Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet54/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

4.2. – жадвал.

Мойли
материал

Намлик,
%

Янчилма ва қовурма ҳарорати,


0С

Сувда ва тузда эрувчи оқсилларнинг миқдори, абсолют қуруқ, ёғсизланган моддага қайта ҳисобланганда, %

Бошланғич оқсиллар миқдорига нисбатан, нисбий денатурацияланиш,
%

Янчилма
Қовурма

11,6
4,8

26
102

48,75
23,19

52,4


Янчилма
Қовурма

11,8
4,4

25
114

49,50
19,12

61,4


Янчилма
Қовурма

13,0
4,3

28
114

43,69
12,81

70,7


Янчилма
Қовурма

12,8
4,4

25
122

44,18
6,12

86,1


Жадвалдан кўриниб турибдики, янчилманинг бошланғич намлиги ва қовурманинг охирги ҳарорати ортиши билан, янчилмадаги оқсил моддаларнинг денатурацияланиш даражаси ҳам ортиб боради.


Келтирилган мисол шуни кўрсатадики, қовурма тайёрлашни “қаттиқ” режими соя уруғи каби юқори оқсилли уруғ янчилмасининг оқсил қисмига салбий таъсир этади ва бундай уруғларни пресслаш усули билан қайта ишлаш мақсадга мувофиқ эмаслигидан далолат беради.
Оқсилларни эрувчанлигини ўзгариши бир неча босқичларда ва бир-бирига ўтиш билан боради. Бу жараён ҳарорат тўсиғига эга, бу тўсиқни босиб ўтишда нафақат оқсилларни бир эрувчанлик ҳолатидан бошқасига ўтиш тезлигини ўзгариши, балки бошқа шаклга ўтиш ҳарактери ҳам ўзгаради.
Оқсиллар комплексидаги ўзгаришлар фақат денатурация билан чегараланмайди. 1000Сга яқин ва ундан юқори ҳароратда оқсил макромолекулалари парчалана бошлайди. Бунда аммиак, СО2 ва сувда эрийдиган азотли нооқсил моддалар ҳосил бўлади. Ички молекулалар орасидаги боғларни бузулиши ўзининг фаоллигини қисман сақлаган уруғдаги протеолитик ферментлар иштирокида рўй беради.
Мойли уруғларга нам-иссиқлик ишлови беришда, оқсилларни ички молекулаларини ўзгариши ва уларни уруғдаги бошқа моддалар билан ўзаро таъсири натижасида табиий (натив) оқсилни сифати яхшиланади ёки ёмонлашади.
Глицеридлар, эркин ёғ кислоталари, совунланмайдиган моддалар билан турли даражадаги чидамлиликка эга бўлган липопротеинли комплекслар ҳосил бўлиши кузатилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, янчилмага нам-иссиқлик ишлови берилганда триглицеридлардаги ёғ кислоталар таркиби қонуниятли равишда ўзгаради.
Тайёр қовурмада боғланган ҳолда, фосфолипидлар хоссаларига эга бўлган, пальмитин ва пальмитоолеин кислоталар таркибли учглицеридлар қолади. Бу нам-иссиқлик билан ишлов бериш вақтида танлаб бирикиш боришини билдиради. Бунда, янчилмани буғлаш ҳарорати ортиши билан, мойдаги фосфатидларнинг гидратланмайдиган шакли миқдори камайишини кузатиш мумкин. Айнан улар, бошқа шаклдагиларга нисбатан, жадал қовуриш жараёнида янчилмани гель қисми билан боғланиш имкониятига эга бўладилар.
Фақат пахта чигити таркибидаги госсипол, мой олиш технологик жараёнида ўзига хос изини қолдиради.
Пахта чигитининг уруғ палласи (семядоля)да тарқалган госсипол тугунчаларида йиғилган госсипол сариқ рангли кристалл модда ҳолида бўлади.
Мағиз таркибида госсипол миқдори мағиз оғирлигига нисбатан 0,002 дан 6,64%гача бўлади.
Пахта чигити янчилмасини қовуриш жараёнида госсиполнинг ўзгариши жуда муҳим аҳамиятга эга. Натив шаклида госсипол ҳужайра, қон томир ва асаб системаси учун заҳарли модда ҳисобланади. Мой, кунжара, шрот таркибида бўлиши уларни ем ва озуқавийлик сифатини белгилайди. Бундан ташқари, бўёвчи модда бўлгани учун госсиполнинг қовуриш вақтидаги ўзгаришлари мойни рангига ва рафинациялашдаги ҳолатига таъсир қилади.
Пахта чигитидан юқори сифатли мой, шрот ва бошқа маҳсулотлар олишда госсиполни ажратиб олиш ёки уни заҳарлигини инактивациялашни ҳал этиш халқ хўжалигининг муҳим масалаларидан ҳисобланади. Госсипол С30Н30О8 асосини бир-бири билан тўғридан-тўғри ёки углерод занжири орқали боғланган иккита нафталин ядроси ташкил этади. Молекулада иккита альдегид гуруҳлари ва олтита гидроксил гуруҳи мавжуд бўлиб, улардан иккитаси алдегид гуруҳларига нисбатан орта ҳолатда жойлашиб, кислотали ҳарактерга эга. Хом пахта мойига жуда тўқ рангни госсиполни ўзи эмас, балки уни ўзгаришидан ва фосфолипидлар, ҳамда уруғдаги бошқа моддалар билан боғланганда ҳосил бўлган маҳсулотлари беради.
Қовуриш жараёнида иссиқлик, намлик ва ҳаводаги кислород таъсирида пахта чигити янчилмасидаги госсиполда кўп маротаба ўзгаришлари рўй беради.
Ўзгаришни асосий тури – бу иссиқлик ҳамда ҳаводаги кислород таъсирида госсиполни эркин аминокислоталарни, оқсил моддалар, фосфатидлар, глицеридларни диен радикалли ёғ кислоталари билан ўзаро таъсири ва госсиполни турли ўзгаришларидир.
Ҳозирги вақтда, пахта чигити янчилмасини нам-иссиқлик ишлови бериб госсиполни мойга ўтказиш ёки аксинча, максимал миқдорда уни янчилманинг гель қисми билан боғлаш шароитлари ишлаб чиқилган.
Қовуриш жараёнида госсиполни физиологик фаол шаклдан (эркин госсипол) физиологик нофаол шаклга (боғланган госсипол) ўтиши сифатли кунжара ва шрот, яъни концентрланган ем олишда асосий омил ҳисобланади ва бундан қовуриш қозонларида қовурма тайёрлашда фойдаланилади. Бу ўзгаришга эришши учун янчилма намлиги ва ҳароратини ошириш, шунингдек иссиқлик таъсирини маълум вақт режимида олиб бориш керак бўлади. Натижада оз миқдордаги эркин (ўзгармаган) госсипол қовурма таркибида қолади ва кунжарага ўтади. (4.3-жадвал).

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish