2.4. Статистик кузатиш хатолари ва уларни аниқлаш усуллари Ҳар қандай кузатиш, қанчалик яхши ташкил этилиб амалга оширилмасин, хатолардан холи бўлмайди. Маълумотларни тўплаш жараёнида йўл қўйилган хатолар кузатиш хатолари деб аталади. Жуда катта аниқликка эга бўлган ўлчов воситалари ёрдамида бажариладиган бир предметли кузатишларда ҳам хатолар бўлади. Кузатиш хатолари икки турга бўлинади: а) мунтазам хатолар ва б) тасодифий хатолар.
Мунтазам хатолар ўз навбатида икки хил бўлади: а) ўлчов хатолари ва б) хусусий хатолар яъни кузатувчи шахс хатолари.
қисман кузатишларда воқеаларни ҳисобга олиш жараёнида қайд қилиш ва арифметик хатолар билан бир қаторда мунтазам хатолар ҳам учрайди. Улар ғаразли ва ғаразсиз бўлади. /аразли хатолар бирор мақсадни кўзлайди. Беғараз хатолар эса кузатиш услубини, айниқса дастурни ва йўриқномаларни умумий кўринишда мужмал баён этилишдан ва кузатувчиларнинг ишни осонлаштириш учун белгиланган тартибдан қисман четланишидан келиб чиқади. Шу билан бирга қисман кузатишларда хусусий хатолар мавжуд, улар репрезентативлик хатолари номи билан юритилади.
Репрезентативлик хатоси деганда танлама кузатиш натижасида тўпланган маълумотларга асосланиб аниқланган умумлаштирувчи кўрсаткичларни текшираётган бош тўпламнинг айнан шундай ҳақиқий кўрсаткичларидан фарқи тушунилади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Кузатиш мақсади ва вазифалари деганда нималар тушунилади?
2. Кузатиш объекти нима ва у қандай тартибда чегараланади?
3. Кузатиш бирлиги нима? Ҳисоб бирлиги-чи?
4. Кузатиш субъекти нима?
5. Ценз, миллий стандартлар ва халқаро стандартлар нима, қандай мақсадларни улар кўзлайди?
6. Кузатиш формуляри нима ва унинг қандай турлари бор?
7. Йўриқнома нима ва у нима учун тузилади?
8. Кузатиш вақти ва жойи деганда нима тушунилади ва қандай тартибда улар аниқланади;
9. Кузатиш муддати ва кескин фурсат нима ва улар қандай мақсадларни кўзлайди?
10. Статистик кузатиш ҳисобдан ва оддий предметли кузатишлардан қандай фарқ қилади?
11. Воқеаларни қайд қилиш вақтига қараб статистик кузатишлар қандай Турларга бўлинади, уларни мазмуни нималардан иборат?
12. Ҳодисаларни ҳисобга олиш усули жиҳатидан статистик кузатиш қандай турларга бўлинади?
13. Ёппасига кузатиш нима ва қандай турларга бўлинади?
14. қисман кузатиш нима? Монографик тасвирлаш-чи, асосий массивни кузатиш-чи, саволнома орқали кузатиш-чи; танлама кузатиш-чи?
15. Ўзбекистон республикасида олий таълимни қайта қуриш масалаларини ўрганиш мақсадида статистик кузатишни ўтказиш кўзланган. Кузатиш объекти нима ва уни қандай тартибда чегаралайсиз; кузатиш ва ҳисоб бирлиги нима ва уни қандай аниқлайсиз. Кузатиш дастурида қандай саволларни кўзлаш маъқул. қандай статистик формулярдан сиз фойдаланган бўлар эдингиз. Йўриқнома тузиш керакми, нималарни унда акс эттириш керак?
16. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2003 йилдаги асосий фаолият турларини ўрганиш учун статистик кузатиш ташкил этиш керак. Кузатиш объекти қилиб нималар олинади, кузатиш бирлиги-чи? Кузатиш дастурини тузиш учун энг муҳим белгилар қилиб нималарни олиш керак. Университет қошидаги гимназия, коллеж ва лицейларни ҳам кузатиш объекти таркибига киритиш керакми?
17. Университетда яхши ўзлаштириш даражасига эришган ихтисосликни аниқлаш учун статитсик кузатиш ўтказиш керак. Кузатиш объекти ва бирлиги қилиб нимани оласиз? Ҳисоб бирлиги қилиб-чи? Кузатишни қандай турда ва усулда ўтказиш маъқул. Унинг дастури ва статистик формулярини тузинг. Йўриқнома тузасизми? Нималарни унда акс эттирасиз.