланинг ҳаракат режимига боғлиқ. Бинобарин, ламинар режимдан турбулент режимга ўтганда қатлам қалинлиги кескин камаяди ва бу ҳолда қатлам ости диффузияси тушунчаси киритилади. Диффузия қатлами ёки қатлам остининг қалинлиги молекуляр диффузия коэффициенти D ни белгиловчи бир қатор омилларга боғлиқ. Шундай қилиб, чегара қатламининг диффузия қаршилиги /D, ёғ ва эритувчининг физик хоссалариги, ҳароратга, ҳамда мисцелланинг ҳаракат режими ва тезлигига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |