Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Интернетдаги савдо майдончалари



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Интернетдаги савдо майдончалари
Виртуал савдо майдончаси бу сотувчи ва харидор ўртасида 
битим тузилувчи ҳамда молиявий-савдо транзакциялар ўтказилувчи 
жойдир. Интернет имкониятлари олди-сотдини онлайн режмида 
амалга ошириш имконини беради ва Интернетнинг очиқлиги туфайли 
савдо майдончалари фаолиятида ер шарининг исталган нуқтасидаги 


194 
компаниялар иштирок эта олади. Интернет савдо майдончаларининг 
ривожланиши ахборот оқими, товар, тўлов ва бошқа хизматлар 
самарадорлигини таъминлаши лозим. 
8.2-расмда электрон тижоратнинг савдо майдончаларига тўғри 
келувчи улуши В2В бозори умумий ҳажми билан солиштирган ҳолда 
акс эттирилган (Forrester Research маълумотлари бўйича).
8.2-диаграмма. 
Электрон тижоратнинг савдо майдончаларига тўғри 
келувчи улушни В2В бозори умумий ҳажми билан солиштириш 
(млрд. АҚШ долл.) 
Диаграммадан кўриниб турибдики, бу улуш яқин йиллар ичида 
фақат ўсиб боради. 
Электрон савдо майдончаларини иккита катта гуруҳга ажратиш 
мумкин — вертикал ва горизонтал майдончалар. Вертикал савдо 
майдончалари қишлоқ хўжалиги, электр энергетикаси ва нефть-кимѐ 
каби тармоқларда фаолият кўрсатса, горизонтал савдо майдончалари 
кўплаб турли тармоқлар учун харктерли бўлган айрим функциялар 
ѐки бизнес эҳтиѐжларига ихтисослашади. 
Савдо майдончалари муваффақиятли ва самарали фаолиятини 
белгилаб берувчи омиллардан бири харидорлар ва сотувичлар критик 
массасига эришиш ҳисобланади. Харидорлар сайтда улар харид 
қилиш истагида бўлган товарларни таклиф этувчи сотувчилар 
бўлмаса, у ерга ташриф буюрмайди. Таъминотчилар харидорлар 
оқими етарли бўлмаган савдо майдончаларига қизиқиш билдирмайди. 
Сайтни ахборот билан тўлдириш ҳам электрон бизнеснинг бу 
субъектлари учун муваффақият гарови ҳисобланади: битим ҳақида 
қарор қабул қилиш учун харидорларга товарлар ва уларнинг 
нархлари бўйича етарли даражада маълумот керак бўлади. Тармоқ 
янгиликлари, экспертлар маслаҳатлари ѐки деталлаштирилган товар 
спецификациялари каби ахборот билан тўлдириш савдо майдончасига 
0
500
1000
1500
2000
2500
3000
3500
4000
2000й
2001й
2005
2006
2007
2008
В2В тижорат
Виртуал савдо майдончалари


195 
қўшимча қиймат бериши ва уни қатнашчилар учун янада жалб 
этувчан қилиши мумкин. 
Савдо майдончаларининг муваффақиятли ишлаши учун қулай 
имкониятлар мавжуд бўлган тармоқларга хос бир нечта мезонларни 
ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчидан, тармоқ айланмаси йилига 1 
млрд. доллардан ортиқ бўлиши лозим. Иккинчидан, тармоқда 
электрон бизнесни ривожлантиришга эҳтиѐж бўлиши керак, масалан, 
таъминот занжири узуқ-юлуқ бўғинлардан иборат бўлиб, харидор ва 
сотувчилар бири-бирини топиши қийин бўлган ҳолларда электрон 
савдо майдончаси уларга бу муаммони ҳал этишга ѐрдам бера олади. 
Воситачи 
занжирнинг 
икки 
бўғинини бир-бири билан 
учраштириши 
ва 
харидорга 
сотувчиларнинг 
таклифларини 
таққослашга имкон бериши мумкин. Учинчидан, товар захиралари 
ҳажми, номенклатураси ва нархи тез ўзгарган ҳолатларда, шунингдек, 
товар тавсифи мураккаб бўлиб, харидор товарлар тавсифномасини 
таққослаши қийин бўлган ҳолларда воситачи барча ахборотларни 
маълум бир тарзда бирлаштириб, шу тариқа харидорларнинг керакли 
товарлар излаб топишни енгиллаштириши мумкин. 
Савдо майдончалари таснифи
Савдо майдончаларини яратиш белгилари ва мансублигига 
қараб уч тоифага ажратиш мумкин: 
1. Харидорлар томонидан яратилувчи майдончалар (buyer-
driven); 
Битта ѐки бир нечта йирик компания кўплаб таъминотчи 
компанияларни жалб этиш мақсадида ўз савдо майдончасини 
яратади. 
Савдо 
майдончаларининг 
бу 
концепцияси 
йирик 
компанияларнинг харид жараѐнларини оптималлаштириш, таъминот 
тармоқлари ва савдо алоқаларини кенгайтириш эҳтиѐжлари билан 
боғлиқ ҳолда вужудга келди. Мисол тариқасида автомобиль 
саноатини келитириш мумкин бўлиб, унда GM, Ford ва Daimler 
Chrysler глобал виртуал савдо майдончаси яратиш мақсадида 
бирлашдилар. Соғлиқни сақлаш соҳасида эса тиббий товарлар бозори 
эҳтиѐжларига йўналтирилган интернет-майдонча яратиш учун Tenant 
Healthcare билан Ventro (аввалги Chemdex) ўз саъй-ҳаракатларини 
бирлаштирди. 
2. Сотувчилар томонидан яратилувчи майдончалар (supplier-
driven ѐки seller-driven); 
Йирик харидорлар билан бир қаторда йирик сотувчилар ҳам 
савдо майдончалари шаклланишида муҳим ва фаол роль ўйнайди. Бу 


196 
турли сабабларга кўра рўй беради. Масалан, Chemdex савдо 
майдончаси фаолиятининг илк даврида амалда VWR Scientifics 
компаниясининг электрон каталоги/дистрибютори эди. Бу ҳолатда у 
VWR Scientifics компанияси фаол сиѐсатининг мижозлар сонини 
ошириш ва харажатларни қисқартиришга йўналтирилган бир қисми 
эди. Аксинча, соғлиқни сақлаш соҳасида - Global Health Care 
Exchange (www.globalhc.com) савдо майдончасини яратиш мақсадида 
Jоhnson & Johnson, GE Medical Systems, Baxter International, Abbott 
Laboratories ва Medtronic компаниялари бирлашишига харидор 
компанияларнинг таъминотчи компаниялардан транзация олиш 
эвазига ўз даромадларини ошириш режалари сабаб бўлди. Шунга 
ўхшаш тенденциялар автомобиль саноатида ҳам кузатилаѐтган бўлиб,
бу ерда Dana, Delphi Automotive Systems, Eaton, Motorola, TRW ва 
Valeo ўз савдо майдончасини ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. 
3. Учинчи томон ташкил қилувчи майдончалар (third-party-
driven). 
Савдо майдончаси структураси 
Савдо майдончаси структурасини қуйидаги схема ѐрдамида акс 
эттириш мумкин (8.3-расм). 
Схемадан кўриниб турибдики, савдо майдончаси харидор ва 
сотувчилар учун ечимларни марказлаштирувчи портал асосида яхлит 
қилиб 
бирлаштиради. 
Агар 
компанияда 
электрон 
тижорат 
ечимларини 
амалга 
ошириш 
тажрибаси 
бўлмаса, 
у 
тайѐр 
шаблонлардан, масалан, Ariba ва Commerce One компаниялари 
таклиф этувчи шаблонлардан фойдаланиши мумкин. Бошқа бир усул 
— турли компаниялар технологик ечимларининг энг кучли 
жиҳатларини ўз лойиҳалари билан бирлаштириш ҳисобланади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish