5.3-жадвал
Эритувчи-экстракция бензини
Босқичлар
|
Диффузия қаршилиги
|
Баргсимон янчилма қалинлиги, мм
|
Ўртача қиймат
|
0,35
|
0,45
|
0,55
|
0,65
|
Биринчи
|
l /(5,88 DB)
|
85,60
|
68,50
|
65,30
|
76,20
|
73,80
|
Иккинчи
|
/ D
|
4,62
|
7,22
|
8,86
|
4,63
|
6,40
|
Учинчи
|
1/
|
9,78
|
24,28
|
25,84
|
19,17
|
19,80
|
Иккинчи ва учинчи
|
( / D) + (1/ )
|
14,40
|
31,50
|
34,70
|
23,80
|
26,20
|
Жами
|
|
|
|
|
|
|
Эритувчи - дихлорэтан
Босқичлар
|
Диффузия қаршилиги
|
Баргсимон янчилма қалинлиги, мм
|
Ўртача қиймат
|
0,35
|
0,45
|
0,55
|
0,65
|
Биринчи
|
l l/(5,88 DB)
|
73,00
|
72,00
|
65,20
|
72,40
|
70,67
|
Иккинчи
|
/ D
|
6,88
|
10,90
|
13,25
|
12,10
|
10,78
|
Учинчи
|
1/
|
20,12
|
17,10
|
21,55
|
15,50
|
18,55
|
Иккинчи ва учинчи
|
( / D) + (1/ )
|
27,00
|
28,00
|
34,60
|
27,60
|
29,33
|
Жами
|
|
|
|
|
|
|
Ёғни чегара қатламидан ҳаракатланаётган мисцеллага диффузияланиши – диффузияланиш йўлининг учинчи босқичи. Диффузияланиш йўлининг учинчи босқичида асосан конвектив диффузия содир бўлади. Бироқ молекуланинг иссиқлик ҳаракати мавжуд бўлгани учун молекуляр диффузия ҳам кетади. Лекин унинг миқдори унчалик кўп эмас. Конвектив диффузия тезлиги мисцелла оқими ҳаракатининг гидродинамик шароитига боғлиқ бўлиб, ламинар ҳаракатдан турбулентга ўтаётганда у кескин ортади.
Бу босқичда диффузия қаршилиги 1/ га тенг бўлиб, гидродинамик шароит таъсирини акс эттиради. Яъни у мисцелла ҳаракат режими ва тезлигига, унинг физик хоссалари ва ҳароратига боғлиқ бўлади.
Экстракция жараёнининг турли босқичларидаги диффузия қаршиликларини умумий диффузия қаршилиги 1/К га нисбатан фоиздаги улуши 5.3-жадвалда келтирилган.
Вертикал шнекли экстракторларда, мисцелла рециркуляцияланадиган экстракторларда мисцелланинг тезлиги 1,0 см/с дан юқори бўлади. Тезлик 0,5 м/с га етгандаёқ конвектив диффузия коэффициенти кескин ортади ( ),
айни вақтда чегара қатлам қалинлиги камаяди ( = 0) ва диффузия йўлининг иккинчи ва учинчи босқичларидаги қаршиликлар инобатга олинмаслиги мумкин. Жараённинг биринчи босқичидаги – экстракцияланадиган материал заррачаси ичидаги молекуляр диффузия қаршилиги асосий бўлиб қолади. Умумий диффузия қаршилигини қуйидагича ёзиш мумкин:
1/К = l / (5,88 DB)
Қаттиқ заррача ичидаги ёғни диффузион ўтиши жараённинг лимитловчи босқичи бўлади. Бутун экстракция жараёнини ҳарактерловчи масса ўтказиш коэффициенти қуйидагича ифодаланади:
Заррачалар тўпламидаги ёғни экстракциялаш жараёни. Заррачалар тўпламидаги, яъни материал массасидаги, ёғни экстракциялашда экстракция қисман аралашувчи қўзғалмас қатламда ёки муаллақ ҳолатда боради.
Қисман аралашувчи ёки қўзғалмас қатламда экстракциялашда заррачаларни босилиб зич бўлиб қолиши ва уларнинг юзаси бошқа заррачалар билан беркилиши мумкин, шу билан бирга донадор кўринишдаги материал япроқсимон структурали материалга нисбатан зичроқ жойлашади. Агар заррача сиқиладиган бўлса, масалан хом янчилма каби, қатлам қалинлиги ошганда ёки суюқлик босими таъсири остида қатламнинг ўтказувчанлиги ёмонлашади.
Заррачалар қатламида заррачалар орасида қинғир-қийшиқ каналлар ҳосил бўлади. Эритувчини заррача қалинлигига сингиши каналларни узлуксизлиги, диаметри ва қийшиқлик даражасига боғлиқ. Заррачаларни босилиб зич бўлиб қолиши эритувчини материал орқали ҳаракатланиш шароитини ёмонлаштиради; майда заррачалар эритувчига илашиб кетади ва улар бир жойда тўпланиб гидравлик қаршиликни оширади. Ўша жойда эритувчи билан етарли ишлов берилмайди.
Аралашувчи қатламда заррачаларнинг ўзаро таъсирлашуви аралаштириш даражасига боғлиқ. Муаллақ ҳолатда экстракциялашда заррачалар юзасини бир-бири билан беркилиши содир бўлмайди ва жараённинг умумий давомийлиги қисқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |