Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Интернет-дўконни йўлга қўйиш вариантини танлаш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Интернет-дўконни йўлга қўйиш вариантини танлаш
Интернет орқали савдони йўлга қўйишга қарор қилган 
компаниянинг олдида бир қатор имкониятлар мавжуд. Юқорида 
айтиб ўтилганидек, электрон савдо тизимини учта асосий элементга 
ажратиш мумкин: электрон витрина ва савдо тизимига эга интернет-
дўкон, маҳсулот учун ҳақ тўлаш тизими ва товарни етказиб бериш 
тизими. Дастлаб компания асосий нарсани аниқлаштириб олиши 
зарур, у ҳар бир блокни фирманинг ўз кучлари билан амалга 
оширадими ѐки бунинг учун мос келувчи хизматлар кўрсатувчи 
ҳамкорларни излаб топадими? 
Интернет-дўконни ўз кучлари билан яратиш бир қатор 
масалаларни қамраб олади. Интернет-дўкон web-сайтини ишлаб 
чиқиш «Коммуникатив интернет сиѐсати» бобида кўриб чиқилган 
барча талабларни қамраб олади. Бунга қўшимча равишда интернет-
дўконинг ишлаб туришини таъминловчи дастурий маҳсулотни сотиб 
олиш ѐки ишлаб чиқиш масаласини ҳал этиш лозим. Уни яратиш 
учун зарур асбоб-ускуналар ва дастурий маҳсулотни яратиш баҳоси 
камида 3000 долларни ташкил қилади, агар маҳсулдорлик даражасига 
юқори тизим талаб қилинса, бу кўрсаткич ўн минглаб долларни 
ташкил этиши мумкин. 
Тайѐр дастурий маҳсулотни сотиб олишга муқобил вариант 
сифатида савдо тизимини мустақил ишлаб чиқишни кўрсатиш 
мумкин. 
Яна бир имконият ихтисослашган сервердаги электрон савдо 
қаторидан интернет-дўконни ижарага олишдир. Бу ҳолатда техник 
масалаларнинг катта қисмини савдо қаторининг эгаси ўз зиммасига 
олади. Интернет-дўкон яратишнинг охирги варианти энг арзон ва тез 


192 
бажарилади. Одатда, бунинг учун тадбиркордан талаб қилинувчи 
шаклда товарлар каталоги бериш, товар учун тўлов ва уни етказиб 
бериш шаклларини кўрсатиш, сайт дизайнини ижарага берувчининг 
шаблони 
бўйича 
ишлаб 
чиқиш, 
томонларнинг 
ўзаро 
мажбуриятларини кўрсатиш ва шартнома тузиш таклиф этилади. 
Мазкур 
усулнинг 
камчиликлари 
сифатида 
олинувчи 
бозор 
ахборотининг тўлиқ эмаслиги, дўконнинг тижорат фаолияти ҳақидаги 
маълумотларнинг бегона ташкилотлар учун очиқлиги, савдо қатори 
эгаси бўлган компания учун рискларни кўрсатиш мумкин. 
Фирманинг ўз курьерлар хизматини ташкил этиш фақат 
тузиладиган битимлар сони катта бўлган ҳоллардагина фойдали 
бўлиши мумкин. Товар етказиб беришни таъминловчи ҳамкорларни 
излаш маҳсулот ва истеъмолчилар тавсифномасидан келиб чиққан 
ҳолда ўтказилади. Айрим товар гуруҳлари учун уларни етказиб 
бериш тезлиги ва ишончлилиги бирнчи ўринда турса, бошқалар учун 
нарх муҳим аҳамият касб этади. Харидор учун виртуал харид қанчага 
тушишини тасаввур қила олиш керак. Товарни етказиб бериш нархи 
товарнинг нархидан ошиб кетмаслиги керак. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish