2-мавзу. Статистик кузатиш услубияти Режа



Download 21,33 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi21,33 Kb.
#130235
  1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу


2-мавзу. Статистик кузатиш услубияти


Режа:
2.1. Статистик кузатиш моҳияти ва аҳамияти.
2.2. Статистик кузатиш дастур – методологик ва ташкилий масалалари.
2.3. Статистик кузатиш турлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари.
2.4. Статистик кузатиш хатолари ва уларни аниқлаш усуллари.


2.1. Статистик кузатиш моҳияти ва аҳамияти
Оммавий жараёнларни статистика жиҳатидан ўрганиш, яъни бир турли ҳодисалар ва уларнинг белгилари орасидаги боғланишларни миқдорий ифодалаб уларнинг тўпларида намоён бўладиган статистик қонуниятларни аниқлаш учун дастлаб улар ҳақида, ўрганилаётган объектлар тўғрисида бошланғич маълумотлар ёки бошқа сўз билан айтганда хом статистик материалларни тўплаш керак. Мана шу жараён статистик кузатиш деб аталади.
Кузатиш сўзи қуйидаги луғавий маънога эга:
1) бирор нарса ( предмет, объект )ни билиш, аниқлаш мақсадида синчиклаб кўздан кечириш;
2) бирор нарса ёки кимсани зимдан қараб текшириб туриш, таъқиб қилиш;
3) воқеаларни ўрганиш, текшириш, бирор нарса ёки мақсадни назарда тутиш.
Статистик кузатиш оммавий ҳодисаларни, жараёнларни синчиклаб текшириш учун улар ҳақида бошланғич материалларни тўплашдир. У ўрганилаётган объектларни ва уларнинг унсурларини ҳисобга олиш билан боғлиқ. Ҳисоб – бу бирор предмет миқдорини санаб ёки ўлчаб аниқлаш, бирор кимса ёки нарса мавжуд миқдорини белгилаш учун махсус ҳужжатда у ҳақидаги маълумотларни қайд қилиш.
Статистик кузатиш хўжалик ва турмуш воқеаларининг ҳисобига асосланади. Турли шаклдаги корхоналар ва уларнинг уюшмаларида хўжалик воқеалари бухгалтерия ва оператив техника ҳисобларида қайд қилинади. Статистик кузатиш кўпинча ана шу ҳисоб турлари маълумотларига таянади. Шу билан бирга айрим иқтисодий,ишлаб чиқариш масалаларини ўрганиш учун бевосита кузатиш ҳам амалга оширилади.
Статистик кузатиш ва унинг натижасида тўпланадиган маълумотлар учта талабга жавоб бериши керак, яъни: 1) аниқлик ва тўғрилик; 2) тўлалик ва ҳар тарафламалик; 3) Таққосламалик, солиштирмалик.
Иқтисодий маълумотларнинг таққосламалигини таъминлаш учун миллий ва халқаро стандартларни (андозаларни) ишлаб чиқиш ва уларга тўла амал қилиш муҳим роль ўйнайди. Миллий стандартлар мамлакат миқёсида объектларни таснифлаш, кўрсаткичларни тузиш ва ҳисоблаш, маълумотларни қайд қилиш жараёнида риоя қилиниши зарур бўлган талаблар, тартиб қоидалар, концепциялар мажмуасидир. Улар одатда халқаро стандартларга асосланади. Халқаро андозалар деганда ўрганилаётган ҳодисаларни таснифлашда, статистик кўрсаткичларни тузиш ва ҳисоблашда, маълумотларни қайд қилиш ва олиш жараёнида бутун дунё миқёсида ёки маълум мамлакатлар бирлашмаси чегарасида қўллаш учун тавсия этиладиган умумий тартиб қоидалар, талабла,р концепциялар мажмуаси тушинилади. Миллий стандартларга риоя қилиш мажбурийдир.

Download 21,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish