Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Тақсимот каналлари ва уларнинг функциялари



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Тақсимот каналлари ва уларнинг функциялари
Тақсимот 
тармоғи 
субъектлари 
ўртасида 
шартнома 
ва 
коммуникатив алоқаларни тавсифлаш учун тақсимот канали 
тушунчасидан фойдаланилади. 
Тақсимот канали бу муайян товар ѐки хизматни ишлаб 
чиқарувчидан истеъмолчига етказиб беришда унга эгалик ҳуқуқини 
ўз зиммасига олувчи ѐки бошқа субъектларга берувчи алоҳида 
шахслар ѐки ташкилотлар йиғиндисидир. Танлаб олинган тақсимот 
каналига товарни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиб бериш 
тезлиги, вақти, самарадорлиги ва сифати боғлиқ бўлади. 
Тақсимот канали қатнашчилари қуйидаги бир қатор муҳим 
функцияларни бажаради: 


179 

ахборот функцияси —маркетинг тадқиқотлари давомида 
олинган мавжуд ва потенциал харидорлар, рақобатчилар, бошқа 
қатнашчилар ва маркетинг муҳитининг бошқа омиллари ҳақида 
ахборот тўплаш ва тарқатиш; 

ҳаракатланиш функцияси — харидорларни жалб қилиш 
мақсадида коммуникатив сиѐсатни шакллантириш; 

музокара олиб бориш — товарга эгалик ҳуқуқини беришни 
таъминлаш учун нарх ва бошқа масалалар бўйича келишувга 
эришиш; 

буюртма — тақсимот каналининг бошқа қатнашчилари билан 
товарни ишлаб чиқарувчидан харид қилиш бўйича битим тузиш; 

молиялаштириш — канал фаолиятининг турли босқичларида 
вужудга келувчи харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни 
топиш ва тақсимлаш; 

риск қабул қилиш — канал фаолияти учун жавобгарликни ўз 
зиммасига олиш; 

товарга эгалик қилиш — ишлаб чиқарувчининг омборидан 
тортиб маҳсулотнинг ўзини сақлаш ва якуний истеъмолчилар 
бинолари томон ҳаракатлантириш; 

тўлов — харидорнинг сотувчи ҳисоб рақамига банк ва бошқа 
молиявий муассасалар орқали пул ўтказиши; 

маркалаш — мулк ҳуқуқини бир жисмоний шахсдан 
бошқасига бериш. 
Канал поғоналари
Ўз ҳаракатлари билан маҳсулотни якуний истеъмолчига 
яқинлаштирувчи ҳар бир воситачи тақсимот канали поғонасини 
ташкил қилади. Ишлаб чиқарувчи ҳам, истеъмолчи ҳам ўз 
функцияларини бажарар экан, доимо исталган канал поғонаси 
ҳисобланади. Канал поғоналари сони унинг узунлигини аниқлаш 
учун фойдаланилади.
Нолинчи поғонали канал, ѐки бошқача айтганда бевосита 
маркетинг канали ўз товарини тўғридан-тўғри якуний истеъмолчига 
сотувчи ишлаб чиқарувчи ва харидордан иборат бўлади. Бундай 
каналга мисол қилиб Интернет орқали савдони кўрсатиш мумкин — 
ишлаб чиқарувчи ўз интернет-дўконини яратиши ва у орқали 
маҳсулотларини якуний истеъмолчиларга сотиши мумкин. 
Бир поғонали канал битта воситачи, масалан, чакана савдогарни 
ҳам қамраб олади. Икки поғонали тақсимот каналида воситачилар 
сони иккита бўлади. Кенг истеъмол товарлари бозорида бу 


180 
воситачилар сифатида, одатда, улгуржи ва чакана савдогар намоѐн 
бўлади. Уч поғонали каналда учта воситачи бўлади ва ҳоказо. 
Тақсимот тизимининг муқобил вариантини танлаш турли 
омилларга, асосан, товар характери, ишлаб чиқарувчи фирманинг 
нуфузи ва молиявий салоҳияти каби омилларга боғлиқ бўлади. 
Масалан, бир, икки ва уч поғонали тақсимот тизимига бир, икки ва 
учта воситачи киради. 
Ҳар бир сотув канали ўз устунлик ва камчиликларига эга. Товар 
ишлаб чиқарувчи фирма учун воситачиларни жалб этмаслик бир 
томондан транспорт-омбор харажатларининг ўсишига олиб келса, 
бошқа томондан истеъмолчилар билан алоқани мустаҳкамлайди ва 
тўғри йўлга солади. Мос равишда товар ишлаб чиқарувчи фирма 
фойдаланувчи воситачилар сонини ошириш транспорт ва омбор 
харажатларини камайтиради, бироқ бевосита истеъмолчи билан 
алоқада бўлиш имкониятидан маҳрум қилиб, мижозлар билан 
қайтувчан алоқадан фойдаланиш самарадорлигини пасайтиради. 
Тақсимот канали поғоналари сони ва субъектлар таркиби уни 
шакллантиришда катта аҳамиятга эга. 
Юқорида кўрсатилган воситачилардан ташқари, тақсимот 
тизимида фаолият кўрсатувчи субъектлар сифатида корхона 
раҳбарияти, сотув бўлими, савдо вакили, маклер, сотув филиаллари 
ва савдо синдикатлари хизмат қилиши мумкин. 
Юқоридаги тоифалар билан бирга тақсимот тизими яна иккита 
тушунча улгуржи ва чакана савдо билан ҳам ишлайди. 
Улгуржи савдо товар ва хизматларни қайта сотувчи ѐки 
корпоратив мақсадларда фойдаланувчиларга сотиш билан боғлиқ 
бўлган барча фаолият турларини қамраб олади. Бу қаторга ишлаб 
чиқарувчи ва чакана савдогарларнинг сотув фаолиятини киритиш 
мумкин. Қоидага кўра улгуржи савдо чакана савдога нисбатан 
чегирмалар ҳажмининг катталиги билан тавсифланади, бироқ 
уларнинг сони кам бўлади. 
Чакана савдонинг мақсади улгуржи савдодан фарқли ўлароқ, 
якуний истеъмолчиларга хизмат кўрсатишдан иборат. Бу қаторга 
товар ва хизматларни бевосита истеъмолчиларга шахсий, нотижорат 
истеъмоли учун сотиш билан боғлиқ фаолият турлари киради. 
Интернет тармоғининг пайдо бўлиши чакана савдо шакллари 
рўйхатига яна бир шаклни – асосий элементи интернет-дўконлар 
ҳисобланган Интернет орқали савдони қўшиб қўйди.

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish