Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Нарх бўйича маркетинг стратегиялари
Компания олдида турган мақсадларни белгилаш нарх сиѐсати 
шаклланишининг кейинги босқичга – нарх бўйича маркетинг 
стратегиясини танлашга ўтишга имкон беради. 
Фирманинг нарх стратегияси, бу фирма томонидан нарх 
шаклланиши йўналишлари орасидан белгиланган вақт ва белгиланган 
жойда қўйилган мақсадларга эришишни таъминловчи асосий 
йўналишни танлашдир. Масалан, агар фирманинг мақсади — 
рақобатчиларнинг худди шундай маҳсулот яратиш истагини йўққа 
чиқариш бўлса, у арзон нархлар стратегиясидан фойдаланади. 
Нарх стратегиялари бир марталик ҳаракат эмас, шунинг учун 
доимо уларнинг самарадорлигини текшириб туриш ва зарурат 
туғилганда қайта кўриб чиқиш лозим. Улар товарни ишлаб чиқиш, 
унинг 
сифати, 
тарқатилиши 
ва 
ҳаракатланиши 
соҳасидаги 
стратегиянинг узвий ва ажралмас бир қисми ҳисобланади. Бу 
маркетинг мажмуи барча элементларининг ўзаро боғлиқлигидан 
келиб чиқади.
Нарх стратегиялари фирманинг бирон-бир муайян мақсадини 
амалга ошириш воситаси эмас. Улар ҳар бир муайян ҳолатда 
ифодаланган турли мақсадларга эришиш воситаси ҳисобланади. 
Тўғри танланган нарх стратегияси фирманинг бозорда муваффақиятга 
эришиши гаровидир. 
Қиммат нархлар стратегияси
Қиммат нархлар стратегияси қоидага кўра, янги, бозорда илк 
пайдо бўлган ѐки патент билан ҳимояланган товарга нисбатан 
қўлланади. Ундан, шунингдек, «нуфузли» нарх қўлланувчи ва 
товарнинг сифати, жозибалилиги ва мақомига катта эътибор 
қаратувчи харидорлар учун мўлжалланган товарларни сотишда ҳам 
фойдаланилади. 
Қиммат нархлар стратегиясининг мақсади, бу товар катта 
қийматга эга бўлган харидорлар гуруҳидан «қаймоғини олиш» йўли 
жуда катта фойда олиш ҳисобланади. «Қаймоғини олиш» 
стратегиясидан фирма маълум бир товарга исталган нархда ҳам, 


160 
фақат айни шу пайтда эгалик қилиш истагида талаб билдирувчи 
харидорлар доираси мавжудлигига ишончи комил бўлган ҳолдагина 
фойдаланиши мумкин. Маълум муддат ўтгач, бозорнинг бу сегменти 
тўйингандан сўнг фирма бошқа сегментларни ўзлаштириш мақсадида 
аста-секинлик билан нархни пасайтиради ва шу тариқа қиммат 
нархдан «кириб бориш» нархига ўтади. 
Қиммат нархлар стратегиясидан сотувчилар кўпинча ўз товари 
ва унинг нархини синаб кўриш ҳамда аста-секинлик билан мақбул 
даражага етказиш учун ҳам қўллайдилар. Агар қиммат нарх сотув ва 
фойда ҳажмига салбий таъсир кўрсатадиган бўлса, фирма уни сотув 
натижалари кўнгилдагидек бўлмагунга қадар тушириб боради. 
Ўртача нархлар стратегияси
Ўртача нархлар стратегияси аксарият фирмалар учун хос бўлган 
стратегиядир. Қоидага кўра бу стратегияга барқарорликдан ва ўз 
фаолияти учун қулай муҳитни сақлаб қолишдан манфаатдор бўлган 
ва фойда олишни узоқ муддатли сиѐсат сифатида кўриб чиқувчи 
фирмалар мурожаат қилади. Кўплаб сотувчилар ўртача нархлар 
стратегиясини адолатли деб ҳисоблайди, чунки у «нархлар уруши» 
имкониятини йўққа чиқаради. Бундан ташқари, ушбу стратегия янги 
рақобатчиларнинг 
пайдо 
бўлишига 
олиб 
келмайди, 
айрим 
фирмаларнинг харидорлар ҳисобига бойиб кетишига йўл қўймайди ва 
шу билан бирга киритилган капиталдан адолатли фойда олиш 
имкониятини беради. 
Арзон нархлар стратегияси
Арзон нархлар стратегиясини кўриб чиқар эканмиз, шуни қайд 
этишни истардикки, бу ерда гап жуда паст нархлар ҳақида эмас, 
балки рақобатчи товарларга нисбатан арзонроқ нархлар ҳақида 
боради. Бу стратегия жуда оммалашган, у фирмалар учун энг хавфсиз 
ҳисобланади, чунки потенциал рақобатчилар учун жалб этувчан 
эмаслиги сабабли харидорнинг янги маҳсулотга муносабати 
ноаниқлиги сабабли вужудга келувчи риск даражаси пасаяди. 
Арзон нархлар стратегияси фирмалар томонидан янги бозорга 
кириб боришда ѐки мавжуд бозорда ўз товари улушини оширишда 
қўлланади. Арзон нархлар стратегияси асосан тез олинувчи фойдага 
нисбатан кўпроқ узоқ муддатли фойда олишни мақсад қилиб қўяди. 
Уни қўллашда янги маҳсулот ишлаб чиқиш харажатлари «қаймоғини 
олиш» стратегиясига нисбатан анча узоқ вақтдан кейин қопланади. 
Арзон нархлар стратегиясини ўтказиш ишлаб чиқариш оммавий 
бўлган, маҳсулот бирлигига тўғри келувчи харажатлар эса сотув 


161 
ҳажмининг ўсиши билан тез қисқарган шароитлардагина мақсадга 
мувофиқ. Бунда фирма катта ҳажмда маҳсулот чиқаришда 
харажатларни сезиларли даражада тежай олишини баҳолаш лозим. 
Арзон нархлар стратегияси нархга сезувчанлиги юқори бозорларда 
самарали бўлиб, ноэластик бозорлар учун қўл келмайди. 
Имтиѐзли нархлар стратегияси
Имтиѐзли 
нархлар 
стратегиясини 
қўллашда 
дўкон энг 
харидоргир товарлар учун нархни таннархдан ѐки бозордаги нормал 
нархдан паст белгилайди. Чакана савдо корхоналарининг бу 
стратегияни қўллашидан мақсад бу товарларга қўшимча равишда 
бошқа товарларни нормал нархда сотиб олади деган умидда 
харидорларни жалб этиш, истеъмолчилар учун эса бутун товар 
ассортиментига харидорлар қизиқишини уйғотиш ҳисобланади. 
Дўкон бу ҳолатда ўз айланмасини сезиларли ошира олади.
Бу стратегия элементи сифатида фойдаланувчи товар нархи 
харидорлар учун осон ѐдда қоладиган бўлиши лозим. Харидини 
такрорлар экан, мижозлар бу дўконга ташриф буюришга кўникиб 
қолишлари мумкин. Бироқ шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, 
товарларни ҳаддан ортиқ узоқ вақт давомида имтиѐзли нархда сотиш 
харидорларнинг бу нархларни нормал нарх деб қабул қила 
бошлашига олиб келиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, имтиѐзли 
нархлар стратегияси узоқ муддатли фойдаланиш учун ярамайди. 
Товар сифатини ҳисобга олган ҳолдаги нархлар стратегияси
Товар нархи даражасини белгилашда фирма доимо унинг 
сифатини баҳолайди. Юқори сифат кўп ҳолларда товар учун қиммат 
нархни англатади. Нарх даражаси таклиф этилаѐтган товар сифатини 
баҳолаш учун асос бўлиб ҳам хизмат қилиши мумкин. Кўпинча бу 
восита фирма томонидан товарни оддий моделлар орасида «люкс» 
деб ажратиш учун қўлланади. Уларнинг нархи ўртасидаги фарқ 
харажатлар ўртасидаги фарқдан катта бўлиши лозим. Баланд нарх 
кенг ассортиментдаги товарлар чиқарувчи кўпчилик фирмалар учун 
товар нуфузини яратиш воситаси, шунингдек, қўшимча фойда олиш 
манбаларидан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Нарх чегирмалари стратегияси
Истеъмолчиларни мукофотлаш ѐки уларни ҳисоб рақамлари 
бўйича тўловларни тезкор амалга ошириш, катта ҳажмда ѐки 
мавсумдан ташқари пайтда харид қилишга рағбатлантириш учун 
кўплаб 
компаниялар 
бошланғич 
нархларни 
ўзгартиришга 
киришадилар. Бунда асосий восита бўлиб чегирмалар механизми 


162 
хизмат қилади. Бу қаторда қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: катта 
ҳажмда товар харид қилганлик учун чегирма, белгиланган вақт ичида 
тўловни амалга оширганлик учун чегирма, мавсумий чегирмалар, 
бонус 
чегирмалари, 
клуб 
чегирмалари, 
товар 
чегирмалари, 
мукофотлар ва ҳоказо. 
Географик омилни ҳисобга олган ҳолда нарх стратегиялари
Нарх шаклланишига географик ѐндашув фирма томонидан 
турли мамлакатлар ва аҳоли пунктларида жойлашган истеъмолчилар 
учун ўз товарларига турлича нарх белгиланишини назарда тутади. 
Интернет туфайли бу ѐндашув янада долзарблашди, чунки Тармоқ 
компания таклифларини бутун дунѐ бўйлаб харидорлар учун очиқ 
қилиб қўйди, моддий товарни таъминотчидан узоқ масофада 
жойлашган мижозга етказиб бериш эса табиийки қимматроқ бўлади. 
Дискриминацион нархлар стратегияси
Ушбу 
стратегиянинг 
моҳияти 
шундаки, фирма уларни 
белгилашда ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олмасдан, 
истеъмолчилар, товарлар, харид жойи ва вақтидаги фарқларни 
инобатга олади. 
Нарх дискриминацияси ишга тушиши учун бир нечта шартларга 
амал қилиш талаб қилинади. Биринчидан, бозор сегментланиши, 
сегментлар эса ўз навбатида бир-биридан талаб интенсивлиги бўйича 
фарқланиши лозим. Иккинчидан, товар арзон нархда сотилувчи 
сегмент аъзолари товарни фирма қимматроқ нархда сотувчи 
сегментларда қайта сотиш имконига эга бўлмаслиги лозим. 
Учинчидан, рақобатчилар фирма ўз товарини қимматроқ нархда 
таклиф этувчи сегментда арзонроқ нархда сотиш имконига эга 
бўлмасликлари лозим. Тўртинчидан, бозорни сегментлаш ва уни 
кузатиб бориш харажатлари нарх дискриминацияси натижасида 
келиб тушувчи қўшимча пул тушумларидан ортмаслиги лозим. 
Бешинчидан, дискриминацион нарх белгилаш истеъмолчиларни хафа 
қилмаслиги ва узоқлаштириб юбормаслиги лозим. Олтинчидан, 
фирма томонидан қўлланувчи нарх дискриминацияси қонун 
талабларига зид келмаслиги лозим.
Иккинчи даражали нарх дискриминацияси масалан, ҳар хил 
харид ҳажмига турли нарх шаклида намоѐн бўлади. Учинчи даражали 
нарх дискриминацияси турли бозор сегментлари учун турлича нарх 
белгилашни англатади. У бозорни сегментларга ажратиш имкони 
бўлган ҳолларда ўтказилиши лозим. Шундай қилиб, талабнинг 


163 
турлича мослашувчанлиги нарх дискриминацияси ўтказишнинг энг 
муҳим шарти ҳисобланади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish