Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Нарх сиѐсатининг шаклланиши



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Нарх сиѐсатининг шаклланиши 
Нарх маркетинг мажмуининг энг муҳим элементларидан бири 
саналади. Бозор иқтисодиѐти энди шаклланаѐтган пайтларда у 
компаниянинг бозор муваффақиятига эришувида асосий восита 
ҳисобланган, Интернет даврида ҳам нархнинг роли фирма олдига 
қўйилган мақсадларга эришишнинг асосий ва таянч омилларидан 
бири бўлиб қолмоқда. 
Ҳар қандай компаниянинг муваффақиятли фаолияти асосида 
нарх сиѐсати ѐтади. Нарх сиѐсати бу нархларни ва нарх шаклланиши 


157 
жараѐнини бошқариш санъати, яъни товар ва хизматларга нарх 
белгилаш ҳамда компания мақсадларига эришиш учун товар ва 
фирманинг бозордаги ҳолатига қараб нарх билан ўйнаш санъатидир. 
Интернетда нарх сиѐсати деганда мос равишда тақсимот канали 
сифатида Интернетдан фойдаланилувчи товарлар нархини бошқариш 
санъати тушунилади.
Нарх сиѐсатини шакллантириш ва нарх бўйича қарор қабул 
қилишда исталган бозорда энг кенг қамровли маркетинг ахбороти 
зарур. Бу борада зарур ахборот олиш учун маркетинг ахборот тизими 
катта ѐрдам кўрсатиши лозим. 
Нарх шаклланиши вазифаларини белгилаш
Нарх 
шаклланиши 
сиѐсатини 
ишлаб 
чиқиш услубияти 
анъанавий каналлардан фойдаланган ҳолда савдо билан бўлгани каби, 
Интернет орқали савдода ҳам кўплаб омиллар таҳлил этилишини 
талаб қилади. Аввало, компания муайян товар ѐки хизматни таклиф 
қилишда айнан нимага эришишни истаѐтганлигини аниқлаб олиши 
зарур. 
Агар 
компания 
мақсадли 
бозор 
ва 
маҳсулотни 
жойлаштиришни 
танлаб 
олган 
бўлса, 
маркетинг 
мажмуини 
шакллантиришга ѐндашув нарх белгилашни ҳам инобатга олган 
ҳолда кўзга яққол ташланади. Агар бунинг акси бўлса — маркетинг 
тадбирлари 
мажмуини 
яратиш 
қийин 
кечади, 
уларнинг 
самарадорлиги эса анча паст бўлади. Бошқача қилиб айтганда, 
компаниянинг мақсадлари қанчалик аниқ бўлса, нархни белгилаш 
ҳам шунчалик осон бўлади. 
Фирманинг мақсадлари турлича бўлиши мумкин. Улар бозор 
тури, бозордаги ҳолат ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ бўлади. Энг 
тарқалган мақсадлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
қониқарли фойда, мисол учун, ўртача фойда меъѐрини белгилаш; 
бозордан «қаймоғини олиш» йўли билан жуда катта фойда олиш; 
фирма йўл қўйган барча харажатларни қоплаш; бозорга кириб бориш; 
рақобатчиларни сиқиб чиқариш; бозордаги ўз улушини сақлаб қолиш 
ѐки ошириш; бозорга фирма ишлаб чиқараѐтган барча товарларни 
чиқариш; фирманинг мазкур босқичда яшовчанлигини таъминлаш; 
товарлар сифат кўрсаткичлари бўйича етакчиликни қўлга киритиш. 
Масалан, Интернет орқали савдо билан шуғулланувчи кўплаб 
компаниялар учун яшовчанликни сақлаш бугунги кунда муҳим 
аҳамиятга эга вазифа ҳисобланади. Интернет энди ривожланиш 
босқичида эканлиги ва у орқали ўтказилаѐтган операциялар паст 
даражадалиги сабабли кўплаб компанияларнинг фойда олиши ва 


158 
инвестицияларни 
қоплаши 
қийин 
кечмоқда. 
Қўлланаѐтган 
усулларнинг янгилиги, муҳитнинг динамикаси юқорилиги бу 
вазифанинг ҳал этилишини кўпчилик учун жуда қийин вазифа қилиб 
қўймоқда. 
McKinsey&Co (www.mckinsey.com) компанияси тадқиқотларига 
кўра Интернет орқали савдо билан шуғулланувчи компанияларнинг 
бор йўғи 20 %и фойда кўриб ишламоқда. Уларнинг асосий гуруҳини 
чакана савдогарлар ташкил этади. Бугунги кунда асосан ахборот 
хизматлари тақдим этувчи компаниялар анча мураккаб аҳволда 
қолган.
Фирма фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва маҳсулот сотувини 
кенгайтириш учун компаниялар нархни пасайтириш ѐки юзага келган 
вазиятдан чиқиб кетишнинг бошқа йўлларини излашга мажбур 
бўлмоқда. То нархлар ўзгарувчан ва айрим доимий харажатларни 
қоплар экан, улар ўз ишини давом эттира олади. Лекин бундай 
тактика фақат қисқа муддатли давр учун ѐрдам бериши мумкин, шу 
сабабли узоқ муддатли истиқболда фаолият самарадорлигини 
ошириш имкониятларини излаш зарур. 
Интернетда ишлаѐтган компанияларнинг бошқа яна бир кенг 
тарқалган мақсади максимал бозор улушини эгаллаб олишдир. 
Бунинг учун фирмалар кўпинча товар ѐки хизматлар нархини 
пасайтириш стратегиясига мурожаат қилишларига тўғри келади.
Фирма ўз олдига бир вақтнинг ўзида бир нечта мақсадни 
қўйиши мумкин, масалан, йиллик сотув ҳажмини 8 % ошириш, 
нархни рақобатчилар даражасида сақлаб қолиш ва капитал 
қўйилмалардан 25 % қайтим олиш. Шунингдек, фирма қисқа 
муддатли ва узоқ муддатли мақсадлар қўйиши мумкин. Масалан, 
қисқа муддатли даврда фирма янги товарлар сотишдан катта фойда 
олишга интилиши, узоқ муддатли даврда эса бу улуш потенциал 
рақобатиларга қаршилик кўрсатиш учун пасайиб кетиши мумкин. 
Нарх шаклланиши мақсадларини белгилаш ва кейинчалик нарх 
стратегияларини 
танлашда 
компания 
корхоналар 
маркетинг 
сиѐсатида нархнинг аҳамиятига таъсир кўрсатувчи бир қатор 
омилларни ҳисобга олиши зарур. Нарх стратегиясини танлашга 
биринчи навбатда фирманинг ҳажми таъсир кўрсатади. Йирик 
компаниялар шубҳасиз нарх етакчилари ҳисобланади.
Кичик корхоналар молиявий имкониятлари чекланганлиги 
сабабли кўпинча нарх бўйича чекланган доираларда қолади. Яна бир 
омил маҳсулотнинг сифат бўйича дифференциацияси ҳисобланади, 


159 
маҳсулот сифати қанчалик юқори бўлса, нархнинг роли шунчалик 
баланд ва нарх шаклланиши механизми мураккаб бўлади. Нарх 
ишлаб чиқарувчи фирмаларга нисбатан савдогар фирмалар учун 
муҳим маркетинг элементи ҳисобланади. Шунингдек, компания 
фаолият кўрсатаѐтган бозор тузилмаси ва товарнинг нарх 
мослашувчанлигини ҳам ҳисобга олиш зарур. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish